Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-13-2205/13 Дата решения 16.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Тўйчиев Акбар Нуриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Дўстликдонмахсулотлари"АЖ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлими
Source ID 1004231 Claim ID 2989633 PDF Hash 949eacead8e70076... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
онуни 861-моддаси онуни 861 law
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 42-моддаси тисодий процессуал кодекси 42 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 16 декабрь Дўстлик шаҳри 4-13-2205/13-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Тўйчиев раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматов котиблигида, даъвогар «Дўстлик донмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг, жавобгар Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлимига нисбатан қарорни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Т.Ғиёсов (ишончномага асосан), жавобгар вакили Х.Лапасов (давлат ижрочиси), учинчи шахс «Асака банк” АЖ вакили Ш.Шоюсупов (ишончномага асосан) иштирокида, суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «Дўстликдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлимининг 2022 йил 11 октябрдаги “Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида”ги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 21 ноябрдаги ажрими билан ишга АТБ «Асака банк”, «Мирзачўл Агротехсервис МТП масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Т.Ғиёсов кўрсатма бериб, даъво талабини қувватлаб, «Дўстликдонмаҳсулотлари”акциядорлик жамияти «Асака банк” Жиззах вилоят филиали билан «Мирзачўл Агротехсервис” МЧЖ ўртасида тузилган 25.05.2011 йилдаги кредит шартномасига кредитнинг таъминоти сифатида жамият кафиллик шартномаси имзолаганлиги, ушбу ижро иши кредит шартномасига асосан гаровга қўйилган 9 дона комбайнлар орқали тўлиқ қопланганлигини, ижро иши тамомланганлигини, шундай бўлсада асосий қарздорнинг олдида кафиллиги қолмаган бўлсада банк фойдасига ижро иши суд ижро варақасиз ижро иши қўзғатилганлигини, шу сабабли қарорни ҳақиқий эмас деб топишни суддан сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Ҳ.Лапасов кўрсатма бериб, 11.10.2022 йилда «Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖга нисбатан Жиззах вилоят мажбурий ижро бошқармаси орқали юборилган хат асосида ижро иши қўзғатилганлигини, суд қарори ассосидаги ижро иши йўқлигини, даъвогарга нисбатан қўзғатилган ушбу ижро иши муқаддам тугатилиб кетилганлигини, ижро ишини қўзғатилишига юқоридаги асос бўлганлигини билдирди. Ш.Шоюсупов кўрсатма бериб, «Дўстликдонмаҳсулотлари”акциядорлик жамиятидан «Асака банк” Жиззах вилоят филиали билан «Мирзачўл Агротехсервис” МЧЖ ўртасида тузилган 25.05.2011 йилдаги кредит шартномасига кредитнинг таъминоти сифатида жамият кафиллик шартномаси имзолаганлиги, ҳақиқатда 9 дона комбайнлар ва бошқа тўловлар орқали кредит қарзи қопланганлигини, лекин кредит қарзи ҳозирда тўлиқ қопланмаганлигини, шу сабабли ижро иш бўйича қопланмаган қарздорликни кафилдан ундириш ҳақидаги мурожаат қилганлигини, шу сабабли ижро иши қўзғатилганлигини, даъвогарнинг даъвосини рад қилишни билдирди. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган учинчи шахс «Мирзачўл Агротехсервис МТП” МЧЖ суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади ва ўзининг иштирокисиз кўриш ҳақида илтимоснома тақдим қилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси 3-қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди. «Асака” АТБ Жиззах вилоят филиали билан «Мирзачўл Агротехсервис МТП” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2011 йил 25 майда 2011-99сонли кредит шартномаси тузилиб, унга кўра «Мирзачўл Агротехсервис МТП” МЧЖга 6 дона “Сase in Axian Flov” ва 4 дона “New Holland TC 5060” русумли комбайнлар сотиб олиш учун 5 йил муддатга йиллик 8 фоиз устама тўлаш шарти билан 3.147.444.4000 сўм миқдорида узоқ муддатли кредит маблағи ажратилган. Кредитнинг таъминоти сифатида «Дўстликдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2.100.000.000 сўмлик 2011 йил 25 майдаги 1-сонли кафиллик шартномаси ҳамда кредит ҳисобига сотиб олинган 10 дона комбайнлар гаровга қўйилган. Жиззах вилоят иқтисодий судининг 13-1201/16513-сонли иш бўйича 2018 йил 28 мартдаги жавобгар «Мирзачўл Агротехсервис МТП” МЧЖ ҳамда қўшимча жавобгар «Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖдан солидар тартибда 987.762.472 сўм ундириш ҳақидаги ҳамда 13-1306/7774-сонли 28.03.2018 йилдаги жавобгар «Мирзачўл Агротехсервис МТП” МЧЖдан 3.502.066.944 сўм қарздорликни ундириш, ушбу қарздорликнинг 1.112.237.528 сўм қисмини «Мирзачўл Агротехсервис МТП” МЧЖ билан кафил «Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖдан солидар тартибда ундириш ҳақидаги ижро варақалари берилган. Суднинг ушбу ижро варақалари асосида гаров шартномасига асосан гаровга қўйилган “Сase in Axian Flov” русумли ҳар бир комбайннинг бошланғич сотув баҳоси 345.200.000 сўм, “New Holland TC 5060” русумли ҳар бир комбайннинг бошланғич сотув баҳоси 210.542.000 сўм қилиб белгиланиб, ижросини таъминлаш учун Мажбурий ижро бюроси Мирзачўл туман бўлимига юборилган. Мазкур ижро иши бўйича Мажбурий ижро бюроси Мирзачўл туман бўлими давлат ижрочиси И.Алимбоев томонидан 2018 йил 15 май кунги далолатнома билан гаровдаги жами 10 дона “Сase in Axian Flov” ва “New Holland TC 5060” русумли комбайнлар хатланган ва сақлаш учун «Мирзачўл Агротехсервис МТП” МЧЖ ҳисобчисига топширилган. Жиззах вилоят иқтисодий судининг 16.04.2019 йилдаги ажрими билан кассация инстанциясида иш юритиш тамомлангунига қадар 13-1306/7774-сонли иши бўйича ажримга асосан берилган ижро варақанинг ижроси тўхтатиб туриш белгиланганлиги сабабли 25.05.2019 йилда Ҳ.Исматов томонидан ижро ишини юритиш тўхтатиб турилган. «Асака” банки Жиззах вилоят филиалининг 09.07.2019 йилдаги ижро варақаларини ҳаракатга келтириб, ижро варақаларнинг ижросини таъминлаш ҳақидаги мурожаати асосида мажбурий ижро бюроси Мирзачўл бўлими томонидан ижро ҳаракатлари тикланиб, жами 9 дона “Сase in Axian Flov” ва “New Holland TC 5060” русумли хатланган комбайнларни электрон онлайнаукционларни ташкил қилиш маркази орқали “Е-IJRO-AUKSION” ягона электрон савдо майдончасига 2019 йил 13 сентябрь, 19 сентябрь ва 18 октябрь кунлари такрор сотиш учун чиқарилган. Ушбу электрон онлайн-аукцион савдосида мол-мулк сотилмаганлиги сабабли “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан Мажбурий ижро бюроси Мирзачўл туман бўлимига ижросиз қайтарилган. Мажбурий ижро бюроси Мирзачўл туман бўлими томонидан 2019 йил 19 октябрда «Асака” банк Жиззах вилоят филиалига гаров мулки ҳисобланган 6 дона “Сase in Axian Flov” русумли комбайнлар ҳар бирининг нархини 10 фоиз арзонлаштирилган ҳолда яъни 310.680.000 сўм, 3 дона “New Holland TC 5060” русумли комбайнлар ҳар бирининг нархини 10 фоиз арзонлаштирилган ҳолда яъни 189.487.800 сўм жами 2.432.543.400 сўм ҳисобида кредит қарзи эвазига қабул қилиб олиш ҳақида таклиф хати йўлланган. «Асака” АТБ Жиззах вилоят филиали 2019 йил 28 октябрь куни 3396/06сонли хат билан барча комбайнларни кредит қарзи ҳисобига банк балансига қабул қилиш ҳамда барча комбайнларни белгиланган тартибда топшириш таклифини қабул қилган. Шунга кўра, Мажбурий ижро бюроси Мирзачўл туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Ҳ.Исматов томонидан 09.01.2020 йилда сотилмаган махсус техникаларни ундирувчига топшириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарор асосида ундирувчи банкка 2.432.543.000 сўм ҳисобида қарз эвазига топширилган. «Асака” АТБ Жиззах вилоят филиалининг 10.02.2020 йилдаги хат билан 13-1201/16513-сонли, 13-1603/7773-сонли ва 13-1603/3733-сонли ижро варақаларни ижросиз қайтариш ҳақидаги мурожаати асосида 11.02.2020 йилда давлат ижрочиси Ҳ.Исматов томонидан 11.02.2020 йилда 13-1306/7774-сонли ижро иши бўйича, 02.04.2020 йилда давлат ижрочиси Ф.Айипов томонидан ижро иши юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро иши тамомланган. Даъвогар «Дўстликдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг даъвоси аризасига кўра, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 21 июндаги ҳал қилув қарори билан «Дўстликдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти, «Асака” акциядорлик тижорат банки ҳамда “Мирзачўлагротехсервис” масъулияти чекланган ўртасида 2011 йил 25 майда тузилган 1-сонли кафиллик шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. Суднинг ушбу ҳал қилув қарорига нисбатан «Асака” акциядорлик тижорат банки томонидан берилган апелляция шикояти бўйича Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанциясининг 2021 йил 3 августдаги қарори билан Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 21 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилинган. Шу сабабли, «Асака” акциядорлик тижорат банки 2022 йил 10 августда Жиззах вилоят судига мурожаат қилиб, 13-1306/7774-сонли ижро иши бўйича ижро варақаси беришни сўраган. Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судининг 2022 йил 15 сентябрдаги ажрими билан суд томонидан ушбу иш бўйича 2018 йил 28 мартдаги ажримига асосан ижро варақаси берилганлиги сабабли аризачи “Асакабанк” акциядорлик жамияти Жиззах филиалининг аризаси қаноатлантириш рад этилган. Қайд этилган 13-1306/7774-сонли ижро иши бўйича давлат ижрочиси И.Таймаковнинг 2021 йил 17 августдаги қарори билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 37,39,86моддалари тартибида ижро иши юритишдан тугатилган. Қарор устидан шикоят бериш ёки протест келтириш тартиби белгиланган, бироқ қарор қонун талаби асосида бекор қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд муҳокамасида жавобгар 2022 йил 11 октябрдаги 13-1306/7774-сонли ижро ҳужжати бўйича ижро ишини қўзғатишга асос бўлган ҳолатларни тегишли далиллар билан исботлаб бермади. Судда учинчи шахс «Асака” акциядорлик тижорат банки Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанциясининг 2021 йил 3 августдаги қарори билан ижро иши қўзғатилишини асос қилиб кўрсатган. Бироқ, апелляция инстанциясининг қарори билан баён қилинган кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаб рад қилинган. Давлат ижрочиси томонидан 13-1306/7774-сонли ижро иши 17.08.2021 йилда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 37,39,86-моддалари тартибида ижро иши юритишдан тугатилган. Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 861-моддасига кўра, иқтисодий суд томонидан берилган ижро ҳужжати бўйича суд ижрочисининг чиқарган қарори устидан ундирувчи ёки қарздор томонидан ижро ҳужжатини берган иқтисодий судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга, қарор чиқарилганлиги ҳақида хабар қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда шикоят берилиши мумкин. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилмаган ҳолларда суд ижрочисининг қарори устидан қарор чиқарилганлиги ҳақида хабар қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда суд ижрочиси жойлашган ердаги умумий юрисдикция судига ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят берилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво аризасида кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топганлиги, даъвогар кўрсатган ижро иши иш юритишдан тугатилганлигини, ушбу иш бўйича ваколатли органнинг ижро иши мавжуд эмаслиги сабабли суд даъвони қаноатлантиришни, даъвогарнинг аризаси асосида олдиндан ихтиёрий тўланган суд ҳаражатларини зиммасида қолдиришни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва ЎзР Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-179 - моддаларини қўллаб, суд Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин. Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлимининг 2022 йил 11 октябрдаги “Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида”ги қарори ҳақиқий эмас деб топилсин. Даъвогар «Дўстликдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан олдиндан тўланган 3.000.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида Жиззах вилоят иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Судья А.Тўйчиев Дўстлик шаҳри 4-13-2205/13-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Тўйчиев раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматов котиблигида, даъвогар «Дўстлик донмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг, жавобгар Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлимига нисбатан қарорни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Т.Ғиёсов (ишончномага асосан), жавобгар вакили Х.Лапасов (давлат ижрочиси), учинчи шахс «Асака банк” АЖ вакили Ш.Шоюсупов (ишончномага асосан) иштирокида, суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқмоқда. Суд мажлиси котиби суд мажлисида даъвогар вакили Т.Ғиёсов (ишончномага асосан), жавобгар вакили Х.Лапасов (давлат ижрочиси), учинчи шахс «Асака банк” АЖ вакили Ш.Шоюсупов (ишончномага асосан) иштирок этаётганлиги, тегишли тартибда хабардор қилинган учинчи шахс иштирок этмаётганлиги тўғрисида раислик қилувчига ахборот берди. Раислик қилувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан ишни учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг ваколатларини текширди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди. Шундан сўнг суд таркибига нисбатан раддиялар бор-йўқлигини сўради. Суд таркибига нисбатан раддиялар бўлмади. Раислик қилувчи суд мажлисини олиб бориш тартибини белгилаб, сўзни даъвогар вакили Т.Ғиёсовга берди. Даъвогар вакили Т.Ғиёсовнинг кўрсатмаси: Ҳурматли суд! даъво талабини қувватлаб, «Дўстликдонмаҳсулотлари”акциядорлик жамияти «Асака банк” Жиззах вилоят филиали билан «Мирзачўл Агротехсервис” МЧЖ ўртасида тузилган 25.05.2011 йилдаги кредит шартномасига кредитнинг таъминоти сифатида жамият кафиллик шартномаси имзолаганлиги, ушбу ижро иши кредит шартномасига асосан гаровга қўйилган 9 дона комбайнлар орқали тўлиқ қопланганлиги, ижро иши тамомланганлиги, шундай бўлсада асосий қарздорнинг олдида кафиллиги қолмаган бўлсада банк фойдасига ижро иши суд ижро варақасиз ижро иши қўзғатилганлиги сабабли қарорни ҳақиқий эмас деб топишни суддан сўрайман. Бошқа савол ва қўшимчалар бўлмади. Раислик қилувчи даъво аризаси юзасидан тушунтириш бериш бўйича сўз навбатини жавобгар вакили Х.Лапасовга берди. Жавобгар вакили Х.Лапасовнинг кўрсатмаси: - Ҳурматли суд! 11.10.2022 йилда «Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖга нисбатан Жиззах вилоят мажбурий ижро бошқармаси орқали юборилган хат асосида ижро иши қўзғатилганлиги, суд қарори ассосидаги ижро иши йўқлиги, даъвогарга нисбатан қўзғатилган ушбу ижро иши муқаддам тугатилиб кетилганлиги, ижро ишини қўзғатилишига юқоридаги асос бўлганлигини билдираман. Раислик қилувчи даъво аризаси юзасидан тушунтириш бериш бўйича сўз навбатини учинчи шахс «Асака банк” АЖ вакили Ш.Шоюсуповга берди. Учинчи шахс «Асака банк” АЖ вакили Ш.Шоюсуповнинг кўрсатмаси: - Ҳурматли суд! «Дўстликдонмаҳсулотлари”акциядорлик жамиятидан «Асака банк” Жиззах вилоят филиали билан «Мирзачўл Агротехсервис” МЧЖ ўртасида тузилган 25.05.2011 йилдаги кредит шартномасига кредитнинг таъминоти сифатида жамият кафиллик шартномаси имзолаганлиги, ҳақиқатда 9 дона комбайнлар ва бошқа тўловлар орқали кредит қарзи қопланганлиги, лекин кредит қарзи ҳозирда тўлиқ қопланмаганлиги сабабли ижро иш бўйича қопланмаган қарздорликни кафилдан ундириш ҳақидаги мурожаат қилганлиги ва ижро иши қўзғатилганлиги сабабли даъвогарнинг даъвосини рад қилишни сўрайман. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслардан қўшимча ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради. Қўшимча ариза ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи суд муҳокамасида далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд музокараларига ўтишини эълон қилиб, музокара учун сўзни даъвогар вакили Т.Ғиёсовга берди. Даъвогар вакили Т.Ғиёсов: - Ҳурматли суд! даъво аризасини қаноатлантиришни сўрайман. Раислик қилувчи музокара учун сўз навьатини жавобгар вакили Х.Лапасовга берди. Жавобгар вакили Х.Лапасов: - Ҳурматли суд! ишни қонуний кўришингизни сўрайман. Раислик қилувчи музокара учун сўз навьатини учинчи шахс «Асака банк” АЖ вакили Ш.Шоюсуповга берди. Учинчи шахс «Асака банк” АЖ вакили Ш.Шоюсупов: - Ҳурматли суд! даъвони рад қилишни сўрайман. Раислик қилувчи ишдаги мавжуд ҳужжатларни текшириб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, далилларга баҳо бериб, қарор қабул қилиш учун маслаҳатда қолди. Маслаҳатдан чиқиб, қабул қилган ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини ўқиб эшиттирди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлиси баённомаси билан танишиш ва ўз фикрларини баён этиш ҳуқуқи мавжудлигини ҳамда ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш тартибини тушунтирди. Шунингдек, қабул қилинган ҳал қилув қарори юзасидан тушунтириш берилди. Суд мажлиси ёпиқ деб эълон қилинди. Суд мажлиси баённомаси ИПКнинг 201-203-моддалари талабларига мувофиқ юритилди. Раислик қилувчи: А.Тўйчиев Суд мажлиси котиби: А.Розматов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2022 йил 16 декабрь Дўстлик шаҳри 4-13-2205/13-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Тўйчиев раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматов котиблигида, даъвогар «Дўстлик донмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг, жавобгар Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлимига нисбатан қарорни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Т.Ғиёсов (ишончномага асосан), жавобгар вакили Х.Лапасов (давлат ижрочиси), учинчи шахс «Асака банк” АЖ вакили Ш.Шоюсупов (ишончномага асосан) иштирокида, суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, ЎзР Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-179 - моддаларини қўллаб, суд Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин. Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлимининг 2022 йил 11 октябрдаги “Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида”ги қарори ҳақиқий эмас деб топилсин. Даъвогар «Дўстликдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан олдиндан тўланган 3.000.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида Жиззах вилоят иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Судья А.Тўйчиев