Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/468 Дата решения 08.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 384993 Claim ID 2784022 PDF Hash a523c953c087a56b... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси збекистон Республикаси ЖК 166 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси збекистон Республикаси ЖК 189 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 226-моддаси збекистон Республикаси ЖК 226 law
исми билан ЖКнинг 57-моддаси исми билан ЖК 57 law
ЖКнинг 60-моддаси ЖКнинг 60 law
збекистон Республикаси ЖПК 224-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
Судлар Конституциянинг 20-моддаси Судлар Конституция 20 law
збекистон Республикаси ЖК 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖК 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2024 йил май ойининг 08 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, суд мажлиси котиби - судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаев, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Худайназаров ва унинг ҳимоячиси “Uchtepa Advokatkari” адвокатлар ҳайъати адвокати Ш.Қодирова ҳамда жабрланувчи М.Ариповаларнинг иштирокида, Худайназаров Абдулла Эркиновичга нисбатан 11006-2402/468-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Худайназаров Абдулла Эркинович (Khudaynazarov Abdulla Erkinovich), 1969 йил 17 январда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оилали уч нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта, ишсиз, муқаддам; 1. Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 07.01.2008 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси; 2. Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 05.05.2010 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг 21.03.2012 йилдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 74моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 10 ой 27 кун жазо муддати иш ҳақининг 30 фоизи миқдорини давлат даромадига ундирилиб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 06.05.2013 йилдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 10 ой 6 кун жазо муддатидан илгари шартли озод қилинган; 3. Жиноят ишлари бўйича Олмозор туман судининг 21.12.2016 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми ва 227моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57моддасини қўллаб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромадига ундириб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 24.05.2018 йилдаги ажримига кўра, ЎЗбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 8 ой 24 кун жазо муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган; 4. Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 14.03.2019 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 226-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, ЖКнинг 60-моддаси тартибида жиноят ишлари бўйича Олмозор туман судининг 21.12.2016 йилдаги билан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 1 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, жазони тўлиқ ўтаган, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Камолон МФЙ, Дархон берк Тутзор кўчаси, 51-уйда рўйхатда туриб, яшайди, иш бўйича 2025 йил 16 январда Ўзбекистон Республикаси ЖПК 224-моддаси тартибида ушланган, 2025 йил 26 январда муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “г” банди билан айбланган. Суд судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, дастлабки тергов ва судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни Судланувчи А.Худайназаров муқаддам бир неча маротаба судланиб, ўзига тегишли ижобий хулоса чиқармасдан, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, 2025 йил 09 январь куни тахминан соат 20:30да, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани, Катта Дўмбиробод маҳалласида жойлашган “Atelier” номли тикув хонаси эшигининг очиқ қолдирилганидан фойдаланиб, тикув хонасига ғайриқонуний равишда кириб, шу ерда бўлган жабрланувчи М.Ариповага тегишли баҳоси 3.500.000 сўм бўлган “Redmi 10 C” русумли телефон аппаратини қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, телефон аппаратини яширин равишда эгаллаб воқеа жойидан яширинган. Судланувчи А.Худайназаров суд мажлисида эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб, у 2025 йил 09 январь куни соат тахминан 17:00 да Шайхонтахур тумани, Дархон проезд Тутзор, 51-уйидан чиқиб, Чилонзор тумани Дўмбиробод туманида яшайдиган танишининг олдига келганлиги, таниши билан 19:30 ларда ишдан чиқиб уйга келишига яқин бораман деб у Чилонзор туманида жойлашган РШТЁИМнинг рўпарасида жойлашган спиртлик ичимликлар сотиш билан шуғулланадиган вино-водкага дам олиш мақсадида кирганлиги, спиртлик ичимликлар сотиш билан шуғулланадиган дўконга у соат тахминан 18:00 кирганлиги, у ерда 200 мл ароқ ичганлиги, ароқ ичиб бўлгач танишининг уйига борганлиги, танишини уйига келса хали бери таниши уйига келмаганлиги, у ердан кетиб, яна бир бор Чилонзор туманида жойлашган РШТЁИМнинг рўпарасида жойлашган спиртлик ичимликлар сотиш билан шуғулланадиган виноводкага келганлиги ва 100 мл ароқ ичганлиги, кейин яна танишининг уйига борганлиги, уни телефон аппарати бўлмагани сабабли танишини ўша ерда кутиб ўтирганлиги, таниши келмагани сабабли Чилонзор туманида жойлашган Чилонзор метро бекатига қараб кетаётган вақтида соат чамаси тахминан 20:30 лар бўлганлиги, у йўлда яъни Чилонзор тумани Катта Дўмбиробод МФЙ худудида жойлашган “ATELIER” номли тикув цехини олдидан ўтиб кетаётган вақтида уйда шимини белини қисқартириш кераклиги эсига тушгани сабабли у ерга кирганлиги, у ерга кирганида ушбу “ATELIER” номли тикув цехини ичида хечким йўқлигини билганлигини, ушбу тикув цехнинг ичида қаровсиз қолдирилган телефон аппаратни кўрганлиги, у ушбу телефон аппаратни олиб, чўнтагига солганлиги ва тезда тикув цехидан чиқиб кетганлиги, шундан сўнг ўғирлаб олган телефонни Фарход бозорида жойлашган телефон бозорга олиб бориб, олдиндан унга таниш бўлмаган шахсга ушбу телефон аппаратни 150.000 сўм пул эвазига бериб юборганлиги ва пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфдаб юборганлиги, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини, оилавий ва моддий аҳволини инобатга олиб қонуний енгиллик беришни сўраб кўрсатув берди. Судланувчи А.Худайназаровнинг айби унинг айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари ишда тўпланган ва суд мажлисида текширилган далиллар, жумладан: Жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар М.Арипова суд мажлисидаги, у 2022 йилнинг октябрь ойидан ҳозирги кунга қадар Чилонзор тумани Катта Дўмбиробод маҳалласида жойлашган ўзига тегишли бўлган “Atelier” номли тикув хонасида тикувчилик билан шуғулланиб келишлигини, 2025 йилнинг 09 январь куни одатдагига кўра тикув хонага борганлиги ва кун давомида ўз ишлари билан банд бўлганлигини, соат тахминан 20:30ларга яқин у тикув хонаси билан ёнма-ён жойлашган дорихонага 5 дақиқада дори олиб тезда қайтиб кириш мақсадида тикув хонани эшигини қулфламасдан дорихонага кириб кетганлиги, дорихонада тахминан 2-3 дақиқа туриб дори харид қилганлиги ва тикув хонага қайтиб чиқиб яна ўз ишларини қилишда давом этмоқчи бўлиб турган вақтида тикув машинаси столи устида бўлган ўзига тегишли баҳоси 3.500.000 сўмлик “Redmi 10 C” русумли телефон аппарати жойида йўқлигини билганлиги, шу вақтда у дархол дорихонага қайтиб чиққанлиги ва сотувчидан “менга тегишли бўлган телефон аппарати қолиб кетмабдими” деб сўраган вақтида дорихона сотувчиси қўлида телефон аппарати билан кирмаганлигини айтганлиги, шундан сўнг у дорихонадан чиқиб ён-атрофда турган одамлардан унинг тикув хонасига кимдир кириб чиққанини кўрганлар ёки унга тегишли бўлган телефон аппаратини бирон бир шахс олиб кетганига кўзи тушганлар борми деб сўраб суриштирганлиги, аммо у ерда бўлган одамлардан хеч бири унга тегишли бўлган телефон аппаратини бирон бир шахс олганини кўрмаганлигини айтишганлиги, шундан сўнг у тикув хонаси устида жойлашган хостелга чиққанлиги ва хостел ходимларидан хостел кириш эшиги устига ўрнатилган кузатув камераси орқали тикув хонасига ким кириб чиққанини кўриб беришларини илтимос қилганлиги, шунда хостел ходими ташқарига ўрнатилган кузатув камераси хотирасидаги видеоёзувларни кўздан кечираётган вақтида тасвирларда номаълум шахс бироз муддат давомида тикув хона атрофида айланиб юрганлигини, тикув хона томонга бироз муддат тикилиб қараб турганлиги ва у дорихонага чиқиб кетган захоти тикув хонага кириб тез фурсатда қайтиб чиқиб, номаълум томонга кетиб қолганлигини кщрганлигини, шундан сўнг у номаълум шахс унга тегишли бўлган телефон аппаратини ўғирлаганини билиб 102 рақами орқали ИИБ ходимларига хабар берганлигини, ҳозирда унга етказилган зарар бартараф этилмаганлиги сабабли судланувчига нисбатан қонуний чора кўришни сўраб берган кўрсатуви билан; -шунингдек, иш ҳужжатларидаги жабрланувчининг аризаси, суд терговида берган кўрсатувлари, ходиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва фотожадваллари, ашёвий далиллар ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар мажмуи билан тўлиқ ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 30 апрелдаги “Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг: 1-бандида “Жабрланувчининг ёки бошқаларнинг йўқлигида ёки улар бор бўлсада, уларга билдирмасдан ўзганинг мол-мулкини яширин талон-торож қилиш ўғрилик ҳисобланади. Бордию жабрланувчи ёки бошқалар мол-мулкининг олинаётганлигини кўрган бўлсада, лекин айбдор билдирмасдан ҳаракат қиляпман деб ўйлаган бўлса, бундай қилмишни ҳам ўғрилик деб тавсифлаш лозим”; 5-бандида “Ўзгалар мулкини талончилик ва ўғрилик билан эгаллаган ва айбдор бу мулкдан ўз хоҳишича фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш имкониятига эга бўлган вақтдан бошлаб, тугалланган ҳисобланади”–деб, тушунтириш берилган. Суд, дастлабки тергов органи томонидан, судланувчи А.Худайназаровнинг содир этган хатти-ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд давлат айбловчисининг хулосасини, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувлари ҳамда ҳимоячининг фикрларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, терговга қадар текширув даврида олинган билдирги, тушунтириш хатлари, жабрланувчининг сўроқ баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар билан судланувчининг айби тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20моддасида, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги белгилаб қўйилган. Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 16-сонли қарорининг 6бандида “Судлар Конституциянинг 20-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шахсга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклигини инобатга олишлари зарур”лиги кўрсатилган. Суд, судланувчи А.Худайназаровга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 7моддаси, яъни инсонпарварлик принципи ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 8-моддаси, яъни одиллик принципига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида “Ўзбекистон Республикаси ЖК 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, жиноятни ғаразли мақсадларда содир қилганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, шунингдек айбловга иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, унинг моддий ва оилавий аҳволини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этиб, унинг хулқини озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш йўли билан ҳам тузатиш мумкин деган хулосага келиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2қисми санкцияси доирасида ишлаш ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй жойидан чиқишни чеклаш орқали озодликни чеклаш жазоси тайинлашни, унга озодликни чеклаш жазосини ўташи давомида Тошкент шаҳар ҳудудидан чиқмаслик, жазо ижросини назорат қилувчи органнинг рухсатисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик каби тақиқ (чеклаш)лар юклатишни, жазо ижросини назорат қилишни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатишни, жазони ўташ муддатини уни яшаш жойидаги ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобига қўйилган кундан бошлаб ҳисоблашни, унга нисбатан қўлланилган муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чорасини ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилишни лозим деб топади. Бундан ташқари суд, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан А.Худайназаровни ушлаб турилган (2025 йил 16 январдан 26 январга қадар 10 кун) ҳар бир кунининг бир кунини озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштириб, тайинланган жазодан чегирган ҳолда ўташлик учун узил-кесил озодликни чеклаш жазоси тайинлашни лозим топади. Шунингдек, иш бўйича ашёвий далил деб топилган бир дона “DVD” русумли дискни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга қўшиб сақланаётганлигини инобатга олишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ Қ И Л Д И: Худайназаров Абдулла Эркинович (Khudaynazarov Abdulla Erkinovich) Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “г” бандида тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. А.Худайназаровга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169моддаси 2-қисми “г” банди билан ишлаш ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй жойидан чиқишни чеклаш орқали 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида 2025 йил 16 январдан 2025 йил 26 январга қадар ушлаб турилган 10 (ўн) кунининг ҳар бир кунини озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштириб, тайинланган жазодан чегирган ҳолда ўташлик учун узил кесил 2 (икки) йил 11 (ўн бир) ой 20 (йигирма) кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилсин. Озодликни чеклаш муддати А.Худайназаров жазоларни ижро этиш органларида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. А.Худайназаровга озодликдан чеклаш жазосини Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Камолон МФЙ, Дархон берк Тутзор кўчаси, 51-уйда ўташ белгилансин. Ушбу жазо ижросини назорат қилиш маҳкум А.Худайназаровнинг яшаш жойи бўйича Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБнинг зиммасига юклатилсин. А.Худайназаровнинг зиммасига қуйидаги қўшимча таъқиқлар (чеклашлар) юклатилсин: - 6 ой муддат ичида судланувчи А.Худайназаров томонидан жиноят оқибатида жабрланувчига нисбатан етказилган 3.500.000 сўм моддий зарарнинг ўрнини қоплаш; -ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш; -алкоголли ичимликлар истеъмол қилинадиган кўнгилочар жойлар (кафе, бар, ресторан, тунги клуб ва бошқалар)га бормаслик; -оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик; -тақиқловчи буюмларга эга бўлмаслик ёки уларни ўзида сақламаслик; - маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик ҳамда Тошкент шаҳар ҳудудидан ташқарига чиқмаслик; -жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик. Жазони ўташ муддати Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБнинг жазони ижро этиш инспекциясида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг 6-бандига кўра, А.Худайназаровга озодликдан чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг алмаштириши мумкинлиги тушунтирилсин. Ҳукм қонуний кучга кирганан сўнг А.Худайназаровга нисбатан танланган муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган бир дона “DVD” русумли диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга қўшиб сақланаётганлиги инобатга олинсин. Ҳукмдан норози тарафлар ўн сутка ичида, маҳкумлар ва жабрланувчилар эса, ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан бошлаб шу муддат ичида ушбу суд орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса, кассация тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидир. Белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган шикоят ёки протест оқибатсиз қолдирилади. Раислик қилувчи: С.Мамадиев Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович