← Назад
Решение #699591 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 220 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| амда | 220 | — | law | |
| онуни | 11 | — | law | |
| онуни | 41 | — | law | |
| онуннинг | 14 | — | law | |
| ИПКнинг | 217 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 221 | — | code_article | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| ИПК | 222 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қуйичирчиқ тумани
2022 йил 15 декабрь
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси *****нинг раислигида,
судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар ***** бошқармасининг
жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 28.01.2022
йилдаги далолатномада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгунига қадар
фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз, иш ҳужжатлари билан
биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
***** бошқармаси (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "*****" масъулияти чекланган
жамиятига (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) нисбатан 28.01.2022
йилдаги далолатномада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгунига қадар
фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
аризачи ва жавобгар суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламадилар.
Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими гибрид почта орқали
уларга етказиб берилган, шунингдек қўшимча равишда уларнинг электрон
почта манзилларига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ѐки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПКнинг 220-моддасига кўра, суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда
хабардор қилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг
келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик
қилмайди.
ИПК 170-моддасининг иккинчи қисми ҳамда 220-моддаси талабидан
келиб чиқиб, суд аризачи ва жавобгар иштирокисиз низони мазмунан кўриб
чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар Тошкент вилояти Экология ва
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг 2022 йил
22 январдаги 33/А-сонли буйруғига асосан 2022 йилнинг 27-28 январ кунлари
жавобгар ҳудудида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид қонун ва
қонун ости ҳужжатлари талаблари қай даражада бажарилиши юзасидан
текшириш ўтказилган.
“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида махсус ваколатли орган
ҳисобланади.
Текшириш натижасида "*****" масъулияти чекланган жамияти
томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид қонун ва қонун
ости ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолда фаолият олиб бораѐтганлиги
аниқланган
ҳамда
текшириш
натижалари
юзасидан
2022
йил
28 январда далолатнома расмийлаштирилган ва жавобгар директори Д.Караев
таништирилган. Далолатномада “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига асосан аниқланган
камчиликларни бартараф этиш, натижаси юзасидан бу ҳақда даъвогарга
маълумот тақдим этиш белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги
қонунининг 41-моддасига мувофиқ Корхоналар, иншоотлар ва бошқа
объектларни
жойлаштириш,
лойиҳалаш,
қуриш,
реконструкциялаш,
кенгайтириш ва техника билан қайта ускуналаш, улардан фойдаланиш ва
уларни тугатиш чоғида экология хавфсизлиги талаблари бажарилмоғи,
табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари назарда тутилмоғи лозимлиги
шунингдек, мазкур модданинг иккинчи қисмига кўра корхоналар, ташкилотлар,
муассасалар, айрим шахслар чиқитсиз ва камчиқит технологияларни жорий
этишлари, чиқиндиларнинг ҳосил бўлишини камайтиришлари, уларни
зарарсизлантиришлари ва қайта ишлашлари, чиқиндиларни навларга ажратиш,
тўплаш, кўмиб ташлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этишлари
шартлиги белгиланган.
“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида махсус ваколатли орган
ҳисобланади.
Ушбу Қонуннинг 14-моддасида хўжалик фаолиятининг атроф табиий
муҳитга зарарли таъсири атроф табиий муҳит сифатининг аҳолининг экология
жиҳатидан хавфсизлигини, табиий ресурсларни тиклаш ва муҳофаза қилишни
кафолатловчи нормативлари ва стандартлари билан чеклаб қўйилиши
белгиланган бўлса, 15-моддасида корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар
атроф муҳитга таъсирнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори
даражаларини тартибга солувчи экологик ва бошқа йўсиндаги мезонларни
ишлаб чиқишлари шартлиги, экологик нормативлар Ўзбекистон Республикаси
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Саноат
хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан ўз ваколатларига мувофиқ
тасдиқланиши белгиланган.
Даъвогар томонидан текшириш натижасида экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилишга оид қонун ва қонун ости ҳужжатлари талаблари бузилган
ҳолда фаолият олиб бораѐтганлиги аниқланган "*****" масъулияти чекланган
жамиятига мазкур камчиликларни бартараф этиш юзасидан 2022 йил 26
августда 01/03-3985-сонли ҳамда 2022 йил 12 сентябрда 01/03-4353-сонли
огоҳлантириш хатлари берилган бўлса-да, мазкур огохлантириш хатлари
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ИПКнинг 217-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан фаолиятни
чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади,
бунда фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаѐти ва соғлиғи
учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда
фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳоллари
мустасно.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
221-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш ишни
суд муҳокамасига тайѐрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан эътиборан
ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши керак, бундан ариза
судга келиб тушганидан кейин камида бир ойдан сўнг кўриладиган молиявий
санкцияларни қўллаш тўғрисидаги ишлар мустасно.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаѐтганда ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Суд, жавобгар фаолиятида атмосфера ҳавосига ташламаларни
камайтириш бўйича атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан
оқилона фойдланишга оид ташкилий-техник чора-тадбирлар режаси ишлаб
чиқилмасдан фаолият юритаѐтганлиги сабабли аризачининг талабини асосли
деб ҳисоблайди.
ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда,
иқтисодий суди ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида фаолият қандай шартлар
бажарилгунига қадар тўхтатиб турилаѐтганлиги кўрсатилиши керак.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод
қилинган.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
***** бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти фаолияти даъвогар
***** бошқармаси томонидан 28.01.2022 йилда расмийлаштирилган
далолатномада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгунига қадар тўхтатиб
турилсин.
Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан *****
бошқармаси фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Давлат божи харажатлари ундирувсиз қолдирилсин.
"*****" масъулияти чекланган жамияти
томонидан фаолиятининг
тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг,
***** бошқармаси томонидан тақдим этиладиган ѐзма кўрсатмаси (қарори)
асосида "*****" масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти тиклансин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн
кун ичида Тошкент вилояти иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (протест келтириш) мумкин.
*****