← Назад
Решение #702133 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2022 йил 16 декабрь
4-1405-2202/3635-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Юлдашев, даъвогар ХХХнинг,
жавобгар ЖЖЖдан 4230634 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъво аризасидан кўринишича, тарафлар ўртасида бошоқли дон харид қилиш
бўйича шартнома тузилган, шартномага асосан даъвогар ХХХ (кейинги ўринларда
даъвогар) жавобгар ЖЖЖ (кейинги ўринларда жавобгар)га уруғлик буғдой етказиб
берган, шартноманинг 3.3-бандига кўра жавобгар олинган уруғлик қийматининг
қолган қисмини уруғликни олган пайтдан бошлаб 60 кундан кечиктирмасдан
даъвогарга тўлаб бериши белгиланган бўлсада, жавобгар ўз мажбуриятини лозим
даражада бажармаган, натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгардан 4230634 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси
иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво
аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда
тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 203 4моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки
унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга
ишончнома илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга
кўра, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар
ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар даъвогарга ҳосилдан давлат
стандарти бўйича маҳсулотни топшириш, даъвогар эса жавобгарни маҳсулот
уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, ишда
иштирок этувчи мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шартноманинг 3.3-бандига кўра, жавобгар уруғлик қийматининг
15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан, қолган фоизини уруғликни олган
пайтдан бошлаб 60 кундан кечиктирмасдан тўлаб бериши лозим бўлган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича ўз мажбуриятини лозим даражада
бажармаган ва олинган уруғлик қийматини белгиланган муддатда тўлаб бермаган.
Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
4230634 сўмлик уруғлик қийматини ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг талаби асосли. Жавобгар томонидан шартномавий
мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан тасдиғини топган. Суд мажлисида даъвогар томонидан талаб
қилинган сумманинг ҳисоб-китоби ўрганилганда, тўғри амалга оширилганлиги
аниқланди.
Қайд этилганларга кўра, суд, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 4230634 сўм асосий қарзни ундиришни, суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Давлат божи даъво
баҳосининг икки фоизи миқдорида, лекин энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган
миқдорда жавобгардан республика бюджети, суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармасига ундирилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 437, 465-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 113, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Даъвогар ХХХ фойдасига жавобгар ЖЖЖдан 4230634 сўм асосий қарз ва
тўлаб чиқилган 24000 сўм почта харажати ва 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест
келтириши) мумкин.
Судья
Ф.Юлдашев