Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1313-2401/60 Дата решения 07.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Озодликни чеклаш жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 381009 Claim ID 2815856 PDF Hash 8693e93ef9ba2509... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 1261-моддаси збекистон Республикаси ЖК 1261 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 1863-моддаси збекистон Республикаси ЖК 1863 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 481-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 481 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 1863-моддаси збекистон Республикаси ЖК 1863 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖИКнинг 444-моддаси збекистон Республикаси ЖИК 444 law
збекистон Республикаси ЖКнинг ЖПКнинг 542-моддаси збекистон Республикаси ЖКнинг ЖПК 542 law
суд 481-моддаси суд 481 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1313-2401/60-сонли бўйича Чилонзор тумани суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, маҳкум Ж.Салимов, Чилонзор туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Пробация хизмати бошлиғи И.Норбоевларнинг иштирокида, 1994 йил 29 март куни Қашқадарё вилояти туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, бир нафар фарзанди бор, “OLMOS DUR FARM” МЧЖ сотув менеджери, муқаддам: 1) Тошкет шаҳар жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг 2024 йил 24 сентябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1261-моддаси 2-қисми билан иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, ўталмай қолган жазоси 1 йил 10 ой 11 кунни ташкил қилган; 2) Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман судининг 2024 йил 24 декабрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1863-моддаси 3-қисми “а” банди билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57,60,61-моддалари тартибида 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган, ўталмаган жазо муддати 3 йил 10 ой 1 кунни ташкил қилади, Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, “Тинчлик” МФЙ, “Камалак” кўчаси, 38-уйда доимий рўйхатда туриб, вақтинча Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Мевазор” МФЙ, “Машраб” кўчаси, 58-уй, 23-хонадонда яшовчи Салимов Жохонгир Усмон ўғли (SALIMOV JOXONGIR USMON O’G’LI)га нисбатан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғининг озодликни чеклаш жазосини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 481-моддасига асосан бошқа турдаги жазога 1 алмаштириш ҳақидаги қуйидагиларни тақдимномасини кўриб чиқиб, суд Янгиобод туман судининг 2024 йил 24 декабрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1863-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 57,60,61-моддалари тартибида ўташ учун узил-кесил ишлаш (ўқиш) вақтидан, шунингдек иш (ўқиш) жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари 4 (тўрт) йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Жазо, яшаш жойи бўйича Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Мевазор” МФЙ, “Машраб” кўчаси, 58-уй, 23-хонадонда ўташ белгиланиб, Ж.Салимов зиммасига қуйидаги қўшимча тақиқлар (чеклашлар): -назорат қилувчи органнинг рухсатисиз яшаш ва иш жойини ўзгартирмаслик; -бир ойда бир маротаба яшаш жойидаги ички ишлар бўлимидан профилактик суҳбатдан ўтиш каби мажбуриятлар юклатилиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 5 ва 6-қисмлари талаблари тушунтириш белгиланган. Маҳкум Ж.Салимов 2025 йил 05 март куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими ҳисобига олинган. Маҳкум Ж.Салимовга чеклов ва мажбуриятлари тушунтирилиб, уларга риоя этиши тўғрисида тилхат олиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 5 ва 6-қисмлари билан таништирилиб ва огоҳлантирилган. 2025 йил 11 март куни соат 20:10да Ж.Салимовнинг яшаш жойи, яъни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Мевазор” МФЙ, “Машраб” кўчаси, 58-уй, 23-хонадон текширилганида яшаш манзилида йўқ бўлган, шу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси билан расмий равишда огоҳлантирилган. Маҳкум Ж.Салимовни 11.03.2025 йилда яшаш жойидан соат 21:50да текширилганда уйда йўқлиги аниқланган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. У билан профилактик суҳбат ўрказиб, 12.03.2025 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖИКнинг 444-моддасига асосан огохлантириш интизомий жазоси эълон қилинган. Шунга қарамай Ж.Салимовга суд томонидан белгиланиб, “бир ойда бир маротаба яшаш жойидаги Пробация бўлимидан профилактик суҳбатдан ўтиш мажбурияти юклатилган”, ҳукм ижрога қаратилган кунда ҳар ойнинг “5 санаси”да келиб рўйхатдан ўтиши бўйича қарор тасдиқланиб, ўзига таништирилганига қарамай, жорий йилнинг 5 апрель кунида рўйхатдан ўтиш учун келмаган. 2 соат 21:50да текширилганда уйида йўқлиги аниқланган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Шунга қарамай Ж.У.Салимовга суд томонидан белгилаб “Бир ойда бир маротаба яшаш жойидаги Пробация бўлимидан профилактик суҳбатдан ўтиш мажбурияти юклатилган”, хукм ижрога қаратилган кунда ҳар ойнинг “5 санаси”да келиб рўйхатдан ўтиши бўйича қарор тасдиқланиб, ўзига таништирилганига қарамай, жорий йилнинг 5 май кунида ҳам рўйхатдан ўтиш учун келмаган. Маҳкум Ж.Салимов суд мажлисида, ҳозирда оилавий шароити оғирлигини айтиб, бошқа қайтарилмаслигини маълум қилиб, тақдимномани рад қилишни сўради. Суд мажлисида Чилонзор туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Пробация бўлини бошлиғи И.Норбоев, Ж.Салимов ахлоқан тузалиш йўлига кирмагани, қайта жиноят содир этишга мойиллиги борлиги, жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб келаётгани, у яшайдиган уйга бир неча маротаба борилганида уйида бўлмагани, икки маротаба рўйхатдан ўтмагани, натижада суднинг ажрими ижросиз қолаётгани, жамиятдан ажратмаган ҳолда тарбиялаш имконияти йўқлигини маълум қилиб, суддан озодликни чеклаш жазосини озодликдан махрум қилиш жазосига алмаштиришни сўради. Суд, тақдимномани муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини текшириб, Чилонзор туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Пробация бўлини бошлиғи И.Норбоевнинг тақдимномани қувватлаб берган фикрини, Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамовнинг тақдимномани қаноатлантириб, озодликни чеклаш жазосининг ўталмаган муддатини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш ҳақидаги хулосасини тинглаб, тақдимномани қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмига асосан агар шахс суд томонидан тайинланган озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштиради. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ж.Салимовга Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман судининг 2024 йил 24 декабрдаги ҳукми билан тайинланган озодликни чеклаш жазосининг 1 ой 29 куни ўталган, ўталмаган жазо муддати 3 йил 10 ой 1 кунни ташкил этади. Ушбу ҳолатда суд тақдимномани асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни ва маҳкум Ж.Салимовга тайинланган ва ўталмаган 3 йил 10 ой 1 кун озодликни чеклаш жазосини шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштиришни лозим топади. 3 Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг ЖПКнинг 542-моддасини қўллаб, суд 481-моддаси 6-қисми, O’G’LI)га нисбатан суд томонидан тайинланиб, ўталмаган 3 (уч) йил 10 (ўн) ой 1 (бир) кун озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилсин. Жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2025 йил 07 май кунидан бошлаб ҳисоблансин. Салимов Жохонгир Усмон ўғли суд залидан дарҳол қамоққа олинсин ва сақлаш учун Тошкент шаҳар ИИББ ВСХ орқали Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭД Марказий тергов ҳибсхонасига жойлаштирилсин. Ажримни ижро этиш Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. Ажримдан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 1 546 -моддасига асосан кассация тартибида хусусий шикоят ёки хусусий протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 4 А.А.Мухиддинов 5