← Назад
Решение #70108 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | 1 | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | 5 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 1-1006-2505/551-сонли
2025 йил май ойининг “07” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, "Чўпон-ота" маҳалла фуқаролар йиғини
биносида, сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман
прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи А.Нурмаматов ва унинг
ҳимоячиси адвокат И.Жураев ҳамда жабрланувчи Б.Аҳмедовларнинг
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми
билан айбланган:
2006 йил 23 февраль куни Қашқадарё вилоятида
туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўзбек,
маълумоти ўрта, ишсиз, судланмаган, бўйдоқ, Тошкент
шаҳри, Учтепа тумани, 12-мавзе, 20-уй, 17-хонадонда
яшовчи, иш бўйича “муносиб ҳулқ атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулосаси нусхасини ўз вақтида олган Нурмаматов
Аслиддин Илҳом ўғли (NURMAMATOV ASLIDDIN ILHOM
O’G’LI)га
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, 2025 йил 11 март куни
соат тахминан 23:00да Нурмаматов Аслиддин Илхом ўғли, ўзганинг
мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, аввалдан
ўйланган режасига асосан Чилонзор тумани 10-мавзе, Кўтарма МФЙ,
29-уйнинг олдидаги автотураргохда бўла туриб, шу ерда фуқаро Аҳмедов
Бакир Олимжон ўғли томонидан қаровсиз қолдирилган бир дона бахоси
1.000.000 сўмлик “Skillmax” русумли велосипедни қулфини бузиб, уни
ўғирлаб воқеа жойидан яширинган.
Айбланувчи А.Нурмаматов суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза
тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги,
содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига
етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан
ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни
сўради.
Жабрланувчи Б.Аҳмедов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза
тақдим қилиб, айбланувчи А.Нурмаматовга нисбатан ҳеч қандай даъвоси
йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан
ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган
ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят ишини тугатишни
сўради.
169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс
ўз айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд, жабрланувчи Б.Аҳмедов ҳамда айбланувчи А.Нурмаматов
томонидан ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари
билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчисининг жиноят
ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб,
айбланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам судланмаганлигини,
етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув айбланувчива
жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги
ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида назарда
тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини
инобатга олиб, А.Нурмаматовга нисбатан жиноят ишини ярашганлик
муносабати билан тугатишни лозим топади.
Суд, жабрланувчи Б.Аҳмедовга Ўзбекистон Республикаси ЖПК
583-моддасининг 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш
тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини тушунтиришни
лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
84-моддаси
4-қисми,
585-586-моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми билан
айбланувчи Нурмаматов Аслиддин Илҳом ўғли (NURMAMATOV ASLIDDIN
ILHOM O’G’LI)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати билан
тугатилсин.
Жабрланувчи Б.Аҳмедовга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги
тушунтирилсин.
А.Нурмаматовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ажрим қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий
шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
А.А.Мухиддинов