← Назад
Решение #70112 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 10 | — | code_article | |
| збекистон РеспубликасиЖиноят кодекси | 15 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 169 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 169 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 498 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил май ойининг 07 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи,
туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг суд
мажлиси баённомаси юритувида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент
шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов,
жабрланувчи Р.Таратунинанинг ишончли вакили Т.Салах, судланувчи
Ў.Қиёмов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Chilonzor huquq himoya”
адвокатлик
бюроси
адвокати
Х.Хайитовларнинг
иштирокида,
Ф.Шердавлатованинг таржимонлигида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169моддаси 2-қисмининг “г” банди билан айбланган Қиёмов Ўткир Жалоловичга
нисбатан №1-1006-2501/442-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш
ҳужжатларига кўра:
Қиёмов Ўткир Жалолович (Qiyomov O’tkir
Jalolovich), 1977 йил 31 январь куни Бухоро вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, муқаддам
судланмаган, Бухоро вилояти, Вобкент тумани, А.Дониш
МФЙ, 2-уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ атворда
бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулосаси нусхасини ўз вақтида олган,
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг қонуний вакили кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи Ў.Қиёмов, ўзганинг мулкини ўғрилик йўли билан талонторож қилиш мақсадида, 2024 йил 17 декабрь куни, Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, 20-мавзеси, 28-уй, 2-хонадон эшиги очиқ қолдирилганидан
фойдаланиб, ушбу хонадонга ғайриқонуний равишда кириб, хонадон
меҳмонхонаси жавонида бўлган Р.Таратунинага тегишли бўлган 1.600.000
сўм пулларини яширин равишда эгаллаб, воқеа жойидан яширинган.
Суд мажлисида судланувчи Ў.Қиёмов ўзига эълон қилинган айбловга
тўлиқ иқрорлик билдириб, Бухоро вилоятидан Тошкент шаҳрига асал олиб
келиб сотиш билан шуғулланиши, 2024 йил 17 декабрь куни Чилонзор
тумани, 20-мавзеси, 28-уй ёнига келиб, хонадонма-хонадон юриб асал
маҳсулотларини сотганлиги, сўнгра кейинчалик шахсини билган
Р.Таратунинанинг хонадони эшигини тақиллатганлиги ва унга асал
маҳсулотини бериб, сотишини айтганида, Р.Таратунина унга кутиб туришини
айтиб, хона ичкарисига кириб кетганлиги, шунда хонадонга кириб, жавон
ичида пуллар турганини кўрганлиги ва ушбу пулларни олиб, яна эшик
ташқарисига чиқиб олганлиги, Р.Таратунина эса унга асал излари бўлган
банкани олиб чиқиб берганлиги, шундан сўнг унга асалнинг пули учун Янги
йил байрамидан сўнг келишини айтиб пастга тушиб кетганлиги ва
автомашинасига ўтириб пулларни санаганида, 1.600.000 сўм эканини
билганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб
ва пушаймонлигини, Р.Таратунинага етказилган моддий зарарни қоплаб
берганлигини билдириб, суддан унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни
сўраб кўрсатув бериб ўтди.
Судланувчи
Ў.Қиёмов
айбига
иқрорлик
билдириб
берган
кўрсатувларидан ташқари, унинг айби қуйидаги далиллар билан ҳам тўлиқ
тасдиқланади.
Суд мажлисида жабрланувчи Р.Таратунинанинг қонуний вакиласи
Т.Салах, Р.Таратунина унинг холаси эканлиги, Р.Таратунина унга 2024 йил
17 декабрь куни хонадонига кейинчалик шахсини билган Ў.Қиёмов келиб,
унга кимдир асал совға қилганини айтиб ва асалнинг бўш идишини қайтариб
беришини сўраганини, ошхонага кириб асал идишини бўшатиб олиб чиқиб
берганида Ў.Қиёмов асалнинг пулларини сўраганлиги, ундан қанча пуллар
ҳақида гапираётганини сўраганида, Ў.Қиёмов тушиб кетганлиги, сўнгра
хонадонида бўлган 1.600.000 сўм пуллари йўқолганини билиб, ҳолат
юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганини айтиб
берганлиги, ҳозирда Р.Таратунинага етазилган моддий зарар ўрни
қопланганлиги ва судланувчи Ў.Қиёмовга нисбатан даъвоси йўқлигини
билдириб, унга жазо тайинлашни судга ҳавола қилиши ҳақида кўрсатув
бериб ўтди.
Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини
текшириб чиқиб, судланувчининг айби жабрланувчи ва унинг қонуний
вакиласининг ҳамда иш бўйича гувоҳнинг дастлабки тергов ва суддаги
кўрсатувлари, шунингдек жабрланувчининг аризаси, воқеа жойини кўздан
кечириш баённомаси, фотолавҳалар, сўроқ баённомалари ҳамда жиноят
ишидаги бошқа тўпланган далиллар билан ўз тасдиғини топади деб
ҳисоблайди.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Ў.Қиёмовнинг
ўғрилик, яъни ўзганинг мулкини хонадонга ғайриқонуний равишда кириб
яширин равишда талон-торож қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон
Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “г” банди билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисобалйди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23
майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг
эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари
тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят
қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили
эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан
унинг аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун
зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси
қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш
берилган.
2
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03
февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорининг:
1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда
қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги
принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб,
2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг
муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини
англатмайди” – деб,
3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон
ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий
қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон РеспубликасиЖиноят
кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши
ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва
босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан
оқибатлар
оғирлиги,
иштирокчиликда
содир
этилган
жиноятда
судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган.
Суд, судланувчи Ў.Қиёмовга жазо чораси ва турини белгилашда,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб,
юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг жиноятни ғараз ва
паст ниятларда содир этганини жазосини оғирлаштирувчи ҳолат сифатида
эътироф этиб, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ
қопланганини жазосини енгиллаштирувчи ҳолат деб топиб, унга нисбатан
айбли деб топилаётган модда санкциясида назарда тутилган аҳлоқ тузатиш
ишлари жазосини тайинлашни лозим топади.
Суд, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ
қопланганини ва жабрланувчининг қонуний вакиласи шу мазмунда судга
ариза тақдим қилганлигини эътироф этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми,
138-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд
Ҳ У К М Қ И Л А Д И:
Қиёмов Ўткир Жалолович (Qiyomov O’tkir Jalolovich) Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 2-қисмининг “г” бандида назарда
тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.
3
Қиёмов Ўткир Жалоловичга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси
169-моддаси 2-қисмининг “г” банди билан ҳар ойлик иш ҳақининг
20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 2 (икки) йил муддатга
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар
белгилаб берадиган бошқа жойларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати
маҳкум ҳақиқатда ишга жойлашган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Жазо ижросини назорат қилиш Ў.Қиёмовнинг яшаш ҳудуди бўйича
Бухоро вилояти, Вобкент тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳи зиммасига
юклатилсин.
Ў.Қиёмовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 46-моддаси 4-қисмининг
талаби тушунтирилсин. Агар у суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш
ишлари муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан
бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди
шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги
жазо билан алмаштириш тушунтирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ў.Қиёмовга нисбатан танланган
“муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин.
Жабрланувчига етказилган моддий зарар ўрни қопланганлиги
эътиборга олинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли
Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 497 4-моддасига
асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум,
жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини
олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар
суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят
бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи
имзо
Аслига тўғри:
4
И.Сабиров