Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2202/2154 Дата решения 16.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Чиноз тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "HONEST BULL" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 981129 Claim ID 3029033 PDF Hash 2be9149ff5e1922f... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
аради ва у ИПКнинг 108-моддаси аради ва у ИПК 108 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shahri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. АЖРИМ (Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Қуйичирчиқ тумани 2022 йил 16 декабрь *****-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси *****нинг раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, аризачи “*****”нинг жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи ***** ишончли вакили ***** (ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, ***** (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб "*****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "Жавобгар" деб юритила-ди)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган. Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайѐрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали жавобгарнинг шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи ***** ишончли вакили аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамиятининг бир неча бор шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантириш хатлари юборилган бўлса-да, белгиланган муддатларда жавобгар томонидан солиқ тури бўйича ҳисобот тақдим этилмаганлигини, 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, аммо жавобгар томонидан камчилик ҳолатлари бартараф этилмаганлигини баѐн қилиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Бироқ, ушбу ариза суд томонидан ўрганиб чиқилганда ***** жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамиятини ҳисобот тақдим этилмаганлиги тўғрисида олдин ҳам айни бир солиқ тури бўйича судга мурожаат қилганлиги аниқланди. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди, арбитраж суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса даъво кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги белгиланган. Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 1-қисмининг 1-бандига асосан даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 1-қисми 1-бандлари, 109, 118, 195-моддасини қўллаб, суд Қ И Л Д И: Аризачи “*****”нинг жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли. Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья *****