← Назад
Решение #700402 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 217 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қуйичирчиқ тумани
2022 йил 16 декабрь *****-сонли иш
раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, аризачи *****нинг
жавобгар "*****" оилавий корхонасига нисбатан банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини тарафлардан аризачи ишончли вакили ***** ишончли вакили *****
(ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда *****
инспекцияси биносида, очиқ сайѐр суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
***** (кейинги ўринларда “аризачи” деб юритилади) судга ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар "*****" оилавий корхонаси (кейинги
ўринларда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи ишончли вакили, ариздаги
важларни такрорлаб, солиқ тўловчи томонидан ҳисоботлар ўз вақтида
топширилмаганлигини, бир неча бор шахсий кабинетига электрон шаклда
хабарнома ва огохлантириш хатлари юборилган бўлсада, белгиланган
муддатларда ҳисоботлар
топширилмаганлигини 10 кунга
қадар
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул
қилинганлигини, аммо ҳисоботлар топширилмаганлигини, бугунги кун
ҳолатига жавобгар томонидан ҳисоботлар тақдим этилиб, ҳуқуқбузарлик
бартараф этилганлиги юзасидан 16 декабрь ҳолатига маълумотнома тақдим
этиб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади хамда ариза
юзасидан фикр ва мулохазаларини билдирмади.
Суд хужжати “гибрид почта” хизмати орқали юборилганлигини
тасдиқловчи маълумотга асосан суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш
ва ишни суд муҳокамасига тайѐрлаш тўғрисидаги ажрими электрон
маълумотлар базаси орқали жавобгарга етказилганлиги аниқланди.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади)
128, 220-моддаларига кўра, ишни унда мавжуд материаллар асосида
жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни лозим топади.
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра
аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, "*****" оилавий корхонаси томонидан солиқ
хисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этмаган.
*****нинг қарорига асосан жавобгар "*****" оилавий корхонасининг
банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10
кунга тўхтатилган.
Бироқ, жавобгар аризачи томонидан аниқланган ҳуқуқбузарлик
ҳолати бартараф этилмаган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 111-моддаси биринчи
қисми-да, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга
қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига
асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари
суд томонидан қарор қабул қилин-гунга қадар тўхтатиб турилиши, учинчи
қисми тўртинчи бандида эса юридик шахслар ва якка тартибдаги
тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ
агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида
қўлланилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд банклардаги ҳисобварақлар
бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил
7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва
ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар
тўғриси-да”ги
ПФ-4609-сон
Фармони
8-бандида
2014 йил 1 июндан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ,
молиявий ҳисоботларни тақдим этмаслик ва уларни кўрсатилган манзилда
йўқлиги ҳолатларида уларнинг тижорат банклари-даги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати органлари
томонидан фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширилиши
назарда тутилган.
Аризачи томонидан хабарномалар электрон шаклда "*****" оилавий
корхонасига юборилган бўлсада, юборилган огохлантириш хатлари
оқибқатсиз қолдирилган.
бажарилмаганлиги ҳолати аризачи томонидан жавобгарга юборилган
хабарнома, билдиришнома ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини
топади.
Аризачи томонидан 16 декабрдаги маълумотномасига асосан
жавобгар "*****" оилавий корхонаси томонидан судга ариза киритилгандан
сўнг ҳисоботлар тақдим этилиб, камчилик бартараф этилганлиги маълум
қилинган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд жавобгар томонидан камчилик
бартараф этилганлигини инобатга олиб аризани қаноатлантиришни рад
қилишни, ИПКнинг 118-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси 1-қисмининг 19-бандида аризачи ва
жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича
давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божини
ундирувсиз қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 176-179, 217, 222-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Аризачи *****нинг жавобгар "*****" оилавий корхонасига нисбатан
банкдаги ҳисобварақалар бўйича операцияларни тўхтатиш тўғрисидаги
аризаси қаноатлантириш рад қилинсин.
Давлат божи ва почта харажатлари ундирувсиз қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор
протест келтириши) мумкин.
Судья
*****