← Назад
Решение #699803 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 16 декабр
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***** раислигида,
судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ***** акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар ***** ҳисобидан электр энергия тўловлар бўйича
29.366.235 сўм асосий қарз ҳамда 1.712.378 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризани тарафлардан, даъвогар ишончли вакили ***** (2022 йил 10
январдаги №43-21/03-38-сонли ишончнома асосида) иштирокида, иш
ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси ***** акциядорлик жамияти манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар " ***** ҳисобидан электр энергия тўловлар бўйича
29.366.235 сўм асосий қарз ҳамда 1.712.378 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даьвогар ишончли вакили ***** даьво аризасидаги
важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида электр энергиясини етказиб бериш
юзасидан шартнома тузилганлигини, ушбу шартномага асосан қарздорлик
вужудга келганлигини, бугунги кун ҳолатига жавобгар томонидан қарздорлик
тўлаб берилмаганлигини юзасидан маълумотнома тақдим этиб, даъвони тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд.
Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини
инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб,
ишда иштирок этувчи тараф вакилининг кўрсатувларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб
юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида,
зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр таъминоти
шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр
энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра “истеъмолчи”га электр энергияси
етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши
белгиланган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб
берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган
мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 29.366.235 сўм қарздорликка йўл
қўйган, қарздорликни ихтиѐрий тўлаш ҳақидаги талабнома ижросиз
қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия
истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ѐки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари
белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси учун
ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида
тўлаши лозим.
Шартноманинг 4.2-бандида жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб
боришга мажбурлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ѐхуд қонун ҳужжатларида
ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли
жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган.
Даъвогарнинг 2022 йил 15 декабрдаги 363/1-22-сонли маълумотномасига
кўра мавжуд қарздорлик жавобгар томонидан бартараф этилмаган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар 29.366.235 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги
ишдаги мавжуд шартнома, солиштирма далолатнома, жавобгар томонидан
тақдим этилган ҳисоботлардан келиб чиқиб тузилган маълумотнома ҳамда
бошқа шу каби ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шунга кўра,
даъвонинг асосий қарз ундириш талаби қаноатлантирилиши лозим.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда
тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган
неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
ФКнинг 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйича
мажбуриятлар бажарилмаган ѐки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда,
энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг,
абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги
белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздан ташқари, жавобгар
томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги учун ундан
шартноманинг 3.12-бандига асосан 1.712.378 сўм пеня ундиришни сўраган.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни
ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг
адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида эса Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 2-бандида батафсил
тушунтириш берилган.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги, яъни тўлов
кечиктирилганлиги учун суд даъво талабининг пеня ундириш тўғрисидаги
талабини ҳам асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Демак, даъво талаблари асосли деб
топилганлиги боис суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л АД И :
Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар ***** ҳисобидан:
Даъвогар ***** акциядорлик жамияти фойдасига 29.366.235 сўм асосий
қарз, 1.712.378 сўм пеня ҳамда 24 000 сўм почта харажатлари;
Республика бюджетига 621.572,26 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент
вилояти иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
*****