Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2203/5209 Дата решения 16.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Бузурходжаев Улуғбек Мамиржонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Асакабанк АЖ Ответчик / Подсудимый Gurman elit масъулияти чекланган жамияти
Source ID 960427 Claim ID 3007054 PDF Hash bcb8fcf1e697ab87... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
амда ИПКнинг 118-моддаси амда ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Тел: +998 74 232-35-41, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака туман 4-1701-2203/5209-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.М.Бузурходжаев раислигида, Ж.Одилжоновни котиблигида, кредитор “Asakabank” акциядорлик жамиятининг қарздор “Gurman elit” масъулияти чекланган жамиятининг тўловга қобилиятсиз банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни, муваққат бошқарувчиси Ғойипов Санжарбек Ботиржонович, кредитор вакили У.Султанов (ишончномага асосан) иштирокида, қарздорнинг вакили иштирокисиз, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Кредитор “Asakabank” акциядорлик жамияти Андижон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “Gurman elit” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 24.10.2022 йилдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, кузатув таомили жорий этилган ва муваққат бошқарувчиси этиб Ғойипов Санжарбек Ботиржонович тайинланган. Суд мажлисида иштирок этган кредитор вакили аризани қаноатлантиришни сўради. Муваққат бошқарувчиси қарздор жамият кредиторларининг йиғилиш баёнига кўра қарздорнинг мол-мулки аниқланмаганлиги сабабли соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинганлигини маълум қилиб, ишни қонуний ҳал этишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган қарздор суд мажлисида иштирок этмади ва низо юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни қарздор иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд ишда иштирок этган шахснинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, аризани тўлиқ қаноатлантириш ва ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, кредитор ва қарздор ўртасида 10.03.2020 йилда №270-сонли кредит шартномаси имзоланган. Унга кўра кредитор қарздорга 24 ой муддатга, йиллик 28 фоиз устама тўлаш шарти билан 250 000 000 сўм миқдорда кредит ажратган. Қарздор кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлиги сабабли, банк томонидан фуқаролик судга даъво аризалар билан мурожаат қилиганлиги натижасида фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 25.11.2021 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан “Asakabank” АЖ фойдасига, жавобгар “Gurman elit” МЧЖ ҳисобидан жами 339 177 524 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирув фуқаро Азизова Мархаматхон Якубовнага тегишли бўлган гаровдаги Андижон шахар Айланма кўчаси 7манзилда жойлашган 5 хонали савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноиншоотларига қаратилган. Бундан ташқари кредитор ва қарздор ўртасида 24.04.2019 йилда №511сонли кредит шартномаси имзоланган. Унга кўра кредитор қарздорга 36 ой муддатга, йиллик 8 фоиз устама тўлаш шарти билан 150 000 000 сўм миқдорда кредит ажратган. Қарздор кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлиги сабабли, банк томонидан фуқаролик судга даъво аризалар билан мурожаат қилиганлиги натижасида фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан “Asakabank” АЖ фойдасига, жавобгар “Gurman elit” МЧЖ ҳисобидан жами 136 140 324,48 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирув гаровдаги мулкларга қаратиш белгиланган. Қарздор “Gurman elit” МЧЖ томонидан суднинг хар икки ҳал қилув қарорида кўрсатилган пул маблағлари тўланмаганлиги сабабли гаровдаги мулклар МИБ Андижон шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан хатланиб, белгиланган тартибда аукцион савдоларга чиқарилган, бироқ мулк аукцион савдоларда сотилмаганлиги сабабли мазкур мулкни 10 фоиз арзонлаштирилган ҳолда, яъни 450 000 000 сўмга банк балансига қабул қилиш ҳақида таклиф хати берилган, мазкур таклиф хати Банк томонидан балансга қабул қилинмаган. Қарздор “Gurman elit” МЧЖнинг банк олдида жами 560 711 687,65 сўм қарздорлиги мавжуд. Шунга кўра аризачи томонидан судга қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида ариза киритилган. Муваққат бошқарувчи С.Ғойиповнинг қарздор “Gurman elit” МЧЖнинг кузатув ишлари юзасидан якуний ҳисоботи тақдим этилган. Мазкур ҳисоботда қарздорнинг балансида кўчмас мол-мулклар, транспорт воситлари, қимматли қоғозлар, махсус техникалар аниқланмаганлиги боис қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш мақсадга мувофиқ эканлиги тўғрисида ҳулоса этилган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Қонуннинг 6-моддасида, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд томонидан кўриб чиқилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда суд мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаганлигини инобатга олиб, тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд деган хулосага келди. Қонуннинг 92-моддасига кўра, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Агар кредиторларнинг биринчи йиғилишида тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинмаган бўлса ёки судга унинг қарорларидан ҳеч бири ушбу Қонуннинг 16-моддасида белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса, суд доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўлган тақдирда, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, суд қарздорнинг фаолиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш тўғрисидаги масалани кредиторлар йиғилишида кўриб чиқиш учун тақдим этилган материалларни қайтаради. Агар кредиторларнинг биринчи йиғилиши томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса ёхуд судга унинг қарорларидан ҳеч бири тақдим этилмаган бўлса, суд қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг, ваколатли давлат органининг, шунингдек учинчи шахснинг (шахсларнинг) илтимосномасига биноан, аризачилар томонидан қарздорнинг мажбуриятлари ижросининг қарзни тўлаш жадвалига мувофиқ таъминоти тақдим этилган тақдирда, суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақли. Санация қилувчи бошқарувчи ёки ташқи бошқарувчи ёхуд тугатувчи бошқарувчи тайинлангунга қадар унинг вазифасини бажариш илгари муваққат бошқарувчи вазифасини бажариб турган шахс зиммасига тўла ҳажмда юклатилади. Иқтисодий суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тугатилади. Қонуннинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Баён этилганларга кўра, Қарздор “Gurman elit” МЧЖ корхонани тўловга қобилиятсиз банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб, Ғойипов Санжарбек Ботиржоновични тайинлашни, суд аризачи ва муваққат бошқарувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларга таянган ҳолда аризачининг талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5-7,51,52,140-142-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 27,118,176-179-моддаларини қўллаб, суд Қарздор “Gurman elit” МЧЖ соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз банкрот деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздорга нисбатан тайинланган кузатув тартиб-таомили тугатилсин. Қарздор “Gurman elit” МЧЖ тугатиш бошқарувчиси этиб биринчи тоифали суд бошқарувчиси Ғойипов Санжарбек Ботиржонович тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш (муддат- йигирма кун); - кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириш (муддатбир ой); - қарздорнинг дебитор қарзларини ундириш чораларини кўриш (муддатбир ой); - қарздор тугатилганда унинг ходимлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилиниши тўғрисида уларни хабардор этиш (муддат- уч кун); - кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг талабларини кўриб чиқиш; - қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриш (муддат- бир ой); - қарздорнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиши лозим бўлган ҳужжатларини сақлашга топшириш; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари” да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ва бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга белгиланган тартибда тақдим қилиш (муддат- бир ой); - кредиторлар талабларини Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилятсизлик тўғрисида”ги қонунида белгиланган тартибда қондириш ва Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилятсизлик тўғрисида”ги қонунида назарда тутилган барча тугатиш ишларини ташкил қилиш; - Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилятсизлик тўғрисида”ги қонунига асосан қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги маълумотларни расмий матбуотда эълон қилиш (муддат- уч кун); - олиб борилган тугатиш ишлари юзасидан оралиқ ҳисоботни ҳар 15 кунда ҳамда якуний ҳисоботни 2023 йил 16 март кунига қадар топшириш мажбурияти юклатилсин. “Gurman elit” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Asakabank” АЖ фойдасига олдиндан тўланган 6.440.000 сўм тугатиш бошқарувчиси иш ҳақи тўлови, 900.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Суд харажатларининг ундируви бўйича ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи, судья У.М.Бузурходжаев