← Назад
Решение #701990 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| зР ИПК | 170 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 279 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2022 йил 16 декабрь
4-1405-2201/3155-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХ манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг,
жавобгар ХХХга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили З.У.
(2022 йил 05 майдаги 20-05/403-сонли ишончнома асосида) иштирокида Тойлоқ
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
Даъво аризасидан кўринишича, ХХХ Самарқанд филиали (кейинчалик банк)
ва ХХХ (кейинчалик жавобгар) ўртасида 2022 йил 19 январда кредит шартномаси
имзоланган, шартномага асосан банк жавобгарга айланма маблағларни тўлдириш
мақсадида хом ашё сотиб олиш учун йиллик 23 фоиз устама тўлаш шарти билан 12
ой муддатга жами 6.000.000.000 сўм кредит ажратиш, жавобгар эса олинган кредит
маблағини ўз муддатида фоизлари билан қайтариш мажбуриятини олган, кредит
таъминоти сифатида банк ва жавобгар ўртасида 2022 йил 20 январь куни ипотека
шартномаси тузилган, шартномага асосан жавобгарга тегишли икки қаватли
маъмурий бино, газ плиталар ва духовкалар ишлаб чиқариш цехи бино-иншоотлари
гаровга қўйилган, жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари лозим
даражада бажарилмаганлиги, кредит асосий қарзи ва фоизи белгиланган
муддатларда қайтарилмаганлиги сабабли, даъвогар ХХХ (кейинги ўринларда
даъвогар) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят
ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда Палата) судга жавобгарга нисбатан даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 2.000.000.000 сўм муддатли кредит
асосий қарзи, 12.328.767,12 сўм муддатли фоиз қарзи, 2.560.376.968,09 сўм муддати
ўтган кредит асосий қарзи, 23.206.364,11 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзига
ҳисобланган фоиз, 174.235.524,15 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундиришни,
ундирувни жавобгарнинг гаровга қўйилган мулкларига қаратишни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили З.У. кўрсатма бериб, даъво
аризасида келтирилган важларни такрорлаб, кредит шартномаси шартлари қарздор
томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги, кредит қарзи тўловлари шартномада
белгиланган тартиб ва муддатда тўланмаганлиги сабабли, жавобгардан кредит
қарздорлигини ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли гаровга қўйилган
мулкларга қаратишни сўради.
Палата даъво аризасида ишни вакил иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар вакили суд муҳокамасида иштирок этмади, суд ЎзР ИПКнинг
170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз, мавжуд ҳужжатлар асосида
кўришни лозим деб топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакили кўрсатмаларини таҳлил этиб,
қуйидаги асослар билан даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, банк ва жавобгар ўртасида 2022 йил 19 январь куни кредит шартномаси
тузилган, кредит шартномаси асосида банк жавобгарга айланма маблағларни
тўлдириш мақсадида хомашё сотиб олиш учун йиллик 23 фоиз устама тўлаш шарти
билан 12 ой муддатга жами 6.000.000.000 сўм кредит ажратиш, жавобгар эса
олинган кредит маблағини ўз муддатида фоизлари билан қайтариш мажбуриятини
олган.
Банк ва жавобгар ўртасида 2022 йил 20 январь куни кредитни қайтармаслик
хавфини олдини олиш мақсадида ипотека шартномаси тузилган. Ипотека
шартномасига кўра, «Кредит олувчи» - жавобгар томонидан ўзига тегишли Ургут
тумани, Камангарон маҳалласида жойлашган умумий майдони 2.229,71 кв.метр,
қурилиш ости майдони 1.450,14 кв.метр, ер майдони 1.920 кв.метр бўлган икки
қаватли маъмурий бино, газ плиталар ва духовкалар ишлаб чиқариш цехи биноиншоотлари (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан) навбатдаги гаровга қўйилган.
Гаровга қўйилган мулк 4.500.000.000 сўмга баҳоланган.
Аниқланган ҳолатларга кўра, банк кредит шартномаси шартларига кўра
жавобгарнинг тўлов топшириқномаларига асосан пул маблағини ўтказиб берган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 16-бандида кредитдан
мақсадсиз фойдаланилганда, қарздорнинг мазкур ва бошқа шартнома асосида
кредитнинг бирон-бир қисми (асосий қарз, ҳисобланган фоизлар, кечиктирилган
тўловлар бўйича фоизлар)ни тўлаш бўйича мажбуриятлар огоҳлантиришдан сўнг
30 кундан ортиқ муддатда бажарилмаганда, қарздорнинг молиявий аҳволи
ёмонлашганда ва бошқа ҳолатларда банк берилган кредитни муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилиши мумкинлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан кредит шартномасининг талаблари бажарилмасдан,
кредит ва кредит фоизларини қайтариш жадвалига амал қилинмасдан тўланмаслиги
оқибатида 2022 йил 18 ноябрь ҳолатига 2.560.376.968,09 сўм кредит асосий қарзи ва
174.235.524,15 сўм кредит фоизи тўланмасдан шартнома шартлари белгиланган
муддатларда бажарилмасдан келинган.
Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан жавобгар бир неча бор ёзма
равишда огоҳлантирилган. Лекин, жавобгар мажбуриятни тўлиқ бажармаган,
шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзини қайтармаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
236-моддасига
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак,
736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб)
қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг
қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни
қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу
мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини
тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли,
744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи
эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олади.
Ушбу кодекснинг 279-моддасига асосан қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратилиши мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома
тузилган пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у
рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан
гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан
суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 13/150-сонли қарорининг
5-бандида қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун
кредит ташкилотлар олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз
таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан
фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган хажмда бошқа
тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, ушбу қарорнинг
23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида
гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Даъвогар томонидан судга тақдим қилинган маълумотга кўра, жавобгарнинг
2022 йил 16 декабрь ҳолатига қарзи 1.000.000.000 сўм муддатли кредит асосий
қарзи, 4.931.506,85 сўм муддатли кредит фоизи, 3.470.376.968,09 сўм муддати ўтган
кредит асосий қарзи, 29.284.276,88 сўм муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган
фоиз, 261.842.709,96 сўм муддати ўтган кредит фоизини ташкил қилади. Демак,
жавобгар томонидан суд муҳокамаси кунига қадар 90.000.000 сўм пул маблағи тўлаб
берилган ва у кредитнинг асосий қисмидан ҳосил бўлган қарздорликни сўндириш
учун йўналтирилган.
Шу сабабли, даъво талаби қисман асосли бўлиб, у қисман қаноатлантирилиши
лозим.
Суд, иш ҳужжатлари орқали даъвогарнинг даъво талаби тасдиқланиши, яъни
ўзаро тузилган кредит шартномаси асосида банк томонидан жавобгарга кредит
маблағи ажратилганлиги, кредит шартномаси шартлари қарз олувчи томонидан
тўлиқ бажарилмаганлиги, кредит қарзи график бўйича тўланмаганлиги, суд
муҳокамаси кунига қадар қарздорлик қисман тўлаб берилганлигини инобатга олиб,
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан
даъвогар ХХХ фойдасига 2.000.000.000 сўм муддатли кредит асосий қарзи,
12.328.767,12 сўм муддатли фоиз қарзи, 2.470.376.968,09 сўм муддати ўтган кредит
асосий қарзи, 23.206.364,11 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзига ҳисобланган
фоиз, 174.235.524,15 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундиришни, ундирувни
жавобгар ХХХга тегишли Ургут тумани, Камангарон маҳалласида жойлашган
умумий майдони 2.229,71 кв.метр, қурилиш ости майдони 1.450,14 кв.метр, ер
майдони 1.920 кв.метр бўлган икки қаватли маъмурий бино, газ плиталар ва
духовкалар ишлаб чиқариш цехи бино-иншоотлари (ердан фойдаланиш ҳуқуқи
билан)га қаратишни, даъво талабининг 90.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий
қарзини ундириш қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни судда кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ХХХ зиммасига юклашни лозим деб
топди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113,118,176-180,186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 2.000.000.000 сўм муддатли
кредит асосий қарзи, 12.328.767,12 сўм муддатли фоиз қарзи, 2.470.376.968,09 сўм
муддати ўтган кредит асосий қарзи, 23.206.364,11 сўм муддати ўтган кредит асосий
қарзига ҳисобланган фоиз, 174.235.524,15 сўм муддати ўтган кредит фоизи ҳамда
олдиндан тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув жавобгар ХХХга тегишли Ургут тумани, Камангарон маҳалласида
жойлашган умумий майдони
2.229,71 кв.метр, қурилиш ости майдони
1.450,14 кв.метр, ер майдони 1.920 кв.метр бўлган икки қаватли маъмурий бино, газ
плиталар ва духовкалар ишлаб чиқариш цехи бино-иншоотлари (ердан фойдаланиш
ҳуқуқи билан)га қаратилсин.
Даъво талабининг 90.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзини
ундириш қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар ХХХдан республика бюджетига 95.402.952 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест
келтириши) мумкин.
Ў.Қ.Мурадов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Тойлоқ тумани
2022 йил 16 декабрь
4-1405-2201/3155-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХ манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг,
жавобгар ХХХга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили З.У.
(2022 йил 05 майдаги 20-05/403-сонли ишончнома асосида) иштирокида Тойлоқ
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб
чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113,118,176180,186-моддаларини қўллаб, суд
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 2.000.000.000 сўм муддатли
кредит асосий қарзи, 12.328.767,12 сўм муддатли фоиз қарзи, 2.470.376.968,09 сўм
муддати ўтган кредит асосий қарзи, 23.206.364,11 сўм муддати ўтган кредит асосий
қарзига ҳисобланган фоиз, 174.235.524,15 сўм муддати ўтган кредит фоизи ҳамда
олдиндан тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув жавобгар ХХХга тегишли Ургут тумани, Камангарон маҳалласида
жойлашган умумий майдони
2.229,71 кв.метр, қурилиш ости майдони
1.450,14 кв.метр, ер майдони 1.920 кв.метр бўлган икки қаватли маъмурий бино, газ
плиталар ва духовкалар ишлаб чиқариш цехи бино-иншоотлари (ердан фойдаланиш
ҳуқуқи билан)га қаратилсин.
Даъво талабининг 90.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзини
ундириш қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар ХХХдан республика бюджетига 95.402.952 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест
келтириши) мумкин.
Судья
Ў.Қ.Мурадов