Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2202/1463 Дата решения 16.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Сарваржон Солижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармаси Ответчик / Подсудимый Мархамат туман тиббиёт билашмаси
Source ID 1004267 Claim ID 2994966 PDF Hash c88bc7bdeca9f8eb... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
онунининг 12-моддаси онуни 12 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
онун 12-моддаси онун 12 law
онунининг 66-моддаси онуни 66 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka district, Sahil bo’yi street 11 ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Тел: (+998 74) 232-35-41, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 4-1702-2202/1463-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.С.Юлдашев раислигида, У.Қамбаралиевнинг котиблигида даъвогар Бюджетдан ташқарипенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармасининг Мархамат тумани Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими манфатида жавобгар Мархамат туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан 438.823.962,5 сўм тўланган пенсия пули, 30.410.500,6 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишини даъвогар вакили Ў.Рахмонов (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар, учинчи шахс Андижон вилоят Ғазначилик бошқармаси ва Андижон вилоят Молия бошқармаси вакилларининг иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармаси даъвогар Мархамат тумани Бюджетдан ташкари пенсия жамғармаси бўлими (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб аталади) манфатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Мархамат туман тиббиёт бирлашмаси (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб аталади) ҳисобидан 438.823.962,5 сўм тўланган пенсия пули, 30.410.500,6 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 9 декабрдаги ажрими билан Андижон вилоят Ғазначилик бошқармаси ҳамда Молия бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар, учинчи шахс Андижон вилоят Ғазначилик бошқармаси ҳамда Молия бошқармаси суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, ўз вакилларини суд мажлисида иштирокини таъминламади ва низо юзасидан ўз эътирозларини судга тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, иш ҳужжатларида далиллар етарли деб ҳисоблайди ҳамда иқтисодий ишни жавобгар ва учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга қонуний баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини тарафларга мутаносиб юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарнинг тақдимномасига асосан меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган фуқаролар Р.Ахмедова, М.Парпиева, Н.Хамидова, М.Кучкарова, Ш.Абдазова, Н.Абдуллаева, М.Боботоева, А.Сайидахмедова, Ш.Хамидова, К.Турсунова, Ш.Сотволдиева, М.Собирова, М.Хамраева, Л.Идибоева, Н.Махмудова, С.Хамракулова, Л.Зайнобиддинова, М.Мамадалиева, К.Темирова, Ё.Усмонова, Т.Исроилова, М.Мамаюсупова, Р.Эминчаева, А.Ходжалиев, Х.Гиёсова, М.Маликова, Р.Ахмедова, Б.Усмонова, М.Комилова, Н.Махмудова, М.Ахмедова, С.Хамрақулова, М.Пўлатова ва М.Мамадалиеваларга Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси “б”-бандига биноан имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинланган. Даъвогар томонидан 34 нафар фуқароларга 2020 йил январь ойидан 2021 йил декабрга қадар тўловлари ойма-ой тўлаб келинган. Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси “б”-бандига кўра, меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар: эркаклар- иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда; аёллар- иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда охирги иш жойидан қатъий назар, қуйидагилар ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши ҳамда меҳнат шароити зарарли ва оғир ишлардаэркаклар камида 6 йилу 3 ой, аёллар камида 5 йил- ишлаган ходимларга пенсия ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши эркакларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йилу 6 ойи учун ва аёлларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йили учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланиши белгиланган. Қонуннинг 66-моддаси иккинчи қисмига кўра, мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар: - боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун; -ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б”-бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 30-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 6-бандида жамғарма ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари юридик шахс ҳисобланиши, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, шунингдек тегишли муҳр ва штампларга эга бўлиши, 10-бандида жамғарма маблағлари “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш ҳисобига ўтказиладиган юридик шахслар маблағлари ҳисобидан шаклланиши, 38-бандида жамғармага муддатида тўланмаган мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловларни ундириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши, 41-бандида пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тўлаш бўйича харажатларнинг, шунингдек ташкилотларнинг ижтимоий суғурта бўйича харажатларининг ўз вақтида молиялаштирилиши юзасидан мониторинг олиб бориш жамғарманинг ижро этувчи аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда жойлардаги туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 66-моддаси иккинчи қисмига асосан харажатларни қопловчи пул ўтказиши белгилаб қўйилганлиги сабабли даъвогар томонидан юқоридаги 34 нафар фуқаролар Р.Ахмедова, М.Парпиева, Н.Хамидова, М.Кучкарова, Ш.Абдазова, Н.Абдуллаева, М.Боботоева, А.Сайидахмедова, Ш.Хамидова, К.Турсунова, Ш.Сотволдиева, М.Собирова, М.Хамраева, Л.Идибоева, Н.Махмудова, С.Хамракулова, Л.Зайнобиддинова, М.Мамадалиева, К.Темирова, Ё.Усмонова, Т.Исроилова, М.Мамаюсупова, Р.Эминчаева, А.Ходжалиев, Х.Гиёсова, М.Маликова, Р.Ахмедова, Б.Усмонова, М.Комилова, Н.Махмудова, М.Ахмедова, С.Хамрақулова, М.Пўлатова ва М.Мамадалиеваларга тайинланган 2020-2021 йил даврда пенсияни тўлаш учун сарфланган 438.823.962,5 сўм маблағини қоплаш учун тўловларни ўтказиш ҳақидаги жавобгарга 14.09.2021 йилда 01-04-227/30-37-525-сонли ва 07.01.2022 йилда 01-04-227/30-37-116-сонли талабномалар юборилган, лекин талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Суд ушбу ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан 2020-2021 йилларда фуқаролар Р.Ахмедова, М.Парпиева, Н.Хамидова, М.Кучкарова, Ш.Абдазова, Н.Абдуллаева, М.Боботоева, А.Сайидахмедова, Ш.Хамидова, К.Турсунова, Ш.Сотволдиева, М.Собирова, М.Хамраева, Л.Идибоева, Н.Махмудова, С.Хамракулова, Л.Зайнобиддинова, М.Мамадалиева, К.Темирова, Ё.Усмонова, Т.Исроилова, М.Мамаюсупова, Р.Эминчаева, А.Ходжалиев, Х.Гиёсова, М.Маликова, Р.Ахмедова, Б.Усмонова, М.Комилова, Н.Махмудова, М.Ахмедова, С.Хамрақулова, М.Пўлатова ва М.Мамадалиеваларга тўланган 438.823.962,5 сўм тўловларни регресс тартибда ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва даъво талабининг пенсия пулини ундириш қисмини қаноатлантиришни ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 438.823.962,5 сўм пенсия тўловларини ундиришни лозим топди. Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўланиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 30.410.500,6 сўм пеня ҳисоблаб ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрь кунги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган “”Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган ҳаражатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 20-бандига кўра, мазкур Низомнинг 3, 10 ва 15-бандларида кўрсатилган пенсия-ларни тўлашга харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликнинг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолатда, суд жавобгар томонидан тўловлар кечиктирилган бўлсада, бироқ даъвогарни ҳам ўз вақтида қарздорликни ундириш чорасини кўрмаганлиги натижасида пеня миқдорини ошишига ўзи ҳам сабабчи бўлганлигини инобатга олиб, даъвонинг пеня миқдорини камайтиришни ва 6.082.100 сўм пеня ундиришни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво асослилигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 9.384.689,25 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 149, 150, 153-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд, қарор қилади: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Мархамат туман тиббиёт бирлашмаси хисобидан: - Мархамат тумани Бюджетдан ташқари пенсия жамгармаси фойдасига 438.823.962,5 сўм тўланган пенсия пули, 6.082.100 сўм пеня ва 24.000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 9.384.689,25 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья С.С.Юлдашев