Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2203/5208 Дата решения 16.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Бузурходжаев Улуғбек Мамиржонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Асакабанк АЖ Ответчик / Подсудимый SHARQONA QURILISH IFORI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 960428 Claim ID 3007053 PDF Hash adcf6dbb8a7fb6b9... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистан Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси збекистан Республикаси Жиноят кодекси 167 code_article
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
амда ИПКнинг 118-моддаси амда ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Тел: +998 74 232-35-41, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака туман 4-1701-2203/5208-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.М.Бузурходжаев раислигида, Ж.Одилжоновни котиблигида, кредитор “Asakabank” акциядорлик жамиятининг қарздор “Sharqona qurilish ifori” масъулияти чекланган жамиятининг тўловга қобилиятсиз банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни, муваққат бошқарувчиси Ғойипов Санжарбек Ботиржонович, кредитор вакили У.Султанов (ишончномага асосан) иштирокида, қарздорнинг вакили иштирокисиз, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Кредитор “Asakabank” акциядорлик жамияти Андижон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “Sharqona qurilish ifori” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 24.10.2022 йилдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, кузатув таомили жорий этилган ва муваққат бошқарувчиси этиб Ғойипов Санжарбек Ботиржонович тайинланган. Суд мажлисида иштирок этган кредитор вакили аризани қаноатлантиришни сўради. Муваққат бошқарувчиси қарздор жамият кредиторларининг йиғилиш баёнига кўра қарздорни тўловга қобилиятсиз банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинганлигини маълум қилиб, ишни қонуний ҳал этишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган қарздор суд мажлисида иштирок этмади ва низо юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни қарздор иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд ишда иштирок этган шахснинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, аризани тўлиқ қаноатлантириш ва ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, кредитор ва қарздор ўртасида 14.06.2017 йилда №1301-сонли кредит шартномаси имзоланган. Унга кўра кредитор қарздорга 24 ой муддатга, йиллик 12 фоиз устама тўлаш шарти билан 6 489 000 000 сўм миқдорда кредит ажратган. Бундан ташқари, кредитор ва қарздор ўртасида 07.01.2017 йилда №01сонли кредит шартномаси имзоланган. Унга кўра кредитор қарздорга 24 ой муддатга, йиллик 22 фоиз устама тўлаш шарти билан 2 960 000 000 сўм миқдорда кредит ажратган. бажармаганлиги сабабли, банк томонидан судга даъво аризалар билан мурожаат қилиганлиги натижасида Андижон туманлараро иқтисодий судининг 01.08.2019 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан “Asakabank” АЖ фойдасига, жавобгар “Sharqona qurilish ifori” МЧЖ ҳисобидан 8.335.538.218,46 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирув гаровдаги Андижон пи юксалиш кўчаси 40манзилда 2516 кв.метр ер майдонида жойлашган қурилиши тугалланмаган 5қаватли бинонинг 1-2-3-4-қавати ва ертўласига қаратилган. Суднинг қарори 04.09.2019 йил куни кучга кирган ва ижро варақаси мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлимига юборилган. Кредит таъминоти сифатида 08.01.2019 йил куни Андижон шаҳар 3-сонли нотариал идорасида №201900621000044-сонли реестр раками билан рўйхатдан ўтган №002701 рақамли кўчмас мулкни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома асосида “Бунёдкор қурилиш гранд” МЧЖга тегишли Андижон тумани, Чем махалласида 3 қаватли “Ошхона бино-иншоатлари” гаровга олинган. Мазкур мулк банк томонидан тузилган 07.01.2019 йил кунги далолатномага асосан 1.875.000.000 сўмга гаровга қабул қилинган. Қарздор “Sharqona qurilish ifori” МЧЖ томонидан суднинг ҳал қилув қарорида кўрсатилган пул маблағлари тўланмаганлиги сабабли гаровдаги “Бунёдкор қурилиш гранд” МЧЖга тегишли Андижон тумани, Чем махалласидаги 3 қаватли “Ошхона бино- иншоатлари” МИБ Андижон туман бўлими давлат ижрочиси томонидан хатланиб, белгиланган тартибда аукцион савдоларга чиқарилган, бироқ мулк аукцион савдоларда сотилмаганлиги сабабли мазкур мулкни 10 фоиз арзонлаштирилган ҳолда, яъни 1.687.500.000 сўмга банк балансига қабул қилиш ҳақида таклиф хати берилган, мазкур таклиф хати Банк Бошқаруви томонидан маъқулланиб, 30.06.2020 йил куни давлат ижрочисининг қарори ва далолатномасига асосан 1.687.500.000 сўмга банк балансига олинган ва кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган. Қарздор “Sharqona qurilish ifori” МЧЖ раҳбари Ш.К.Мансуров "Asakabank” АЖ собиқ “Фарход” филиалидан 14.06.2017 йилда тузилган 1301-сонли ва 07.01.2019 йилда тузилган 01-сонли кредит шартномаси олинган жами 9.449.000.000 сўм кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаганлиги ҳолати юзасидан 04.01.2020 йил куни Ш.К.Мансуровга нисбатан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167моддаси 3- қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг 2020 йил 7 августдаги ҳукмига кўра, Ш.Мансуров ва бошқалар Ўзбекистан Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3- қисми “а” банди ва бошқа моддалар билан айбли деб топилган ва “Asakabank” АЖ фойдасига 5.604.924.475,52 сўм ундириш белгиланган. Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди апелляция инстанциясининг 2020 йил 17 декабрдаги ажрими билан ҳукмга ўзгартириш киритилиб, “Sharqona qurilish ifori” МЧЖ томонидан олинган кредит маблағларини 2.593.456.555 сўм қопланган деб хисобланиши, Ш.Мансуровдан “Asakabank” Андижон вилоят филиали фойдасига кредит маблағининг қопланмаган қисми 6 851 188 355 сўм моддий зарар ундириш, Андижон шаҳри Юксалиш кўчаси 40-манзилда жойлашган 6.200.188.650 сўмга баҳоланган қурилиши тугалланмаган кўп қаватли “а” ва “б” блокдан иборат турар жой биноси мажбурий ижро бюроси томонидан сотилиб, тушган пул маблағлари “Asakabank” АЖ Андижон вилоят филиали ва жабрланувчи фуқарорлар хисобига пропорционал тарзда йўналтириш кўрсатилган. Жиноят судининг ижро варақаси МИБ Андижон шаҳар бўлими томонидан ижро қилиниб, ижро ҳаракатлари давомида зарарни қоплашга йўналтирилган Андижон шаҳри Юксалиш кўчаси 40-манзилда жойлашган 6.200.188.650 сўмга баҳоланган қурилиши тугалланмаган кўп қаватли “а” ва “б” блокдан иборат турар жой биноси ҳатланиб, электрон аукцион савдоларига қўйилган. Сотилмаган мулк фуқароларга банк томонидан 1 416 661 234,18 сўм фарқ сумма тўлаб берилган ҳолда 10 фоиз арзонлаштирилган ҳолда 5 580 169 785,00 сўм баҳода банк балансига олинган. Жиноят судининг ижро варақасидаги қолдиқ 1 271 018 570 сўм сумма қопланмасдан қолган. Жамият рахбарининг бугунги кунда жазони ижро этиш муассасида унга суд ҳукми билан тайинланган жазони ўтамоқда. Шунингдек, Андижон туманлараро судининг 2020 йил 30 сентябрь кунги 4-1701-2004/1638-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан 887 896 189,72 сўм қарздорлик 17 840 сўм почта ҳаражати ҳамда шу суднинг 2020 йил 20 ноябрь кунги 4-1701-2001/1804-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув карорига асосан 1 318 968 060 сўм фоиз 17 840 сўм жамият ҳисобидан банк фойдасига ундириш белгиланган. Қарздор “Sharqona qurilish ifori” МЧЖ ҳисоб рақамида сўнгги 3 ойлик давр мобайнида пул маблағлари айланмаси мавжуд бўлмаган. Қарздор “Sharqona qurilish ifori” МЧЖнинг кредиторлик талаблари реейстри бўйича жами қарзи 7 669 775 852,91 сўмни ташкил этади, биринчи навбатда иш ҳақидан қарздорлик мавжуд эмас, иккинчи навбат бўйича Андижон шаҳар давлат солиқ инспекция ҳисобидан жами 2 620 717 727,09 сўм, “Asakabank” АЖдан 28.11.2022 йил ҳолатига жами 5 049 058 125,82 сўм қарздлорликни ташкил этган. Бундан ташқари Андижон вилоят ИИБ ЙҲХБ РИБнинг 10.11.2022 йил кунги №7/8-922-сонли маълумотномасига асосан қарздор “Sharqona qurilish ifori” МЧЖнинг балансида “Спарк” русумли 60 868 ОAA давлат рақам белгиси билан рўйхатга олинган транспорт воситасининг мавжудлиги белгиланган. Шунга кўра аризачи томонидан судга қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида ариза киритилган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Қонуннинг 6-моддасида, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд томонидан кўриб чиқилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда суд мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаганлигини инобатга олиб, тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд деган хулосага келди. Қонуннинг 92-моддасига кўра, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Агар кредиторларнинг биринчи йиғилишида тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинмаган бўлса ёки судга унинг қарорларидан ҳеч бири ушбу Қонуннинг 16-моддасида белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса, суд доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўлган тақдирда, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, суд қарздорнинг фаолиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш тўғрисидаги масалани кредиторлар йиғилишида кўриб чиқиш учун тақдим этилган материалларни қайтаради. Агар кредиторларнинг биринчи йиғилиши томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса ёхуд судга унинг қарорларидан ҳеч бири тақдим этилмаган бўлса, суд қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг, ваколатли давлат органининг, шунингдек учинчи шахснинг (шахсларнинг) илтимосномасига биноан, аризачилар томонидан қарздорнинг мажбуриятлари ижросининг қарзни тўлаш жадвалига мувофиқ таъминоти тақдим этилган тақдирда, суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақли. Санация қилувчи бошқарувчи ёки ташқи бошқарувчи ёхуд тугатувчи бошқарувчи тайинлангунга қадар унинг вазифасини бажариш илгари муваққат бошқарувчи вазифасини бажариб турган шахс зиммасига тўла ҳажмда юклатилади. Иқтисодий суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тугатилади. Қонуннинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Баён этилганларга кўра, Қарздор “Sharqona qurilish ifori” МЧЖ корхонани тўловга қобилиятсиз банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб, Ғойипов Санжарбек Ботиржоновични тайинлашни, суд аризачи ва муваққат бошқарувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларга таянган ҳолда аризачининг талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5-7,51,52,140-142-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 27,118,176-179-моддаларини қўллаб, суд Қарздор “Sharqona qurilish ifori” МЧЖ умумий тартибда тўловга қобилиятсиз банкрот деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздорга нисбатан тайинланган кузатув тартиб-таомили тугатилсин. Қарздор “Sharqona qurilish ifori” МЧЖ тугатиш бошқарувчиси этиб биринчи тоифали суд бошқарувчиси Ғойипов Санжарбек Ботиржонович тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш (муддат- йигирма кун); - кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириш (муддатбир ой); - қарздорнинг дебитор қарзларини ундириш чораларини кўриш (муддатбир ой); - қарздор тугатилганда унинг ходимлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилиниши тўғрисида уларни хабардор этиш (муддат- уч кун); - кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг талабларини кўриб чиқиш; - қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриш (муддат- бир ой); - қарздорнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиши лозим бўлган ҳужжатларини сақлашга топшириш; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари” да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ва бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга белгиланган тартибда тақдим қилиш (муддат- бир ой); - кредиторлар талабларини Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилятсизлик тўғрисида”ги қонунида белгиланган тартибда қондириш ва Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилятсизлик тўғрисида”ги қонунида назарда тутилган барча тугатиш ишларини ташкил қилиш; - Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилятсизлик тўғрисида”ги қонунига асосан қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги маълумотларни расмий матбуотда эълон қилиш (муддат- уч кун); - олиб борилган тугатиш ишлари юзасидан оралиқ ҳисоботни ҳар 15 кунда ҳамда якуний ҳисоботни 2023 йил 16 март кунига қадар топшириш мажбурияти юклатилсин. “Sharqona qurilish ifori” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Asakabank” АЖ фойдасига олдиндан тўланган 6.440.000 сўм тугатиш бошқарувчиси иш ҳақи тўлови, 900.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Суд харажатларининг ундируви бўйича ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи, судья У.М.Бузурходжаев