← Назад
Решение #701662 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 220 | — | law | |
| ИПК | 217 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| суд СК | 111 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
Тel: (0 369) 421-00-43
161100, Наманганская область, Чустский
район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Fax: (0 369) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 16 декабрь
4-1603-2202/хххх-сонли иш
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Р.Мухиддинов раислигида,
судья ёрдамчиси Д.А.Тиллабоевнинг котиблигида, Чуст туман давлат солиқ
инспекциясининг жавобгар – ХХХХХХ нинг банкдаги ҳисобварақ
операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили
Дж.Қурбанов (2022 йил 13 майдаги 23-02139 -сонли ишончнома асосида)
иштирокида Чуст туман ДСИ биносида бўлиб ўтган очиқ сайёр суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Чуст туман давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат
қилиб, ХХХХХХ (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) томонидан 2022
йил сентябрь ойи учун Айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ
хисоботини тақдим этмаганлиги сабабли банкдаги ҳисобварақ
операцияларини ўн кундан кўпроқ муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд муҳокамасида аризачи вакили ўз талабини қувватлаб, жавобгар
солиқ ҳисоботларини тақдим этмаганлигини билдириб, жавобгарнинг
банкдаги ҳисобварақ операцияларини ўн кундан кўпроқ муддатга тўхтатиб
туришни сўради.
Жавобгар вакили суд муҳокамасида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра,
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш, иқтисодий ишни
қўзғатиш ҳамда ишни суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги 2022 йил 2
декабрдаги ажрими жавобгарга электрон шаклда юборилган.
Бундан кўринадики, жавобгар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
белгиланган тартибда хабардор қилинган.
ИПК 220-моддасининг биринчи қисмида суд ишда иштирок этувчи
шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда
белгиланган тартибда хабардор қилиши, бунда суд аризачининг
зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли эканлиги, суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини
мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик
қилмаслиги белгиланган.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (кейинги матнда СК деб
юритилади) 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи хисобга
олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон
шаклда ушбу кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатлар билан тақдим этилади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи томонидан жавобгарга СК
талабларига қатъий риоя этиш, хусусан 2022 йил сентябрь ойи учун
Айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ хисоботинини тақдим этиш
тўғрисидаги талабнома электрон шаклда солиқ тўловчининг шахсий
кабинетига юборилган. Бироқ, солиқ ҳисоботлари солиқ тўловчи
томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тақдим
этилмаган ва мазкур камчилик суд муҳокамаси кунига қадар ҳам бартараф
этилмаган.
СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар
ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд
томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан
қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Шу модда учинчи қисмининг 1-бандида ушбу солиқ тўловчи (солиқ
агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи
бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан
кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг
(солиқ
агентларининг)
солиқ
мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун қўлланилиши мумкинлиги назарда
тутилган.
ИПК 217-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисида
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш
ҳуқуқий таъсир чораси эканлиги назарда тутилган.
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суднинг ҳал қилув қарори ушбу
Кодекснинг 21-бобида белгиланган қоидаларга кўра суд томонидан қабул
қилинади.
Юқоридагилардан
кўринадики,
аризачининг
талаби
қонун
ҳужжатларига мувофиқ асосли қўйилган ва у ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топган. Шу асосда суд жавобгарнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туришни лозим деб
ҳисоблайди.
Шунингдек, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Бироқ «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни
9-моддасининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда
давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шунга кўра, суд иш бўйича
давлат божи ундирмасликни лозим топди.
Бинобарин, суд СК 111-моддаси, ИПК 118, 165, 176, 177, 220, 221, 222моддаларининг талабларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Чуст
туман
давлат
солиқ
инспекциясининг
аризаси
қаноатлантирилсин.
ХХХХХХ нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялари солиқ
тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилган кунга қадар тўхтатиб
турилсин.
СК 112-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, солиқ тўловчи
(солиқ агенти) томонидан молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи тақдим
этилган кундан кейин бир кундан кечиктирмасдан жавобгарга банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларига рухсат берилиши инобатга
олинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун муддатда
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан норози тараф қонунда белгиланган
тартибда шикоят қилиши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Р.Мухиддинов