← Назад
Решение #701760 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 127 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуни | 238 | — | law | |
| онуни | 239 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190100, Termiz shahri, Istiqlol
ko’chasi, 67
190100, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72,
i.termiz@sud.uz
Fax (+99876) 227-29-25
e-mail:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2203/4069-сонли иш
2022 йил 16 декабрь
4-1901-
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида,
очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев,
Т.Музраповнинг котиблигида, аризачи вакили – Ш.Махмудов
(2022 йил 14 декабрдаги 25-79542-сонли ишончномага
асосан) иштирокида, Сурхондарё вилоят давлат солиқ
бошқармасининг қарздор "LUX BUSINES"
масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан киритган аризаси бўйича
қўзғатилган ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси (бундан
буён матнда Аризачи деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб, қарздор "LUX BUSINES"
масъулияти
чекланган жамиятини (бундан буён матнда қарздор деб
юритилади) соддалаштирилган тартибда банкрот деб эътироф
этишни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 127-моддасида назарда
тутилган тартибда хабардор қилинган қарздор суд мажлисига
келмаган ва сабабини маълум қилмаган.
ИПКнинг 170-моддаси
учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан
ишни қарздорнинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили
аризадаги
талабини
қўллаб-қувватлаб,
суддан
уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд, аризачининг тушунтиришини тинглаб, ишда
тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, аризачининг
Судда аниқланишича, қарздорнинг солиқ ва бошқа
мажбурий тўловлар бўйича 2022 йил 19 ноябрь ҳолатига
жами 15029400,23 сўм қарздорлиги мавжуд.
Мазкур қарздорликни ундириш юзасидан Сурхондарё
вилоят давлат солиқ бошқармасининг қарори қабул қилинган
ва ижро қилиш учун Мажбурий ижро бюросига юборилган.
Қарздорнинг мол-мулклари бўлмаганлиги сабабли
ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари
ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги
Қонунининг 40-моддаси
3-бандига кўра, ундирувчига
қайтарилган ва ижро иши юритиш тамомланган.
Қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар
бўйича қарздорлиги мавжудлиги ҳамда белгиланган тартибда
ва муддатларда тўлаб берилмаганлиги ишдаги мавжуд
далиллар билан ўз исботини топди.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасига кўра, вақтинча
тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда
унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой
ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир
эмаслиги
тўловга
қобилиятсизлик
аломатлари
деб
ҳисобланади
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонунининг 238-моддаси биринчи қисмига
кўра, агар қонунчиликда белгиланган муддатларда молияхўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги ва (ёки) ўз устав
фондини
(устав
капиталини)
шакллантирмаганлиги
муносабати билан тугатиш тўғрисида ўзига нисбатан қарор
қабул қилинган юридик шахснинг мол-мулки қиймати
кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун етарли
бўлмаса, бундай юридик шахс ушбу Қонунда назарда
тутилган тартибда тугатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонунининг 239-моддаси биринчи қисмига
мувофиқ суд тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида
қарор қабул қилади, тугатиш бошқарувчисини тайинлайди
Суд, аризачининг талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
қарздор "LUX BUSINES" масъулияти чекланган жамиятини
банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни
бошлашни ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб Ф.Ахатовни
тайинлашни лозим топди.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд
ҳаражатларини муҳокама қилиб, қарздордан республика
бюджетига ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига 900000 сўм давлат божи, аризачи фойдасига
24000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодесининг
118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб
қарор
қилди:
Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг
аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Қарздор "LUX BUSINES"
масъулияти чекланган
жамияти соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилсин
ва уни тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Тугатиш бошқарувчиси этиб Ф.Ахатов тайинлансин ва
унга Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонунининг 53-54,147-моддаларида назарда
тутилган тартибда "LUX BUSINES" масъулияти чекланган
жамиятини банкрот деб топиш, тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш
ҳамда мазкур қонунда белгиланган тартибда тугатишга доир
иш юритишни ўтказиш натижалари ҳақидаги ҳисоботни 2023
йил 16 февралга қадар судга тақдим этиш мажбуриятлари
юклатилсин.
Қарздор "LUX BUSINES"
масъулияти чекланган
жамиятидан аризачи Сурхондарё вилоят давлат солиқ
бошқармаси
фойдасига
24000
сўм
почта
харажати
ундирилсин.
Қарздор "LUX BUSINES"
масъулияти чекланган
жамиятидан республика бюджети ва суд хокимятини
ривожлантириш жамғармаси ҳисобига 900000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин ва ижро
варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул
қилинган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида ушбу суд
орқали апелляция тартибда шикоят (протест) бериши
мумкин.
Д.Жумаев