← Назад
Решение #701011 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекс | 216 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекс | 217 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
КУРГАНТЕПИНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
АНДИЖАНСКОЙ ОБЛАСТИ
ANDIJON VILOYATI
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
170700, Qo’rg’ontepash, Mustaqillikko’chasi 50-a
Тел (0-374) 723-11-49, 723-11-46
170700, г.Кургантепа, улица Мустакиллик,д. 50-а
Веб-сайт: www.oliysud.uzэл.почта:
i.qurgontepa@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 16 декабрь
Қўрғонтепа тумани
1705-2201/1659-сонли иш
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суд, судья Б.Сатвалдиев раислигида, судья
ёрдамчиси Г.Деҳқанованинг котиблигида, аризачи - ДДДДДДДДДДнинг жавобгар “ЖЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 129.901.689 сўм
молиявий жарима қўллаш ҳақидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили –
С.Мухтаров (22-39478-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Қўрғонтепа
туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
аризачи - ДДДДДДДДДД (кейинги матнларда “аризачи” деб юритилади) судга
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - “ЖЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори
билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини
олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”га асосан 129.901.689 сўм
молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили даъво аризани қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади ва аризачининг даъво
талабларига ўз эътирозини билдирмади, иш ҳужжатларида жавобгар суд мажлиси
ўтказилиши хақидаги ажрим нусхасини олганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128,170-моддасига
кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин, шу сабабли суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз
ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриш мумкин деган ҳулосага келган.
Ушбу қонун нормасига асосланиб, суд низони жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, аризачи вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, иш материалларини ва
аризачининг судга тақдим этган маълумотини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ почта
харажатини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Андижон вилоят бош бошқармасининг 2022 йил 09 сентябрдаги 23-18/159-сонли
маълумотига асосан 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига муддати ўтган дебитор
қарздорликлар аниқланган.
Унга кўра, “ЖЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти билан Хитой Халқ
Республикасининг “Easmay Company Limited” компанияси ўртасида 2021 йил
01
февраль кунги №HCGC-01.02.2021-сонли экспорт контракти имзоланган, мазкур
контрактга асосан жами 118.315,2 АҚШ доллари миқдорида 180 кундан ўтган дебитор
қарздорлиги аниқланган. Ушбу 180 кунлик муддат 24.03.2022 йилда, унинг қўшимча
90 календарь кунлик муддати 22.06.2022 йилда якунланган. Шунингдек,
қонунчиликда белгиланган муддати ўтган дебитор қарздорлик ўз вақтида
ундирилмаганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27бандига мувофиқ аризачи жавобгарга келиб тушмаган 118.315,2 АҚШ доллари
миқдоридаги валюта маблағининг 10 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг курси бўйича жами 129.901.689 сўм миқдорида молиявий
жаримани ихтиёрий равишда тўлашни сўраб, талабномалар билан мурожаат қилган,
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилгандан сўнг, жавобгарга
нисбатан жами 129.901.689 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 216-моддасига
мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда
назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга
олинган ҳолда кўрилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 217-моддасига
мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чоралари қуйидагилардан иборат:
фаолиятни тугатиш;
атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини
тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш;
фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда
вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф
юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп
бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно;
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, бундан
қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар ҳисоблаш, шунингдек
юридик шахснинг ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан
олганлиги ва молиявий санкциялар суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги
ҳоллари мустасно;
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун
лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган
муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни
(рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган
лицензиялар (рухсатномалар) мустасно. Суд қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа
ҳуқуқий таъсир чораларини ҳам қўллаши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида
Низом”нинг 27-бандига асосан, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши
кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, “эркин муомалага
чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва
расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан
ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:
180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага
чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек,
бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг
миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар,
шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг
20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар,
шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг
70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима
тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо
фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллабқувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3351-сонли қарорининг 1-банди “в”
кичик бандига кўра, импорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган
дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун импорт қилувчиларга нисбатан экспорт
операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликка йўл қўйган
экспорт қилувчилар учун назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш
тартиби тўғрисида Низом”нинг 27-банди талаблари бузилган.
Ушбу ҳолат Хитой Халқ Республикасининг “Easmay Company Limited”
компанияси тузилган 01.02.2021 №HCGC-01.02.2021-сонли контракти бўйича
118.315,2 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган қарздорликлар бартараф
этилмаган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатларида ташқи савдо операцияларининг ягона
электрон ахборот тизимидан олинган маълумотидан кўчирмаси билан ўз тасдиғини
топган.
Қайд этилган ҳуқуқ нормаларида келиб чиқиб, суд Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган
“Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва
назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 27-бандига мувофиқ жавобгарга жами
118.315,2 АҚШ долларидаги муддати ўтган дебитор қарздорлик суммасининг 10
фоизи, яъни жами 129.901.689 сўм миқдорида талабнома расмийлаштирилган
20.09.2022 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банк томонидан АҚШ
долларига нисбатан белгиланган валюта курси (20.09.2022 йилда 1$=10979,29 сўм)
бўйича жами 129.901.689 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддасининг 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилган.
Мазкур ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, суд жавобгардан давлат божи
ундирмасликни, жавобгардан аризачи фойдасига 24.000 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йил
кунги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 283-сонли Қарори ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 215, 222моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “ЖЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли
қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”га асосан
129.901.689 сўм молиявий жарима қўлланилсин.
Қўлланилган молиявий жарима суммасини қонунда белгиланган тартибда
ундириш аризачи зиммасига юклатилсин.
Жавобгар - “ЖЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
аризачи - ДДДДДДДДДД фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг почта харажатини ундириш
бўйича ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали ўн кунлик муддат
ичида апелляция шикояти бериши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 28-бандига асосан, ташқи савдо
контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки
товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда “эркин муомалага чиқариш
(импорт)” божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва
хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда:
суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда - ижрога қаратилмайди;
молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан
сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида - иш юритиш
тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади
(давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан);
ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк
ҳисобварағига қайтариб берилади.
Раислик қилувчи
Б.Сатвалдиев