← Назад
Решение #70110 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| адар ЖПК | 224 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 131 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 57 | — | law | |
| илганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 61 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law | |
| илганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/573-сонли
2025 йил май ойининг 7 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат
айбловчиси - Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси
Н.Рустамов, судланувчи М.Исмоилов, А.Жумаев ва уларнинг ҳимоячиси
адвокат Д.Яквалходжиевнинг иштирокида, Исмоилов Мақсуджон
Махмуджонович ва Жумаев Азимжон Исмоиловичга нисбатан жиноят
ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Исмоилов Мақсуджон Махмуджонович (ISMOILOV
MAQSUDJON MAXMUDJONOVICH), 06.07.1996 йилда
Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти
ўрта-махсус, оилали, “Ака-ука” номли меҳмонхона
раҳбари, муқаддам Бухоро вилояти жиноят ишлари
бўйича Олот туман судининг 2023 йил
21
декабрдаги
ҳукмига
кўра,
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б”
банди билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинланган, Тошкент
вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман
судининг 2025 йил 20 февралдаги ажримига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига
асосан ўталмай қолган 1 йил 3 ой аҳлоқ тузатиш
ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли
равишда озод қилинган, Бухоро вилояти, Олот
тумани, “Асажам” МФЙ, 100-уйда яшовчи, иш бўйича
“муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат”
эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган,
Жумаев Азимжон Исмоилович (JUMAYEV AZIMJON
ISMOILOVICH), 26.06.1983 йилда Бухоро вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, “Ака-ука” номли
меҳмонхона
иш
бошқарувчиси,
муқаддам
судланмаган, Бухоро вилояти, Олот тумани,
“Асажам” МФЙ, 28-уйда яшовчи, 2025 йил
13 февралдан 14 февралга қадар ЖПКнинг
224-моддаси тартибида ушлаб турилган, иш бўйича
“муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат”
эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 3-қисми билан
айбланган.
Суд, судланувчилар ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
Азимжон Исмоилович олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ
бўлиб, фоҳишахона сақлаш мақсадида, 2025 йил 12 февраль куни соат
20:20ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Фидокор” маҳалласи,
4-уйда жойлашган “Ака-ука” номли меҳмонхонада 500.000 сўм эвазига
Нурхўжаев Шерзодхўжа Иброхимхўжа ўғли билан Ёвмудбоева Муножат
Комилжон қизини “E-mehmon” платформасидан рўйхатдан ўтказмасдан
жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб беришган.
Судланувчи М.Исмоилов суд мажлисида айбига иқрор бўлиб,
2022 йилда Тошкент шаҳрига ишлаш мақсадида келганини, ҳозирда
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Фидокор м.ф.й ҳудудида жойлашган
“Ака-ука” номли меҳмонхонага рахбарлик қилиб келаётганини, амакиси
Жумаев Азимжон Исмоиловични мижозларни қабул қилиш учун ишга
олганини, 2025 йил 12 февраль куни соат тахминан 22:00да ўз хонасида
овқатланиб ўтирган вақтида, олдиндан таниш бўлмаган Нурхўжаев
Шерзодхўжа Иброхимхўжа ўғли ва Ёвмудбоева Муножат Комилжон қизи
кириб келишганини, уларнингш овозини эшитиб ташқарига чиққанини,
чиққан вақтида А.Жумаев мижозларни қабул қилиш жойида ўтирганини,
шундан сўнг Ш.Нурхўжаев ва М.Ёвмудбоеваларга хоналарни кўрсатиб
чиққанини, сўнгра Ш.Нурхўжаев ҳужжатлари йўқлигини айтганини,
у Ш.Нурхўжаевга ҳужжатларсиз жойлаштира олмайслигини маълум
қилганини, шундан сўнг онаси қўнғироқ қилиб қолганлиги сабабли,
у билан гаплашиб ўз хонасига кириб кетганини, сўнгра орадан тахминан
5 минут вақт ўтгач хонасидан чиққанида А.Жумаев мижоз сифатида
келган Ш.Нурхўжаев ва М.Ёвмудбоеваларни “E-mehmon” платформасидан
рўйхатдан ўтказмасдан хонага жойлаштирганини бюилганини, шундан
сўнг А.Жумаевга “бекор қабул қилипсиз” деб айтганини, шундан сўнг
ИИО ходимлари икки нафар холислар иштирокида келиб 20-хонага
уларнинг иштирокида киришганини, улар ушбу хонага кирганида
Ш.Нурхўжаев ва М.Ёвмудбоева ёллонғоч ҳолатда туришганини
кўришганини, шундан сўнг ИИО ходимлари икки нафар холислар
2
олишганини, қилмишидан пушаймонлигини, қарамоғида вояга етмаган
фарзандлари борлигини инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашни
сўради.
Судланувчи А.Жумаев суд мажлисида айбига иқрор бўлиб, 2024 йил
октябрь ойида Тошкент шаҳрига ишлаш мақсадида келиб, жияни
М.Исмоиловга тегишли Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Фидокор м.ф.й
ҳудудида жойлашган “Ака-ука” номли меҳмонхонага иш бошқарувчи
бўлиб ишга қабул қилинганини, унинг хизмат вазифаларига мижозларни
қабул қилиш, уларни “E-mehon” базасидан рўйхатдан ўтказиш ва
жойлаштиришдан иборатлигини, 2025 йил 12 февраль куни соат 22:00да
жияни М.Исмоилов билан мижозларни қабул қилиш жойида гаплашиб
ўтирган вақтида уларга олдиндан таниш бўлмаган Ш.Нурхўжаев ва
М.Ёвмудбоева мижоз сифатида келишганини, шундан сўнг Ш.Норхўжаев
икки кишилик хона кераклигини айтишганини, уларга икки кишилик
хона 300.000 сўм бўлишини айтишганини, Ш.Норхўжаев ҳужжатлари
йўқлигини айтганини, сўнгра у Ш.Норхўжаевга ҳужжатларсиз қўйиш
мумкин эмас ҳеч бўлмаса, битангиз ҳужжатларингизни беринг деб
айтганини, Ш.Норхўжаев унга ҳеч кимни ҳужжати йўқлигини, 2-3 соатда
чиқиб кетишини айтиб кўпроқ пул беришини таклиф қилишганини,
шундан сўнг у Ш.Норхўжаевга ҳужжатларсиз 500.000 сўм бўлишини
айтиб М.Исмоиловдан “ушбу шахсларни ҳужжатларсиз қабул қилсам
бўладими” деб сўраганини, М.Исмоилов рози бўлганини, сўнгра
Ш.Норхўжаевдан 5 дона 100.000 сўмлик купюрадаги пулларни олиб
20-хонага кираверинглар деб айтганини, шундан сўнг орадан тахминан
10 минут ўтгач ИИО ходимлари икки нафар холислар иштирокида келиб
унинг иштирокида 20-хонага киришганини, Ш.Нурхўжаев ва
М.Ёвмудбоева ёллонғоч ҳолатда туришганини кўришганини, шундан
сўнг ИИО ходимлари Ш.Норхўжаевдан олган 500.000 сўм пулни ҳолислар
иштирокида олишганини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва
моддий ахволи оғирлигини, қарамоғида фарзандлари борлигини
инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Судланувчи М.Исмоилов ва А.Жумаевлар эълон қилинган айбловга
тўлиқ иқрор бўлиб кўрсатув берган бўлсаларда, уларнинг айби суд
мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз
исботини топади.
Жумладан, гувоҳ М.Матлабов суд мажлисида, 2025 йил 12 февраль
куни Чилонзор тумани ИИБ ходимлари холис сифатида иштирок этишни
таклиф этишганида рози бўлгани, яна бир холис шахс бўлгани,
Ш.Нурхужаев исмли шахс Чилонзор тумани ИИО ФМБга Чилонзор
тумани, 16-мавзе, 4-уйда жойлашган "АКА-УКА" номли хостелда
администратори томонидан фоҳишахона сақлаб, аёл ва эркакларни
жинсий эҳтиёжларини қондиришлари учун пул олиб жой қилиб
бераётганлиги юзасидан мурожаат қилгани, улар ИИО ФМБга бориб,
3
аризачи Ш.Нурхужаев томонидан тақдим этилган 7 дона 100.000 сўм
купюрали пулларни ксеронусха қилингани ҳамда Ш.Нурхужаевга
ксеронусхадаги пуллар ва аудио ёзув ёзиб олиш учун "SONY" русумли
андроид аппарати берилгани, Ш.Нурхужаев ва таниши бўлган аёл билан
аризада кўрсатиб ўтилган жойга соат 22:20 ларда кириб кетишгани,
бироз вақт ўтганидан сўнг ИИО ФМБ ходимлари билан биргаликда
Чилонзор тумани, 16-мавзе 4-уйда жойлашган "АКА-УКА" номли хостел
биргаликда ичкарига кирган вақтида хостел администратори Жумаев
Азим исмли шахс бор бўлгани, бундан ташқари яна икки нафар
фуқаролар борлиги, улардан бири ўзини раҳбари эканлигини ҳамда
исмини Исмоилов Мақсуд эканлиги, улар билан ИИБ ходимлари
суҳбатлашиб хостел ичида жойлашган 20-хонага кирган вақтида
ичкарида тадбир иштирокчилари Ш.Нурхужаев ва М.Ёвмудбоева исмли
шахслар бор эканлиги, ИИБ ходимлари Ш.Нурхужаев ва М.Ёвмудбоева
билан суҳбатлашган вақтида ушбу меҳмонхонага жинсий алоқада бўлиш
учун келишгани, бир маротаба жинсий алоқада бўлганликлари,
меҳмонхона администраторига шароит яратиб берганлиги эвазига
300.000
сўмга
келишганликлари,
паспортларни
рўйхатдан
ўтказмасликка келишган вақтида умумий ҳисобда 500.000 сўм
миқдоридаги пул бўлишини, ҳамда ушбу пулларни А.Жумаевга
берганлигини
айтгани,
сўнг
ИИБ
ходимлари
А.Жумаевга
Ш.Нурхужаевдан олган 500.000 сўм миқдоридаги пулларни тақдим
қилишни сўрашган вақтида 5 дона 100.000 сўм купюралик CY 0593733,
BD 234734,CU 4773278, BI 2781326 ва BE 0461953 рақамли пулларни
А.Жумаев исмли администратор эгнида бўлган жинси шимининг чап
чўнтагидан олиб бергани, ушбу пулларни ИИБ ходимлари ўзларида
бўлган ксеро нусхаларга солиштиришган вақтида бир хил чиққани жами
пуллар 500.000 сўмни ташкил қилгани, аудио ёзув, ёзиб олиш учун
берилган "SONY" русумли андроид аппаратини ҳам қайтариб олишгани,
ИИБ ходимлари уларни иштирокида далолатнома ва бошқа ҳужжатлар
расмийлаштирилгани ҳақидаги кўрсатуви билан;
тарафларнинг розилиги билан кўрсатувлари ўқиб эшиттирлган
гувоҳ Ш.Нурхўжаев терговда, 2025 йил 12 февраль куни олдиндан таниш
бўлган “Муножат” қўнғироқ қилиб суҳбатлашган вақтида, у билан
жинсий алоқа қилишга келишганини, шундан сўнг у таниши билан
жинсий алоқа қилиш учун жой ҳамда меҳмонхона излаб, “телеграм”
ижтимоий тармоғига кирганини, сўнг унга олдиндан таниш бўлмаган
шахс қолдирган эълонни кўрганини, у қолдирган эълонда Тошкент
шаҳар, Чилонзор тумани, 16-мавзеси, 4-уйда жойлашган соатлик ва
суткалик ижарага “Ака-Ука” номли меҳмонхонани берилаётганини
маълум қилгани, кейинчалик билса ушбу меҳмонхона эгаси паспорт
ҳамда никоҳ гувоҳномасиз қўйиши ҳақида билиб қолганини, сўнг “АкаУка” меҳмонхона эгасининг ҳаракатида қонунбузилиши ҳолати
борлигини билиб, дарҳол Тошкент шаҳар ИИББ “102” алоқа операторига
4
мурожаат қилгани, ушбу “Ака-Ука” меҳмонхона эгасига нисбатан
қонуний чора кўришларини сўрагани, сўнг унга ИИБ профилактика
инспектори қўнғироқ қилиб, ИИБ биносига чақирганини ва ундан нима
бўлганлиги ҳақида сўраганида, унга ҳолат ҳақида гапириб берганини ва
меҳмонхона эгасига нисбатан қонуний чора кўришларини айтганини,
сўнг ИИБ ходимлари бир неча ҳужжатларни расмийлаштиришгани ва
уларга ушбу “Ака-Ука” меҳмонхона операторини ноқонуний фаолиятини
фош этишга ёрдам бериб, фуқаролик бурчини бажариш мақсадида,
юқорида кўрсатилган “Ака-Ука” меҳмонхонасига “Муножат” билан
борганини, меҳмонхонада А.Жумаев ҳамда М.Исмоиловларни кўрганини,
сўнг у А.Жумаевга жинсий алоқа қилиш учун рухсат беришини, аммо
олдида паспорти ҳамда никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномаси
йўқлигини, М.Ёвмудбоева билан жинсий алоқа қиламан деб айтганини,
сўнг А.Жумаев унга меҳмонхонага кириш учун 300.000 сўм миқдоридаги
пулларини бериши, аммо паспортсиз кириш 500.000 сўм миқдоридаги
пуллари бериши эвазига рухсат беришини айтганини, сўнг у таниши
М.Ёвмудбоева билан бирга “Ака-Ука” номли меҳмонхонанинг 20-хонасига
кириб, хонани эшигини ёпиб, бир маротаба жинсий алоқа қилганини,
сўнг хонага А.Жумаев билан бирга ИИО ходимлари келгани, улар
А.Жумаевнинг чўнтагидан 500.000 сўм пулларни олиб, тегишли тартибда
расмийлаштиргани ҳақидаги кўрсатуви билан;
бундан ташқари, судланувчи М.Исмоилов ва А.Жумаевларнинг айби
жиноят ишида тўпланган аризачининг уларга нисбатан қонуний чора
кўришни сўраб ёзган аризаси, тушунтириш хатлари, пулни тақдим этиш
баённомаси, стенограмма, нарсани кўздан кечириш баённомаси ва
фотоилова, юзлаштириш баённомалари, ашёвий далил деб эътироф этиш
қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар
йиғиндиси билан тўлиқ исботини топган.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи М.Исмоилов
ва А.Жумаевларнинг:
- “бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб,
фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш”да ифодаланган жиноий
ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 3-қисми
билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи М.Исмоиловга нисбатан жазо тайинлашда унинг
айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, қарамоғида вояга
етмаган фарзанди борлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
56-моддасига асосан илгари ҳам қасддан жиноят содир этиб, қасддан
янги жиноят содир этиши жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб
баҳолайди.
Суд, судланувчи А.Жумаевга нисбатан жазо тайинлашда унинг
айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам
5
судланмаганини, қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлигини, оилада
ягона боқувчи эканлигини, оилавий ва моддий ахволи оғирлигини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд эмас деб
баҳолайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
керак” деб тушунтирилган.
Шу сабабли, суд судланувчи М.Исмоиловга нисбатан жазо тури ва
миқдорини
белгилашда,
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик
тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир
этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, унинг айбига иқрор
бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, қарамоғида вояга етмаган
фарзандлари борлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини, у томонидан
содир этилган жиноий қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини
жиддий камайтирувчи ҳолат деб эътироф этиб, унга нисбатан ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, модда санкциясида назарда тутилган жарима
жазоси тайинлашни ҳамда ушбу Кодекснинг 60,61-моддалари тартибида
қисман қўшиб, узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади.
Шунингдек, суд судланувчи А.Жумаевга нисбатан жазо тури ва
миқдорини
белгилашда
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик
тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир
этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, унинг айбига иқрор
бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганини,
қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлигини, оилада ягона боқувчи
эканлигини, оилавий ва моддий ахволи оғирлигини, у томонидан содир
этилган жиноий қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий
камайтирувчи ҳолат деб эътироф этиб, унга нисбатан ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, модда санкциясида назарда тутилган жарима
жазоси тайинлашни лозим топади.
6
Ашёвий далил, бир дона дискни жиноят ишида сақлашни, тезкор
тадбирда фойдаланилган 500.000 сўм пул маблағлари қонуний эгаси
Ш.Нурхўжаевга тилхат асосида қайтарилганини инобатга олишни лозим
топади
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457,
462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Қ И Л Д И:
Исмоилов Мақсуджон Махмуджонович (ISMOILOV MAQSUDJON
MAXMUDJONOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси
3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб
топилсин ва шу модда билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий
ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баравари миқдорида 18.750.000 (ўн
саккиз миллион етти юз эллик минг) сўм жарима жазоси тайинлансин.
Исмоилов Мақсуджон Махмуджоновичга Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида илгариги ҳукм билан тайинланган
жазонинг ўталмаган қисмини тўлиқ қўшиш йўли билан узил-кесил
базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баравари миқдорида
18.750.000 (ўн саккиз миллион етти юз эллик минг) сўм жарима жазоси
ҳамда иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган
ҳолда 1 (йил) йил 3 (уч) ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддаси 2-қисмига асосан
тайинланган жазолар ҳар қайсиси алоҳида ижро этилсин.
Жазо ИИО томонидан белгилаб берилган жойларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи
органлар белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш бошлаган
кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукмни ижросини таъминлаш Бухоро вилояти Олот тумани ИИО
ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин.
М.Исмоиловга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони
ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши
мумкинлиги тушунтирилсин.
М.Исмоиловга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
Жумаев Азимжон Исмоилович (JUMAYEV AZIMJON ISMOILOVICH)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 3-қисмида назарда
тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда
билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг
50 (эллик) баравари миқдорида 18.750.000 (ўн саккиз миллион етти юз
эллик минг) сўм жарима жазоси тайинлансин.
7
Жумаев Азимжон Исмоиловичга 2025 йил 13 февралдан 14 февралга
қадар ушлаб турилган вақти тайинланган жарима жазосидан чегириб
ташланиб, ўташ учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик)
баравари миқдорида 18.562.500 сўм жарима жазоси тайинлансин.
А.Жумаевга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
Ашёвий далил, бир дона диск жиноят ишида сақлансин, тезкор
тадбирда фойдаланилган 500.000 сўм пул маблағлари қонуний эгаси
Ш.Нурхўжаевга тилхат асосида қайтарилгани инобатга олинсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
8
А.А.Мухиддинов