Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/1944 Дата решения 16.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ZARKENT SUNNAT QO`CHQOROV фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый ПАРКЕНТ ТУМАНИ Давлат солиқ инспекцияси
Source ID 1004426 Claim ID 2983599 PDF Hash 6b699a86a072dbbd... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 11-моддаси ФК 11 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 26-моддаси ИПК 26 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 16 декабрь 4-1105-2202/1944-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.М.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насиров котиблигида, даъвогар вакили (раҳбар) Ж.Суннатов иштирокида, Паркент тумани адлия бўлимининг даъвогар “Zarkent Sunnat Qo’chqorov” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар Паркент тумани давлат солиқ инспекцияси зиммасига “Zarkent Sunnat Qo’chqorov” фермер хўжалигига нисбатан нотўғри ҳисобланган 34.306.560 сўмнинг 25.488.960 сўмини ҳисобдан чиқариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси ҳамда унга илова қилинган иш ҳужжатларини суднинг маъмурий биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Паркент тумани адлия бўлими “Zarkent Sunnat Qo’chqorov” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Паркент тумани давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) зиммасига нотўғри ҳисобланган 34.306.560 сўмнинг 25.488.960 сўмини ҳисобдан чиқариш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 2022 йил 11 ноябрдаги ажрими билан Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси, 2022 йил 25 ноябрдаги ажрими билан Паркент тумани қишлоқ хўжалик бўлими ва 2022 йил 5 декабрдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Паркент туман бўлими ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили (раҳбар) ўзининг тушунтиришида Паркент тумани қишлоқ хўжалик бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Паркент туман бўлими томонидан унга ажратилган ер жойлашган ҳудудга чиқиб ўрганиш ўтказганида, 18,35 гектардан иборат ҳосилли токзор мавжудлиги аниқланганлигини ва жавобгар ҳисоблаб берган солиқ қарздорлигини тўлиқ тўлаганлигини маълум қилиб, иш бўйича тегишли қарор қабул қилишни судга ҳавола қилишини маълум қилди. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган Паркент тумани адлия бўлими, жавобгар ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси, Паркент тумани қишлоқ хўжалик бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Паркент туман бўлими суд муҳокамасида ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилиш учун суднинг ажрими гибрид почта хизмати орқали Паркент тумани адлия бўлими, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Паркент туман бўлимига юборилган бўлиб, гибрид почта хизматининг маълумотига кўра суд ажрими уларга етказилган. Шунингдек, жавобгар ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Паркент тумани қишлоқ хўжалик бўлими вакили суд муҳокамаси ҳақида тилхат орқали хабардор қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд Паркент тумани адлия бўлими, жавобгар ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси, Паркент тумани қишлоқ хўжалик бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Паркент туман бўлимини суд мажлиси муҳокамаси ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинганлигини инобатга олиб, ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 9-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар. ФКнинг 11-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш йўли билан ҳам ҳимоя қилиниши белгиланган. Даъво аризасида Паркент тумани давлат солиқ инспекциясининг 2022 йил 21 апрелдаги буйруғига асосан фермер хўжалигида камерал солиқ текшируви ўтказилганлиги, текширув натижасига кўра Паркент тумани давлат солиқ инспекцияси томонидан солиқ инспекциясининг солиқларни (йиғимларни) қўшимча равишда ҳисоблаш ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисидаги маълумот ҳамда 2022 йил 9 июнда 20-05449-сонли солиқ ҳисобига тузатишлар киритиш ҳақидаги фермер хўжалигига талабнома юборилганлиги, талабномада Паркент туман қишлоқ хўжалиги томонидан тақдим қилинган маълумотларга асосан “Zarkent Sunnat Qo’chqorov” фермер хўжалигининг жами 18,35 гектар (хўраки) ҳосилли токзор ер майдони мавжудлиги, 1 гектар ер майдонидан 10 тонна ҳосили олиши ҳақидаги прогнозга асосан 18,35 гектар ер майдонидан жами ялпи ҳосил 183,5 тоннани ташкил этиши ҳисобланганлиги кўрсатилганлиги, бундан ташқари талабномада Паркент тумани давлат солиқ инспекцияси томонидан 2021 йил 4 чорак якуни билан “Zarkent Sunnat Qo’chqorov” фермер хўжалиги томонидан 917.500.000 сўм ҳисоб рақамига кирим қилиниши лозимлиги, бироқ фермер хўжалиги томонидан солиқ инспекциясига тақдим этилган солиқ (айланмадан олинадиган солиқ) ҳисоботида 59.836.000 сўм кўрсатилганлиги, натижада ҳисоб рақамидан ташқарида 857.664.000 сўм маблағ айланганлиги оқибатида бюджетга 4 фоиз ставкада 34.306.560 сўм ҳисобланмасдан келинганлиги маълум қилинганлиги, шунингдек солиқ инспекциясининг солиқларни (йиғимларни) қўшимча равишда ҳисоблаш ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисидаги маълумотида 34.306.560 сўмни ҳисобланишида Паркент тумани қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотига асосланганлиги кўрсатиб ўтилганлиги, Паркент тумани давлат солиқ инспекциясига “Zarkent Sunnat Qo’chqorov” фермер хўжалиги раҳбари Ж.Суннатов томонидан 2022 йил 23 июнь куни 02-473-сонли маълумотнома тақдим қилинганлиги, ушбу маълумотномада “Zarkent Sunnat Qo’chqorov” фермер хўжалигида 18,35 гектар токзор мавжудлиги, шундан 6,6 гектар ҳосилли (3,3 гектар хўраки, 3.3 гектар винобоп) деб кўрсатилганлиги, шунингдек хўраки узумзорнинг ҳосилдорлиги ўртача 10 тонна бўлиб, 2021 йилда кутилаётган ҳосил 3.3 гектардан 33 тоннани ҳамда винобоп узумзор ҳосилдорлиги 1 гектардан 12 тоннани, 2021 йилда кутилаётган ҳосил 3.3. гектардан 39,6 тоннани ташкил этиши кўрсатилганлиги, хўраки 1 кг узум учун 5000 сўм, винобоп 1 кг узум учун 1400 сўм, шундан 33 тонна хўраки узум учун 165 млн сўм ҳамда 39,6 тонна винобоп узум учун 55440,0 млн сўм жами 220440,0 млн сўм маблағлар айлантирилиши натижасида бюджетга 8817,0 млн сўм (айланмадан 4 %) ҳисобланиши лозим бўлсада, солиқ инспекцияси томонидан нотўғри ҳамда асосланмаган ҳолда 25.488.960 сўм солиқ қарзи ортиқча ҳисобланганлиги маълум қилиниб, жавобгар зиммасига нотўғри ҳисобланган 34.306.560 сўмнинг 25.488.960 сўмини ҳисобдан чиқариш мажбуриятини юклашни сўраган. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 26-моддасида иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар қайд этилган. ИПК 26-моддасига кўра иқтисодий суд назорат қилувчи органлар томонидан қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда сўзсиз (акцептсиз) тартибда ҳисобдан чиқарилган пул маблағларини бюджетдан қайтариш ҳақидаги низоларни ҳал этади. Бироқ, даъвогар томонидан судга ортиқча ҳисобланган 25.488.960 сўмни ҳисобдан чиқариш мажбуриятини жавобгар зиммасига юклаш ҳақидаги даъво талаби билдирилган бўлиб, қонунчиликда ортиқча ҳисобланган пул маблағини ҳисобдан чиқариш мажбуриятини юклаш талаби иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилиши назарда тутилмаган. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан судга асоссиз даъво талаби билдирилган, шу сабабли суд даъво талабини рад этишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Демак, даъво талаби рад этилганлиги боис даъвогар томонидан даъво тақдим этишда тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво рад этилсин. Даъвогар “Zarkent Sunnat Qo’chqorov” фермер хўжалигидан республика бюджетига 509.779,2 сўм давлат божи ундирилсин. Тўланган 24.000 сўм почта харажати даъвогар “Zarkent Sunnat Qo’chqorov” фермер хўжалиги зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья З.М.Эшмирзаев