Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/1890 Дата решения 16.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қашқадарё худудий электр тармоқлари акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Зафар Абдумуродович фермер хўжалиги
Source ID 981039 Claim ID 3007376 PDF Hash a79570ed4483ff99... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
нинг 118-моддасининг 3-қисми нинг 118 3 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI YAKKABOG’ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ 181400 Yakkabog’ tumani,A.Temurko’chasi 181400 район Яккабаг, улица Амир Темур ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 4-1806-2201/1890-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсунов, ушбу кун Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси даъвогар «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб жавобгар «Зафар Абдимуродович» фермер хўжалигидан 4 409 395,78 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни AНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси даъвогар «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, унда электр таъминоти корхонаси ва жавобгар «Зафар Абдимуродович» фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар) ўртасида юридик шахслар учун электрэнергия таъминоти шартномаси тузилганлиги, шартнома шартига кўра, даъвогар ўз мажбуриятларини бажариб, жавобгарга электр-энергия етказиб берганлиги, аммо, жавобгар ўз мажбуриятини бажармасдан, етказиб берилган электр-энергия қарзини тўламасдан келаётганлиги натижасида 2022 йил 1 октябрь ҳолатига бўлган 4 409 395,78 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд ишдаги ҳужжатларни текшириб, Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси даъвогар «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъвосини қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги хужжатлардан маълум бўлишича, «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти билан «Зафар Абдимуродович» фермер хўжалиги ўртасида электр энергияси таъминоти тўғрисида 2022 йил 6 январда шартнома имзоланиб унга кўра, электр таъминоти корхонаси шартномага асосан «Зафар Абдимуродович» фермер хўжалигига йилнинг март, апрель, октябрь, ноябрь ойларида 26,4 минг квт.дан, январ, февраль, май, июнь, июль, август ойларида 33,0 минг квт.дан, декабр ойида 13,2 минг квт. электр қувватини етказиб бериш, фермер хўжалиги эса фойдаланилган электр қуввати учун тўловларни ўз вақтида ўтказиш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Даъво аризасига илова қилинган ва даъвогар томонидан бир томонлама тасдиқланган солиштирма далолатномага кўра, қарздорнинг 01.10.2022 йил ҳолатига 4 409 395,78 сўм бўлган. Даъвогар томонидан 2022 йил 16 декабрдаги хати билан жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилмаганлигини маълум қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203 4моддасига кўра, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради, ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилишини ҳамда иш кўриб чиқиладиган санани кўрсатади. Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судя томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 43-бандининг саккизинчи хат бошисида, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилиши, жавобгар даъво аризасининг кўчирма нусхаси олинган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли эканлиги, иш юзасидан суд муҳокамаси ўтказилмасдан, тарафлар чақиртирилмасдан ва уларнинг тушунтиришлари эшитилмасдан ҳал қилув қарори қабул қилиниши кўрсатилиши лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда - ИПК)нинг 118-моддасининг 3-қисмига кўра, Даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, суд жавобгар «Зафар Абдимуродович» фермер хўжалигидан даъвогар фойдасига 4 409 395,78 сўм асосий қарз, 24 000 сўм почта ҳаражати ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 118,176-177-2034-моддаларини қўллаб, суд Қ AРOР Қ И Л Д И: Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси даъвогар «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар «Зафар Абдимуродович» фермер хўжалигидан 4 409 395,78 сўм электр энергиясидан қарздорлик ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар – «Зафар Абдимуродович» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. С.А.Турсунов