Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2203/4649 Дата решения 16.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТИБ Ипотека банк Ответчик / Подсудимый MEVA SABZAVOT-NAVOIY масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1004653 Claim ID 2966306 PDF Hash 62c7ff5988b2596c... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 264-моддаси ФКнинг 264 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 16.12.2022 йил Навоий шаҳри 4-2101-2203/хххх-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар ХХХХ манфаатида, жавобгар ХХХХдан 66.666.666,81 сўм кредит қарздорлиги, 30.495.892 сўм кредит фоизи, 3.607.132 сўм пеня қарздорлиги ундирувини гаровга қўйилган мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида даъвогарнинг вакили Ш.Рахматов (07.09.2022 йилдаги 367-сонли ишончнома асосида)лар иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: даъвогар ХХХХ манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХдан 66.666.666,81 сўм кредит қарздорлиги, 30.495.892 сўм кредит фоизи, 3.607.132 сўм пеня қарздорлиги ундирувини гаровга қўйилган мулкка қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок этишмади. Суд, жавобгар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогарнинг фикрини эшитиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар зиммасига даъвонинг қаноатлантирилган қисмларига мутаносиб равишда юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 18.03.2017 йилда 5285сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра даъвогар жавобгарга йиллик 12 фоиз устама тўлаш ҳамда 60 ойм муддатда қадар қайтариш шарти билан 1.600.000.000 сўм кредит ажратиш, жавобгар эса шартноманинг сўндириш жадвали асосида кредит фоизи ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини олган. Даъвогар шартномага кўра ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариб жавобгарга тегишли суммани шартнома шартларига мувофиқ ажратган. Бирок, ўз мажбуриятларини қисман бузиб сўндириш жадвали асосида кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни тўлашни кечиктириб келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Кредит шартномасига кўра берилган қарздорлик ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида гаров шартномаси тузилган. Шартномага кўра жавобгарга тегишли бўлган Кармана тумани, Уйрот ҚФЙда жойлашган Цех биносининг “001 ва 002” литерлари ва БГМ музлагич камера ускунасини гаровга қўйган. ФКнинг 264-моддаси 1-қисмига кўра бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ѐки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади. Суднинг ажрими билан мутахассис сифатида жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Навоий вилоят бош бошқармаси томонидан 12.02.2022 йилда тузилган маълумотномага кўра даъвогар 157.810,8 сўм кўп миқдорда даъво киритганлиги кўрсатилган. Яъни, даъвонинг ушбу қисми асоссиздир. Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдида 27.949.000 сўм кредит қарздорлиги, 75.000 сўм кредит фоизи қарздорлигини ташкил қилган. Ушбу ҳолат даъвогар томонидан тақдим қилинган маълумотнома билан тасдиқланади. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар зиммасига даъвонинг қаноатлантирилган қисмларига мутаносиб равишда юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : 1. Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар ХХХХдан даъвогар ХХХХ фойдасига 27.949.000 сўм кредит қарздорлиги, 75.000 сўм кредит фоизи қарздорлиги ундируви жавобгарга тегишли бўлган Кармана тумани, Уйрот ҚФЙда жойлашган Цех биносининг “001 ва 002” литерлари ва БГМ музлагич камера ускунасига қаратилсин. 3. Жавобгар ХХХХдан даъвогар ХХХХ фойдасига 24.000 сўм тўланган почта харажатлари ундирилсин. 4. Жавобгар ХХХХдан республика бюджетига 2.012.238 сўм давлат божи ундирилсин. 5. Даъвогар ХХХХдан республика бюджетига 3.156 сўм давлат божи ундирилсин. 6. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. 7. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали бир ойлик муддат Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Судья Б.Раджабов