← Назад
Решение #70124 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | 5 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№1-1006-2505/569-сонли
бўйича Чилонзор туман суди, "Чўпон-ота" маҳалла фуқаролар йиғини
биносида, сайёр суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси
С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори
катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи С.Азизов ва унинг ҳимоячиси
адвокат Ю.Хасанов ҳамда жабрланувчи Ш.Гумировларнинг иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан
гумонланган:
1994 йил 25 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган,
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси,
ўзбек,
маълумоти ўрта-махсус, юк ташувчи ҳайдовчи,
оилали, икки нафар фарзанди бор, судланмаган,
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Дўмбиробод
Гавҳар 3-тор кўчаси, 24-уйда яшовчи Азизов
Сирожиддин Оловиддин ўғли (AZIZOV SIROJIDDIN
OLOVIDDIN O’G’LI)га
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, 2025 йил 01 март
куни соат 11:00да, Ҳайдовчи С.Азизов бошқарувида бўлган Дамас
русумли давлат рақами 01 808 RDA бўлган транспорт воситасини техник
соз автомобилни, тегишли ҳужжатлар билан юксиз, йўловчисиз Тошкент
шаҳар, Чилонзор тумани Катта Дўмбиробод МФЙ, Дўмбиробод кўчасида
таҳминан 20 км/соат тезлик бошқариб келиб, ушбу кўчада мавжуд бўлган
Файзли кўчасига етмасдан амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4банди, 77-банди 1-ва 3-кичик бандлари, 111-бандида яъни «Йўл ҳаркати
қатнашчилари бошқа йўл ҳаркати қатнашчиларининг ҳаркатланишига
хавф
туғдирмасликлари
керак»,
“Ҳайдовчи
ҳаракатининг
серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда
ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш
йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси
тезлигини
белгилангандан
оширмасдан
бошқариши
керак.
Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф
юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни
таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат
қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини
кўриши керак”, “Тартибга солинган пиёдалар
ўтиш жойларида
1
хайдовчилар светафорнинг рухсат этувчи ишораси ёнган тақдирда хам
пиёда(лар)га
қатнов қисмини
шу йўналишда
кесиб ўтишни
тугаллашига имкон беришлари керак” деб кўрсатиб ўтилган талабларига
риоя қилмасдан қатнов қисмининг хайдовчига нисбатан ўнгдан йўлнинг
1-бўлагидан 2-бўлакка тартибга солинган пиёдалар йўлакчаси ёнидан
ўтаётганида, ушбу бўлак бўйлаб унга ҳаракатланиб бораётган ҳайдовчи
С.Азизов бошқарувидаги давлат рақами 01 808 RDA бўлган транспорт
воситасида пиёда Ш.Гумировни уриб юборган.
Гумонланувчи С.Азизов суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза
тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан
пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги,
жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда
жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят
ишини тугатишни сўради.
Жабрланувчи Ш.Гумиров суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза
тақдим қилиб, гумонланувчи С.Азизовга нисбатан ҳеч қандай даъвоси
йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши
билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб
чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят
ишини тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖК
109-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган
шахс ўз айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва
етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан
жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд, жабрланувчи Ш.Гумиров ҳамда гумонланувчи С.Азизов
томонидан ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари
билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчисининг жиноят
ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини
эшитиб,
гумонланувчининг
айбига
иқрорлиги,
муқаддам
судланмаганлиги, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув
гумонланувчига жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши
билан
бўлаётганлиги
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг
661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, С.Азизовга
нисбатан жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни
лозим топади.
Суд, жабрланувчи Ш.Гумировга Ўзбекистон Республикаси ЖПК
583-моддасининг 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд
2
гумонланувчи Азизов Сирожиддин Оловиддин ўғли (AZIZOV SIROJIDDIN
OLOVIDDIN O’G’LI)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати
билан тугатилсин.
Жабрланувчи Ш.Гумировга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги
тушунтирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий
шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
А.А.Мухиддинов
3