Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2202/2099 Дата решения 16.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENT HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORHONASI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "OQQO'RG'ON BOZOR SAVDO" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1008069 Claim ID 3021013 PDF Hash b303d476844b72c9... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 477-моддаси ФКнинг 477 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 16 декабр *****-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***** раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ***** корхонаси акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан электр энергия тўловлар бўйича 199.978.740 сўм асосий қарз ҳамда 70.860.822 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризани тарафлардан, даъвогар ишончли вакили ***** (2022 йил 10 январдаги №43-21/03-38-сонли ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ***** корхонаси акциядорлик жамияти манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан электр энергия тўловлар бўйича 199.978.740 сўм асосий қарз ҳамда 70.860.822 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида сўралган даьвогар ишончли вакили ***** даьво аризасидаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида электр энергиясини етказиб бериш юзасидан шартнома тузилганлигини, ушбу шартномага асосан қарздорлик вужудга келганлигини, бугунги кун ҳолатига жавобгар томонидан қарздорлик қисман бартараф этилганлигини 190.916.740 сўм қарздорлик қолганлигини, қарздорлик тўлаб берилмаганлигини юзасидан маълумотнома тақдим этиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи тараф вакилининг кўрсатувларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра “истеъмолчи”га электр энергияси етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 190.916.740 сўм қарздорликка йўл қўйилганлиги маълум қилинган ҳамда қарздорликни ихтиѐрий тўлаш ҳақидаги талабнома ижросиз қолдирилган. Суд муҳокамасида даъвогар томонидан тақдим этилган электр энергияси ҳисоб китоби суд томонидан атрофлича ўрганилганда асосий қарздорлик 172.203.744 сўмни ташкил этиши аниқланди. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ѐки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши лозим. Шартноманинг 4.2-бандида жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ѐхуд қонун ҳужжатларида ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган. Даъвогарнинг 2022 йил 15 декабрдаги 363/10-22-сонли маълумотномасига кўра мавжуд қарздорлик жавобгар томонидан бартараф этилмаган. Мазкур ҳолатда, жавобгар 190.916.740 сўм эмас балки, 172.203.744 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, солиштирма далолатнома, жавобгар томонидан тақдим этилган ҳисоботлардан келиб чиқиб тузилган маълумотнома ҳамда бошқа шу каби ҳужжатлар билан аниқланиб, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини 172.203.744 сўм миқдорида қаноатлантиришни, даъвонинг талабининг асосий қарз бўйича қолган қисмини асоссиз деб баҳолаб қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. ФКнинг 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ѐки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздан ташқари, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги учун ундан шартноманинг 3.12-бандига асосан 70.860.822 сўм пеня ундиришни сўраган. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида эса Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 2-бандида батафсил тушунтириш берилган. Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги, яъни тўлов кечиктирилганлиги учун суд даъво талабининг пеня ундириш тўғрисидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Бироқ ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилиши даражаси, сўралган пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш оқибатларига мутаносиблиги масаласини ўрганиб, суд пеня миқдорини 10.860.822 сўмга камайтиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд, давлат божи харажатларини даъво талабининг қаноатлантирилган ҳамда рад қилинган қисмларига нисбатан тарафлар ўртасида мутаносиб равишда тақсимлашни лозим деб топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л АД И : Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар ***** корхонаси акциядорлик жамияти фойдасига 172.203.744 сўм асосий қарз, 10.860.822 сўм пеня ҳамда 24 000 сўм почта харажатлари; Республика бюджетига 5.042.531,32 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар ***** корхонаси акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 374.259,92 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилояти иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: *****