Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2203/3457 Дата решения 16.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон темир йўллари АЖ Ответчик / Подсудимый Глобал агро савдо барака МЧЖ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 981693 Claim ID 3001497 PDF Hash 204f9f2b76c77745... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 711-моддаси ФКнинг 711 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190111, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 i.termiz@sud.uz e-mail: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 16 декабрь 2203/3457-сонли иш 4-1901- Термиз туманлараро иқтисодий суди судяси Д.Жумаев, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар«O‘ZBEKISTON TEMIR YULLARI» акциядорлик жамиятининг манфаатида жавобгар- “GLOBAL AGRO SAVDO BARAKA” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- «O‘ZBEKISTON TEMIR YULLARI» акциядорлик жамияти манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар- “GLOBAL AGRO SAVDO BARAKA” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 1696219 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 4 июлда “Темир йўл юкларни ташиш ва хизмат кўрсатиш бўйича” келишув тузилган. Мазкур келишув асосида даъвогар жавобгарга темирйўлда юк ташиш хизматларини кўрсатган. Жавобгар кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаганлиги оқибатида даъвогар олида 1696219 сўмлик қарздорлик юзага келган. зиммасига олган мажбуриятлар бажарилган. Бу ҳолат ишдаги ҳужжатлари билан тасдиқланади. Жавобгарнинг даъвогардан қарзи мавжудлиги судга тақдим этилган далиллар билан ўз исботини топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддаси талабларига асосан, мажбурият мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 711-моддасига кўра юк ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга (олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Шу сабабли суд, даъво талабининг 1696219 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогарга 1696219 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига жавобгардан 300000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 2031-2035-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъво қаноатлантирилсин. Жавобгар- “GLOBAL AGRO SAVDO BARAKA” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар«O‘ZBEKISTON TEMIR YULLARI» акциядорлик жамияти фойдасига 1696219 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар- “GLOBAL AGRO SAVDO BARAKA” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 300000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда шикоят (протест) бериши мумкин. Д.Жумаев