← Назад
Решение #698745 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онунинг | 26 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 280 | — | law | |
| моддасига асосан ФК | 280 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 16 декабрь
4-1706-2201/1324-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар – ...........................манфаатида,
жавобгар
–
“...........................”
фермер
ҳужалиги
ва
қўшимча жавобгар – “...........................” фермер ҳўжалигига нисбатан
160 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 91 256 505 сўм муддати ўтган
асосий қарз, 33 985 777 сўм муддати ўтган фоиз хамда 680 681 сўм пеня, жами
285 832 693 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаров мулкларига
қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили ............ (2022 йил 11 ноябрь кунги 01/3422-сонли
ишончнома), жавобгар вакили ................... (рахбар, паспорт асосида), қўшимча
жавобгар вакили ............. (2022 йил 01 декабрь кунги 01-сонли ишончнома)
иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади)нинг ...........................(бундан буён
матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида Хўжаобод туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “...........................” фермер ҳужалиги
(бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ва “...........................” фермер
ҳўжалиги (бундан буён матнда “қўшимча жавобгар” деб юритилади)га нисбатан
160
000
000
сўм
муддати
келмаган
асосий
қарз,
91 256 505 сўм муддати ўтган асосий қарз, 33 985 777 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлик хамда 680 681 сўм пеня, жами 285 832 693 сўм кредит қарздорликни
ундириш, ундирувни гаров мулкларига қаратишни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палатадан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Палата даъво
аризасида иктисодий ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
“ИПК” деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни палата вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар
билан тузилган кредит шартномаси бўйича 1 400 000 000 сўм кредит маблағлари
ажратилганлигини, кредит шартномаси иловаси бўлган тўлов графикда
кўрсатилган муддат ва миқдорда белгиланган кредит тўловларини тўламай
келаётганлигини, муддатда кечиктириб келганлиги сабабли судга даъво аризаси
билан мурожаат қилинганлиги, жавобгар судга даъво ариза берилганидан сўнг
кредит тўловлари учун 90 120 000 сўм тўлов амалга оширганлигини, ушбу
тўловлар шартнома бўйича 2 090 925,36 сўм пеняга, 29 027 381,33 сўм кредит
фоизига, 59 001 693,31 сўм кредит асосий танига йўналтирилганлигини, тарафлар
ўртасида келишувга эришилмаганлигини маълум қилиб, жавобгар томонидан
тўланган суммани чегириб, қолган кредит қарздорликни тўлиқ ундиришни,
ундирувни гаров мулкларига қаратиб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини қисман тан
олиб, ҳақиқатан ҳам даъво талабида кўрсатилган қарздорлик мавжуд
бўлганлигини, молиявий қийинчиликлар туфайли кредит тўловларини ўз
муддатида тўлашни имконияти бўлмаганлигини, судга даъво ариза
киритилганидан сўнг 90 120 000 сўм кредит тўловларини амалга оширганлигини,
қарздорликни тўлаш чоралари кўрилаётганлигини, мазкур қарздорликни тез
кунларда тўлиқ тўлаб беришини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида қўшимча жавобгар вакили ҳақиқатан хам кредит
шартномаси тузилиб, кредит маблағлари олинганлигини, гаровга жамиятига
тегишли бўлган “Балиқчилик ва уруғ олиш хавзаси” бино иношоатлари ҳамда
“VOLVO” русумли экскаваторини гаровга қўйиб берганлигини билдириб, ҳозирда
тўлаш чоралари кўрилаётганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича даъвогарнинг Андижон вилоят филиали
ва жавобгар ўртасида 2020 йил 25 февраль куни 14-сонли кредит шартномаси
(бундан буён матнда “Кредит шартномаси” деб юритилади) тузилган.
Кредит шартномасининг 1.1-2.6-бандларига кўра даъвогар жавобгарга
“Баликчилик фаолиятини ривожлантириш” учун – Экскаватор VOLVO марка FW
145n WF сотиб олиш учун ҳамда балик ва чавақ сотиб олиш учун 36 ой муддатга,
24 фоиз устама тўлаш шарти билан 1 400 000 000 сўм кредит маблағи ажратиш,
жавобгар олинган пул маблағларини белгиланган муддатда ва миқдорда қайтариш
ва пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
Кредит шартномаси таъминоти сифатида 2022 йил 27 февраль куни
нотариал тартибда расмийлаштирилган гаров шартномасига кўра қўшимча
жавобгар “...........................” фермер ҳўжалигига тегишли “VOLVO” русумли
эксковатори ҳамда “Балиқчилик ва уруғ олиш хавзаси” бино-иншоотлари ҳамда
жавобгарга тегишли Жалақудуқ тумани, Бештол шаҳарчаси Бештол МФЙ
худудидаги 15,3 гектар ер майдонида жойлашган қурилиш майдони
1 448,5 кв.метр фойдаланиш майдони 619,68 кв.метр бўлган бино-иншоотлари
ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Мазкур гаров мулклари
томонлар ўртасида баҳолаш келишув далолатномасига асосан жами
1 894 000 000 сўмга баҳоланган.
Кредит шартномаси 6.1.6-бандига кўра қарз олувчи ўз вақтида кредит
бўйича асосий қарз, фоиз ва комиссияларни тўламаганда даъвогар жавобгардан
кредитлашни тўхтатиш, фоизларни ва кредит бўйича асосий қарзни муддатидан
олдин, жумладан ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш
ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган.
Кредит шартномаси ажралмас қисми бўлган тўлов графигига кўра кредит
асосий қарз ва фоизи ҳар ойнинг 10 санасигача тўлаб бериши белгиланган.
Мазкур кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан шартномада
кўрсатилган пул маблағлари тегишли тартибда ўтказиб берилиб, ўз
мажбуриятларини бажарган.
Жавобгар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармасдан, мунтазам
равишда тўлов графигида белгиланган тўловларни амалга оширишни кечиктириб,
шунингдек, 60 кундан ортиқ муддатда тўловларни амалга оширмаганлигини
натижасида даъвогар олдида 2022 йил 10 октябрь куни ҳолатига 160 000 000 сўм
муддати келмаган асосий қарз, 91 256 505 сўм муддати ўтган асосий қарз,
33 985 777 сўм муддати ўтган фоиз қарздорликка йўл қўйган. Бунинг оқибатида
тўлов кечиктирилган кунлар учун шартноманинг 4.4-бандига асосан 680 681 сўм
пеня ҳисобланган.
Кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатида тўлаш борасида
даъвогарнинг 2022 йил 23 сентябрь куни жавобгарга юборилган талабномаси
оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу модда учинчи қисмига асосан кредит
шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади.
ФКнинг 735-моддасига кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши
шартлиги, ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан
бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Даъво талаблари асосли бўлиб, жавобгар кредит шартномасига илова тўлов
графигида белгиланган кредит тўловларини ўз вақтида амалга оширмаган. Булар
тарафларнинг тушунтиришлари ва ишдаги ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Бироқ, даъвогарнинг судга тақдим қилган маълумотномаси, тарафларнинг
тушунтириши ҳамда ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъво ариза судга тақдим
қилинганидан сўнг, 2022 йил 15 декабрь куни жавобгар кредит тўловлари учун
жами 90 120 000 сўм тўловларни амалга оширган.
Кредит шартномасининг 4.6-бандига асосан қабул қилинган муддатли
мажбуриятномалар ҳамда мазкур шартнома шартларига асосан ажратилган
кредитни, у бўйича фоизларни комиссия тўловларини қайтариш тўлов
топшириқномаси орқали пул ўтказиш йўли билан қуйидаги кетма-кетликда, яъни
дастлаб, банк чиқимлари, кредит бўйича тўлов муддати ўтган фоизлар, комиссия
тўловлари ва пеняларга, кредит бўйича тўлов муддати ўтган қарзлар, муддатли
фоизлар комиссия тўловлари, кредит бўйича муддатли қарзларга амалга
оширилиши белгиланган.
Банк томонидан жавобгар томонидан тўланган маблағлар шартнома бўйича
суд жараёнида вужудга келган 2 090 925,36 сўм пеняга, 29 027 381,33 сўм кредит
фоизига, 59 001 693,31 сўм кредит муддати ўтган асосий танига тўғри
йўналтирилганлиги аниқланди.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан даъво ариза судга тақдим
қилинганидан сўнг ихтиёрий равишда қисман тўловлар амалга оширилганлигини
инобатга олиб, даъвонинг кредит қарзини ундириш талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан тўланган маблағларни чегирган ҳолда даъвогар
фойдасига
160 000 000
сўм
муддати
келмаган
асосий
қарз,
32 254 811,69 (91 256 505-59 001693,31) сўм муддати келмаган асосий қарз, жами
192 254 811,69 сўм асосий қарз ва 4 868 395,67 сўм (33 895 777 – 29 027 381,33)
фоиз ундиришни лозим топди.
Бундан ташқари, даъво аризада жавобгардан муддати ўтган фоиз
қарздорлигига тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида
680 681 сўм пеня ундириш талаби билдирилган.
Кредит шартномасининг 4.4-бандига асосан фоизларни белгиланган
муддатда тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани
учун қарздор банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бюир куни учун кечиктирилган
тўлов суммасининг 0,1 фоиз миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши ҳақида келишилган.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаганлиги ҳамда пеня тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги сабабли, суд
даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, даъвогарнинг 2022 йил 16 декабрь кунги маълумотномасига асосан
жавобгар томонидан судга даъво ариза топшириганидан сўнг тўловлар амалга
оширилиб, шундан 680 681 сўм қарздорликнинг пеня қисмига қопланганлиги
аниқланган.
Шу боис, суд даъвонинг пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топди.
Шунингдек,
даъво
аризада
ундирувни
гаровга
қўйилган
бино-иншоотлар ва эксковаторга қаратиш сўралган.
Кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2020 йил 27 февраль куни
нотариал тартибда расмийлаштирилган ипотека шартномасига кўра қўшимча
жавобгар “...........................” фермер ҳўжалиги тегишли бўлган “VOLVO” русумли
давлат белгиси 60 DA 838 бўлган эксковатор ва Андижон вилояти, Хўжаобод
тумани, М.Мадиёров массиви худуди жойлашган умумий ер майдони
75 400 кв.метр қурилиш майдони 750,67 кв.метр 19 хонадан иборат, “Балиқчилик
ва уруғ олиш хавзаси” бино-иншоотлари ҳамда жавобгар “...........................”
фермер ҳужалиги тегишли бўлган Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Бештол
шаҳарчаси Бештол МФЙ худудидаги 15,3 гектар ер майдонида жойлашган
қурилиш майдони 1 448,5 кв.метр фойдаланиш майдони 619,68 кв.метр бўлган
бино-иншоатлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 26-моддасига
асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун
ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
ФКнинг 279-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Шунингдек,
ФКнинг
280-моддасига
кўра
гаровга
олувчининг
(кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг
қарорига мувофиқ қондирилади.
ФК 281-моддасига асосан ФК 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган,
гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш
қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ
кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли
Қарори 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг
қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши
лозимлиги қайд этилган.
Бироқ, ФКнинг 279-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар гаров билан
таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас бўлса
ва шу туфайли гаровга олувчининг талабларининг миқдори гаровга қўйилган молмулкнинг қийматига мутлақо мос келмаса, ундирувни гаровга қўйилган молмулкка қаратишни рад этиш мумкинлиги, қонунда белгиланган ҳоллар бундан
мустасно эканлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд қарздорлик жавобгар томонидан қисман қопланганлиги
натижасида кредит қарздорлиги 197 123 206, 67 сўмни ташкил қилиши туфайли
гаровга олувчининг талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкларнинг
қийматига мос келмайди деб ҳисоблайди. Чунки, тарафлар ўртасидаги баҳолаш
келишув далолатномасига асосан қўшимча жавобгарга тегишли “Балиқчилик ва
уруғ олиш хавзаси” бино-иншоотлари 1 093 500 000 сўмга, “VOLVO” русумли
давлат белгиси 60 DA 838 бўлган эксковатор 588 000 000 сўмга, жавобгарга
тегишли бино-иншоотлар 212 000 000 сўмга баҳоланган.
Суд қайд этилганларга асосланиб, жавобгар томонидан асосий мажбуриятни
лозим даражада бажармасдан, муддати ўтган кредит қарздорликка йўл қўйганлиги
учун даъвогарнинг ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратиш талабини қисман
асосли деб ҳисоблаб, ундирувни қўшимча жавобгар “...........................” фермер
ҳўжалигига Андижон вилояти Хўжаобод тумани Қишлоқ хўжалиги мелиорация ва
йўл қурилиш техникаси ҳолатини назорат қилиш инспекцияси томонидан
2019 йил 4 июнь кунги ТТР№171022 рақамли транспорт воситасини қайд этиш
гувоҳномасига асасан тегишли бўлган “VOLVO EW 145 ” русумли, 2011 йилда
ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 11154239, завод рақами VCEW-145, завод
русуми BP 0001966, давлат белгиси 60 DA 838 бўлган эксковаторга қаратишни,
даъво талабининг ундирувга оид қолган қисмини рад қилишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат
қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво асосли бўлганлиги сабабли, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-181-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“...........................” фермер ҳужалиги ҳисобидан “Агробанк” АТБ фойдасига
192 254 811,69 сўм асосий қарз ва 4 868 395,67 сўм фоиз, 24 000 сўм почта
харажати, жами 197 147 207,36 сўм ундирилсин.
Ундирув 2020 йил 27 февраль куни нотариал тартибда расмийлаштирилган
ипотека шартномасига кўра “...........................” фермер ҳўжалигига Андижон
вилояти Хўжаобод тумани Қишлоқ хўжалиги мелиорация ва йўл қурилиш
техникаси ҳолатини назорат қилиш инспекцияси томонидан 2019 йил 4 июнь
кунги ТТР №171022 рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига
асосан тегишли бўлган “VOLVO EW 145” русумли, 2011 йилда ишлаб чиқарилган,
двигатель рақами 11154239, завод рақами VCEW-145, завод русуми
BP 0001966, давлат рақам белгиси 60 DA 838 бўлган эксковаторга қаратилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“...........................” фермер ҳужалиги ҳисобидан республика бюджетига
5 716 659,26 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов