Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/462 Дата решения 07.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 384183 Claim ID 2784432 PDF Hash 701ec6fc469ee421... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
йилгача ЖПК 221-моддаси йилгача ЖПК 221 law
йилдан буён ЖПК 224-моддаси йилдан буён ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
илмиш ЖК 273-моддаси илмиш ЖК 273 law
тказиш ЖК 273-моддаси тказиш ЖК 273 law
исми ва ЖК 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 14 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
амда ЖКнинг 8-моддаси амда ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 211 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Ҳ У К М 2025 йил май ойининг 07 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ф.Хўжониязованинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Д.Бобораҳматов ва унинг ҳимоячиси, “ChilonzorHimoya” адвокатлик ҳайъати адвокати Ш.Шапулатовнинг иштирокида Бобораҳматов Далер Абобакровичга нисбатан 1-1006-2504/462-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра, Бобораҳматов Далер Абобакрович (Boborahmatov Daler Abobakrovich), 09.08.2002 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати тожик, ўзбек тилини билади, таржимон хизматига муҳтож эмас, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, ҳарбий хизматга мажбур, муқаддам судланмаган, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Расадхона МФЙ, Расадхона кўчаси 12-уйда яшаган, иш бўйича 11.01.2024 йилдан 12.01.2025 йилгача ЖПК 221-моддаси тартибида ушланган, 17.01.2025 йилдан буён ЖПК 224-моддаси тартибида ушланиб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 24.03.2025 йилда олган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И Судланувчи Бобораҳматов Далер Абобакрович 2025 йил 10 январь куни соат тахминан 00:15ларда бошқарувида бўлган “Captiva” русумли 30Т912ОВ давлат рақамли транспорт воситасида Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги “Эркин” ЙПХ масканидан Тошкент шаҳар ҳудудига кираётган вақтида Ички ишлар ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилганида, мазкур автомашина салонида жойлашган бар ичида ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга ҳилоф равишда ўз истеъмоли учун сақлаб келган полиэтилен пакетга жойлаштирилган ўткир хидли 1,59 грамм “Опий” гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган. Судга оид кимёвий экспертизанинг 13.01.2025 йилги 121-сонли хулосасига кўра, Д.Бобораҳматовнинг автомашинасидан олинган модда таркибида “Опий” гиёҳванд воситаси мавжудлиги, унинг умумий оғирлиги 1,59 граммга тенглиги аниқланган. Судга оид наркология экспертизасининг 28.01.2025 йилдаги №203 сонли хулосасига кўра Д.Боборахматов гиёҳванд деб топилиб, доимий равишда узоқ муддат “опий” гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиб келганлиги, ҳамда мажбурий равишда “опий” гиёҳвандликдан даволаниши кўрсатилган. Судланувчи Д.Бобораҳматов суд мажлисида дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб, айбига қисман иқрорлик билдириб, қуйидагиларни билдирди, яъни у 2025 йил январь ойи бошларида “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали “кока” номли телеграм каналига кириб, 350.000 сўм эвазига 1,5 грамм “опий” моддасини сотиб олганини, ўзининг истеъмоли учун автомашина салонининг барида сақлаб қўйганлигини, 2025 йил 10 январь куни 00:15 ларда ўз бошқарувида бўлган “Captiva” русумли 30Т912ОВ давлат рақамли автомашинада Тошкент шаҳрига ўз ишлари билан келганлигини, Тошкент шаҳрига киришдаги “Эркин” ЙПХ масканига келганида ИИО ходимлари уни тўхтатиб, холислар иштирокида автомашинани кўздан кечиришиб, автомашина барида бўлган рангсиз пакетда ўралган гиёҳвандлик моддасини аниқлаб тегишли тартибда расмийлаштириб олишганлигини, ушбу гиёҳвандлик воситасини ўзининг истеъмоли учун сақлаб келганлигини, ҳеч кимга ўтказиш мақсади бўлмаганлигини, ўзи гиёҳвандлик касаллигига чалинганлигини, ҳозирда содир қилган қилмишидан пушаймондалигини, оилада ягона боқувчилигини, ота онаси вафот этганлигини, қарамоғида бувиси ва синглиси борлигини, ёшлигини инобатга олиб, енгиллик беришни сўради. Суд, судланувчи Д.Бобораҳматов ўз айбига қисман иқрор бўлган бўлса-да, унинг мазкур жиноятни содир қилганликдаги айби унинг суд мажлисида айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувлари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар жумладан, судланувчининг розилиги билан ўқиб эшиттирилган дастлабки тергов жараёнида гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган А.Мустофақулов, Х.Туроповларнинг кўрсатувлари, суриштирув давомида тўпланган бирламчи ҳужжатлар билан, тайинланган судга оид кимёвий ва гиёҳвандлик экспертизаси хулосалари, нарсани олиш баённомаси ва нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Д.Бобораҳматовнинг жиноий ҳаракатларининг юридик квалификациясини муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Судланувчи Д.Бобораҳматовнинг жиноий ҳаракатлари гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзлаб озгинадан кўпроқ миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан дастлабки тергов органи томонидан нотўғри квалификация қилинган. Дастлабки тергов органи томонидан эълон қилинган айбловга кўра Д.Бобораҳматов 2025 йилнинг январь ойи бошларида, “Телеграмм” ижтимоий тармоғидаги “Кока” номли канал админстраторининг электрон ҳамёнига 350.000 сўм миқдоридаги пулларни юбориб, у томонидан Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани ҳудудидан ўтган автомобил йўли четига хуфиёна яширилган “опий” гиёҳвандлик воситасини қўлга киритиб, келгусида ўтказиш мақсадида ўзида сақлаб келган. Шундан сўнг, Д.Бобораҳматов ноқонуний йўллар билан қўлга киритилган опий гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадида ўзига тегишли бўлган, давлат рақами “30 Т 912 ОВ” бўлган, сариқ рангли “Captiva” русумли автомашинада 2025 йил 10 январь куни соат 00:15ларда, Самарқанд вилоятидан Тошкент шаҳрига ҳаракатланиб, Чилонзор тумани, Бешқўрғон МФЙда жойлашган, “Эркин” ЙПХ масканига келган вақтида, шу ерда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимлари томонидан унинг бошқарувидаги автоулов тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автоулов салонининг бари ичидан полиэтилен пакетга ўралган, ўткир хидли, гиёҳвандлик моддасига ўхшаш сақичсимон модда борлиги аниқланиб, ундан ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинганлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12сонли қарорининг 21-банди 4-хатбошисида “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни сотиш усулида кўп миқдорда ўтказиш уларни ўтказишнинг энг ижтимоий хавфли кўриниши ҳисобланиши туфайли, мазкур қилмиш ЖК 273-моддасининг бешинчи қисми билан квалификация қилиниши лозим. Мазкур восита ёки моддаларни кўп миқдорда бошқа барча усулларда ўтказиш ЖК 273-моддасининг бошқа тегишли қисми билан жавобгарлик келиб чиқишига сабаб бўлади”, шунингдек мазкур қарорнинг 25бандида “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги ва х.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак деб кўрсатилган. Бинобарин тергов органининг Д.Бобораҳматовдан олинган гиёҳвандлик воситаларини фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид бирорта далил келтириб ўтилмаган бўлиб, бу модда 1 дона рангсиз пакетга солинган ҳолда муайян ўлчамда қадоқланмаганлиги, кўп миқдорни ташкил қилмаслиги, уларни тайёрлаш учун ҳеч қандай асбоб-ускуналар мавжудлиги аниқланмаганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилмаганлиги, шунигдек судга оид наркологик экспертизанинг далолатномасига кўра судланувчи Д.Бобораҳматов наркомания касаллигига чалинганлиги ва ушбу касалликдан мажбурий тарзда даволанишга муҳтож эканлиги аниқланганлиги ва Д.Бобораҳматов ўзи истеъмол қилишга муҳтож бўлган гиёҳванд моддани бегона кўздан яширин бўлиши мақсадида ўзи бошқариб келган автомашина барига (махфий тарзда сақлаш учун мантиқан мос бўлмаган жой) қўйганлиги каби фактлар ушбу модданинг судланувчи томонидан айнан ўзининг истеъмоли учун сақланганлигини тасдиқлайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12сонли қарорининг 6-бандида “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш деганда, шахснинг бундай восита ва моддаларга қонунга зид равишда эгалик қилиши (шу жумладан шахсан истеъмоли) билан боғлиқ қасддан содир этилган ҳаракатлари (ёнида, бинода, махфий ер ва бошқа жойларда сақлаши) тушунилиши лозим. Бунда шахс қанча вақт давомида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаганлиги аҳамият касб этмайди”, деб кўрсатилган. Суд юқоридаги асосларга кўра судланувчи Д.Бобораҳматовнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмидан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлашда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”, деб кўрсатилган. Суд, судланувчи Д.Бобораҳматовга жазо тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорида кўрсатилган раҳбарий кўрсатмаларига амал қилиб, унинг айбига қисман иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги, оилавий ва моддий аҳволи, ёшлигини, унинг шахсини тавсифловчи юқорида қайд этилган омилларни айбини енгиллаштирувчи ҳолат деб, айбни оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмаганлигини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси “Инсонпарварлик принципи” ҳамда ЖКнинг 8-моддаси “Одиллик принципи” талабларига риоя қилган ҳолда унга нисбатан кўрсатилган модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини ЖКнинг 62моддаси талабида унинг дастлабки қамоқда сақланган кунларини чегириб ташлаган ҳолда тайинлашни; -судга оид наркологик экспертизанинг далолатномасига кўра судланувчи Д.Бобораҳматов наркомания касаллигига чалинганлиги ва ушбу касалликдан мажбурий тарзда даволанишга муҳтож эканлиги аниқланганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўллаб, мажбурий даволаниш чорасини тайинлашни; -ашёвий далиллар масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда иш бўйича ашёвий далил сифатида олинган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТТБ га сақлаш учун топширилган 1 дона полиэтилен пакетда бўлган жами 1,49 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини тегишли тартибда йўқ қилишни; -суд Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2012 йил 13 декабрдаги “Жиноят ишлари бўйича ашёвий далилларга оид қонунчиликни қўллашни айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 10-бандида, “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, баъзи ҳолларда айрим қилмишлар, масалан, контрабанда, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ташиш, одам ўғирлаш ва ҳ.к. учун жиноий жавобгарликка тортилган шахслар жиноят содир этишда фойдаланган автомашиналар, мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари (контейнерлар) жиноят қуроли деб эътироф этилиши мумкин. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, ушбу транспорт воситаларини жиноят қуроли деб эътироф этиш учун транспорт воситасидан, фақат улов сифатида эмас (масалан, айбдор томонидан қонунга хилоф равишда балиқчилик жинояти қармоқлар ва тўрлардан фойдаланилган ҳолда содир этилган бўлиб, автомобилдан фақат улов сифатида фойдаланилган бўлса), балки, қасддан жиноят содир этишда айнан қурол сифатида фойдаланилганлиги сўзсиз аниқланган бўлиши зарур (масалан, талон-торож жиноятини содир этишда ўғирланган катта ҳажмдаги товарлар автомобилда олиб чиқиб кетилган, товар ёки бошқа қимматликлар божхона назоратини четлаб ёхуд божхона назоратидан яшириб олиб ўтилган бўлса) - деб кўрсатилган раҳбарий тушунтириш талабларидан, ҳамда судланувчи Д.Бобораҳматов ўз истеъмоли учун сақлаб келаётган опий гиёҳванд воситасини чегара постидан ёки ИИО ходимларидан яширинча, бошқарувида бўлган транспорт воситасида топишни имкони бўлмайдиган ҳолатда яшириб ўтказишга ҳаракат қилмагани ҳамда транспорт воситасидан улов сифатида фойдаланиб келганлигини ҳисобга олиб, иш бўйича ашёвий далил сифатида олинган давлат рақам белгиси “30Т921ОВ” бўлган “Captiva” русумли автомашинани жиноят қуроли ҳисобланмаслигини эътироф этишни ва ушбу транспорт воситасини қонуний эгаси Д.Бобораҳматовга қайтаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 466-468, 471,473моддаларига риоя қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И Бобораҳматов Далер Абобакрович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилсин ва шу моддага асосан 1 (бир) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан Д.Бобораҳматовнинг 11.01.2025 йилдан 12.01.2025 йилга қадар ҳибсда сақланган бир куни, ҳамда 17.01.2025 йилдан 07.05.2025 йилга қадар жами 3 ой 21 кун муддатини чегириб ташлаб, узил-кесил ўташ учун 8 (саккиз) ой 9 (тўққиз) кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилсин. Д.Боборахматовга озодликни чеклаш жазосини Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Расадхона МФЙ, Расадхона кўчаси 12-уйда ўташ белгиланиб: -ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориш ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уйжойидан чиқиш; -назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқмаслик; -жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик каби тақиқлар (чеклашлар) юклатилсин. Д.Боборахматовнинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати жазони ижро этиш инспекциясига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Жазо ижросини таъминлаш Д.Боборахматовнинг яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин. Д.Боборахматовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 5 ва 6қисмлари талаблари тушунтирилсин. Д.Бобораҳматовга нисбатан қўлланилган “қамоқда сақлаш” тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгартирилиб суд залида қамоқда озод қилинсин ва ҳукм қонуний кучга киргунга қадар “муносиб хулқ атворда бўлиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан Бобораҳматов Далер Абобакровичга яшаш жойида гиёҳвандликдан мажбурий даволаниш чоралари қўлланилсин. Ашёвий далил сифатида олинган ва 12.03.2025 йилдаги № 10729-сонли квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТТБ га сақлаш учун топширилган жами 1,49 грамм “опий” гиёҳвандлик моддаси тегишли тартибда йўқ қилинсин. Ашёвий далил сифатида олиниб, “Basra avto ixlos” МЧЖ га вақтинча сақлаш учун топширилган давлат рақам белгиси “30Т912ОВ” бўлган “Captiva” русумли автомашина қонуний эгаси Бобораҳматов Далер Абобакровичга қайтарилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка ичида, маҳкум ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья (имзо) Ф.Абдушукуров Аслига тўғри_____________ Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович