← Назад
Решение #70274 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 104 | — | law | |
| бандлари ва | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 104 | — | law | |
| ати етказиш жиноятини ЖК | 104 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| судлар конституция | 20 | — | law | |
| лигини ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 72 | — | law | |
| процессуал кодекси | 211 | — | code_article | |
| банди ва | 104 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 72 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/416-сонли
2025 йил май ойининг 06 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг
котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман
прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Р.Данияров ва унинг
ҳимоячиси адвокат Ш.Арабова, жабрланувчи И.Абдурашидов ва
Д.Бахритдиновларнинг иштирокида, Данияров Рамис Ильдаровичга
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Данияров Рамис Ильдарович (DANIYAROV RAMIS
ILDAROVICH), 18.06.2005 йилда Тошкент вилоятида
туғилган, миллати татар, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта, бўйдоқ, ишсиз, муқаддам
судланмаган, Тошкент вилояти, Чиноз тумани,
“Бирлик” МФЙ, “Соғлом Авлод” кўчаси, 50-уйда
яшовчи, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланган, 26.11.2024 йилдан буён
қамоқда сақланаётган, айблов хулосасини ўз
вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “в,е,л”
бандлари ва 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан айбланган.
Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд
бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Данияров Рамис Илдарович 2024 йил 19 ноябрь куни
ўзаро муносабатда бўлиб келган Саттарова Зилола Алимжон қизи билан
Чилонзор
туманида
жойлашган
“Сингапур
менеджментни
ривожлантириш институти” олдида кўришган вақтида З.А.Саттарова
билан бир курсда таҳсил оладиган Абдурашидов Исломжон Иномжон
ўғли ва Мусурмонқулов Абдулазиз Сахоб ўғлилар З.А.Саттаровани
олдига нима учун келганлигини сўраган ҳамда ўрталарида оғзаки
тортишув бўлганлиги, бу оғзаки тортишувлардан сўнг уяли алоқа
воситасидаги “Телеграм” мессенжерида 2024 йил 26 ноябрь куни соат
10:00ларда И.Абдурашидов билан тортишиб, И.Абдурашидов билан
ушбу институт олдида кўришиб олишларини айтиб, шу куни соат
13:10ларда институт олдидаги автотурагоҳ йўлагида И.Абдурашидов
билан жанжаллашиб, жамоат жойида бўлишига қарамасдан безорилик
оқибатида И.Абдурашидов танасининг дуч келган жойларига қўлида
бўлган совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашё билан
1
Суд-тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 27 декабрдаги № 9127-ХЙўл сонли хулосасига кўра, И.Абдурашидовда “кўкрак қафаси чап ярмини
бўшлиғига ўтувчи кўплаб санчиб кесилган яралари, паретал плевра ва
чап ўпкани жароҳатланиши билан, чап томонлама гемопневматоракс,
геморрагик шокнинг 2-даражаси, ўнг қулоқ олди соҳаси санчиб кесилган
яраси” каби тан жароҳатлари аниқланган бўлиб, оғирлик даражаси
бўйича оғир тан жароҳатига киришлиги аниқланган.
Бундан ташқари, Р.Данияров жамиятда юриш-туриш қоидаларини
қасддан менсимасдан 2024 йил 26 ноябрь куни соат 13:10ларда Чилонзор
туманида жойлашган “Сингапур менеджментни ривожлантириш
институти” олдидаги автотурагоҳ йўлагида И.И.Абдурашидов билан
жанжаллашиб, унга тан жароҳати етказаётган вақтда безорилик
ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган фуқаро Бахритдинов
Диёрбек Фарходовичга фаол қаршилик кўрсатиб, қўлида бўлган совуқ
қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашё билан
Д.Бахритдиновнинг чап қўли кафти ва елка қисмига тан жароҳати
етказган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 16 декабрдаги №8926-ХХуж сонли хулосасига кўра, Д.Бахритдиновда “чап қўл елка орқа
делтасимон соҳаси санчилиб-кесилган яраси, делтасимон ва елка
мушагини жароҳати билан, чап қўл кафт орқа юзаси кесилган яраси” каби
тан жароҳатлари аниқланган бўлиб, ушбу тан жароҳатлари ўтмас қаттиқ
жисм таъсирида етказилган бўлиши мумкинлиги, оғирлик даражасига
кўра, соғлиқни 6 кундан кўп, аммо 21 кундан ортиқ бўлмаган муддатга
бузилишига олиб келувчи ЕНГИЛ тан жароҳатига кириши аниқланган.
Судланувчи Р.Данияров суд мажлисида эълон қилинган айбловга
қисман иқрор бўлиб, у 3 йилдан буён З.Саттарова билан ўзаро яхши
муносабатда бўлиб келгани, З.Саттарова билан бир-бирини яхши кўриб,
унинг ойиси ҳам муносабатларидан хабардор бўлганини, унаштиришга
яқин
келганлигини,
З.Саттарова
Сингапур
менежментни
ривожлантириш институтида 1-босқичда ўқиётганлигини ва унинг
“Мусурмонқулов Абдулазиз” исмли курсдоши борлигини, ўқишга
кирганидан сўнг вақт ўтиб билганлигини, бундан ташқари, бошқа
курсдошлари ҳақида суриштирганлигини, лекин З.Саттарованинг
курсдошларини ҳаммасини танимаслигини, шу билан 2024 йил ноябрь
ойи ўрталарида “Абдурашидов Исломжон” ва бошқалар билан содир
бўлган ҳолатдан бир ҳафталар олдин И.Абдурашидов унга қўнғироқ
қилиб, у билан гаплашиб олмоқчилигини, З.Саттарова ва
А.Мусурмонқулов муносабати ҳақида гаплашиб олмоқчиликларини
айтганлигини, сўнг у И.Абдурашидов билан кўришадиган бўлганлигини
ва у билан институт олдида кўришганлигини, И.Абдурашидов билан
бирга А.Мусурмонқулов ва яна унга нотаниш, узун бўйли, гавдали бир
2
курсдоши 3 киши бўлиб келишганлигини, шунда у А.Мусурмонқуловга
ва И.Абдурашидовдан З.Саттарова билан қандай ҳолат бўлганлигини
сўраганлигини, А.Мусурмонқулов З.Саттаровада кўнгли борлигини, бир
ойдан буён гаплашиб келаётганлигини, нияти жиддийлигини
айтганлигини, шунда у А.Мусурмонқуловга З.Саттарова билан 3 йилдан
буён гаплашиб келаётганлигини, унаштирилишини, уни тинч қўйишини,
бир ҳафтадан ошиқроқ вақтдан буён телеграмини ўзига улаб олганини,
А.Мусурмонқулов билан фақатгина дарс ва дарсдаги презентация бўйича
ўзаро телеграмдан гаплашишгани, унга уйланишини ва уни безовта
қилмаслигини айтганлигини, З.Саттарова ҳам уни ёнида эканлигини ва
бу ҳолатларга гувоҳ бўлиб тургани, шу орада И.Абдурашидов ва яна бир
курсдоши келганлигини, у З.Саттарова билан қандай муносабатда
эканлигини сўраганида у З.Саттарова билан ўрталарида 3 йилдан буён
илиқ муносабатлар борлигини, бир-бирини яхши кўришини, унга
уйланишини, З.Саттарованинг ҳам унда кўнгли борлигини айтганлигини,
сўнг А.Мусурмонқулов билан ҳам, И.Абдурашидов билан ҳам
ҳайрлашгани, сўнг орадан бир ҳафталар ўтиб, яъни 2024 йил
26 ноябрь куни соат 09:30ларда телефонига унга нотаниш шахснинг
телеграм аккаунтидан сўроқ белгиси ёзилган смс келганлигини, у ушбу
смсни 10:00ларда ўқиганлигини ва жавоб ёзмаганлигини, шунда
телеграм профили эгаси унга яна хабарлар ёзганлигини, сўнг унга
кимлигини сўраб ёзганлигини, у эса ҳақорат қилиб, учрашишни таклиф
қилгани, унга ўзи Янгийўлда турган манзилини локациясини ташлаб
берса, у “узоқда экансан, институтга кел” деб айтганлигини, шунда у
З.Саттаровани
курсдошларидан
А.Мусурмонқулов
ёки
И.Абдурашидовлардан бири, деб тахмин қилганлигини, сўнг айтилган
манзилига боришини, ҳақорат қилмаслигини, кўришганда гаплашиб
олишини ёзганини, сўнг таниши Д.Молдабаевга бирга институтга бориб
келишини, уни ҳақорат қилган шахс билан жанжал бўладиган бўлса
ёнида туриб ажратишини сўраганини, у рози бўлганини, ёнида узунлиги
тахминан 10 см бўлган ингичка темир жисмни олгани, “бабочка”
дейиладиган пичоқ олмагани, дастлабки тергов даврида нотўғри
кўрсатув бергани, сўнг соат 13:00 ларда институт олдига боришгани, унга
И.Абдурашидов қўнғироқ қилиб, яна ҳақорат қилгани, ўшанда
телефондан
И.Абдурашидовни
овозидан
таниб,
уни
И.Абдурашидовлигини билиб, унга институт олдидаги автомашиналар
турадиган жойдалигини айтганини, И.Абдурашидов уни тинимсиз
ҳақорат қилгани, қўрққандек ҳам бўлганини, сабаби бир ҳафта олдин
кўришганида улар 3-4 киши бўлиб, у билан З.Саттарова ўртасидаги
муносабатлари ҳақида баланд овозда гаплашишган бўлганини, улар яна
3-4 киши бўлиб келади деб ўйлаганини, сўнг орадан ҳеч қанча вақт ўтмай
улар
келаётганини
кўрганини,
улардан
И.Абдурашидовни,
А.Мусурмонқуловни узоқдан таниганини, уларга яқинлашаётган вақтида
3
И.Абдурашидов уни ҳақоратлаб келаётган бўлганини, шу вақтда жаҳли
чиқиб,
чўнтагидаги
ингичка
ўткир
темир
жисмни
олиб,
И.Абдурашидовни танасини дуч келган жойига ура бошлагани, уни ёнида
бўлган И.Абдурашидовнинг таниши Бахритдинов Диёр уларни
ажратмоқчи бўлганида яқинлашмасин деб жахл устида елкасига темир
жисмни санчиб олгани, бу ҳолат жуда тез содир бўлгани, шу ерда бўлган
Д.Молдабаев уларни ажратишга ҳаракат қилгани, шунда Д.Молдабаев
уни қучоқлаб олиб, йўл четига олиб ўтгани, сўнг нотаниш таксистни
тўхтатиб, Янгийўлгача олиб бориб қўйишини айтиб, воқеа жойидан
кетишгани, сўнг Янгийўлга бориб “Арча” кўчадаги “Жунариқ” каналига
темир жисмни отиб юборгани, Д.Молдабаев эса уни қилган иши нотўғри
бўлганини, бекорга икки кишига тан жароҳати етказгани, бу иши
оқибати яхши бўлмаслигини айтганини, кечки томон эса уни Чилонзор
тумани ИИО ходимлари чақиртиришгани, келиб бўлган ҳолат юзасидан
тушунтириш хати ёзиб бергани, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлигини, ёшини, шахсини, жабрланувчиларга етказилган
моддий зарар қопланганини, уларнинг даъвоси йўқлигини инобатга
олиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Судланувчи Р.Данияров эълон қилинган айбловга қисман иқрор
бўлиб кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида текширилган
ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади.
Жумладан, жабрланувчи И.Абдурашидов суд мажлисида, “Сингапур
менежмент ривожланиш” институтда ўқиши, 2024 йил 20-21 ноябрь
кунлари ўқишдан чиқаётган вақтида унга нотаниш бўлган Данияров
Рамис курсдоши Саттарова Зилола билан гаплашиб туришганлигини
кщргани, шунда у, А.Мусурмонқулов ва Б.Ахматовлар дарсдан чиқиб,
З.Саттарова билан гаплашиб турган Р.Данияровнинг олдига
борганлигини, сабаби З.Саттарова билан нима учун гаплашиб
турганлигига қизиққанлигини ва уларнинг олдига борганлигини, шу
вақтда Р.Данияровдан нега З.Саттарова билан гаплашиб турганлигини
сўраганида у З.Саттарова билан унаштирилганини маълум қилгани,
шунда агар у айтгандек унаштирилган бўлса уларни безовта
қилмаслигини айтганлигини ва уларнинг ёнидан кетганлигини, сўнг
орадан 1-2 кун ўтиб телефон орқали А.Мусурмонқулов З.Саттаровадан
Р.Данияров ҳақида сўраганида улар унаштирилмаганликларини
айтганлигини, Р.Данияров билан А.Мусурмонқулов “Телеграм” иловаси
орқали хабарлашиб, бир-бири билан гаплашиб гап талашишгани, у ҳам
Р.Данияровга “Телеграм” иловаси орқали “яхшимисиз” деб ёзса у
“кимсан?”, деб жавоб ёзганлигини, шунда унга танимаган ва билмаган
одамига “сан”лаб гапирасанми, деб сўраганлигини, шунда бир-бири
билан сўкишиб кетишгани, у ҳам ҳақорат қилганлигини, у ҳам уни
ҳақорат қилганлигини, бу 2024 йил 26 ноябрь куни соат 10:00 дан 11:00
гача бўлган вақт оралиғида эканлигини, сўнг у “Телеграм” иловаси
4
орқали турган жойи, яъни “геолокация”ни юбориб, Янгийўлда эканлиги
ва у айтган манзилга келса гаплашиб олишини айтганлигини, у эса у ерга
бормаслиги, гапи бўлса институт олдига келишини айтганлигини, ўша
вақтда у З.Саттарованинг курсдоши эканлигини билганлиги, сўнг орадан
икки соатлар ўтиб, Р.Данияров унга қўнғироқ қилганлигини,
қаердалагини сўраганлигини ва унга институт кириш эшиги олдидан
чиқаётганини айтгани, у эса институт олдидаги автотураргоҳда
эканлигини маълум қилгани, сўнг у, Б.Ахматов, А.Мусурмонқулов ва
Д.Бахритдиновлар билан институт олдида бирга бўлганлари сабабли
Р.Данияров томонга бирга бораётганлигини, Р.Данияров ҳам унга
нотаниш шериги билан бирга келаётганлигини, Р.Данияров уларни
олдига келганлигини ва “ман билан телефонда сўкишган ким?” деб
сўраганлигини, унга телефондан у билан гаплашган шахс ўзи эканлигини
айтиб, кўришмоқчи бўлган вақтида қўлида бўлган ўткир тиғли темир
жисм билан унга жароҳат етказиб, белига, юзига пичоқ билан
урганлигини, у дастлаб нима бўлганлигини англолмай қолганлигини,
кейин юзидан қон оқаётганлигини кўрганлигини, ўша вақтда чап томон
биқини ва бел томонидан қон оқаётганлигини кўрганлигини, шунда
четга ўтиб қочмоқчи бўлганлигини, Р.Данияровни Д.Бахритдинов ва
бошқалар ажратмоқчи бўлган ҳолатлари эсида қолмаганлигини, ўша
ерда бўлган институтда 2-курсда ўқийдиган талабалар уни ва
Д.Бахритдиновни “Жентра” русумли автомашиналарида РШЁТИМга олиб
боришгани, РШТЁИМда уни операция қилишганлигини ва етти кун
давомида шифохонада даволангани, шифохонада Р.Данияров уни
пичоқлаши натижасида 4 соатдан ортиқ хирургик операцияни бошидан
ўтказганини айтиб, ҳозирда Р.Данияровга нисбатан ҳеч қандай даъвоси
йўқлигини айтиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ
бўлмаган жазо тайинлаш ҳақидаги кўрсатуви билан;
жабрланувчи Д.Бахритдинов суд мажлисида, 2024 йил сентябрь
ойида “Сингапур менеджменти ривожлантириш институти”га ўқишга
кирганлигини, 2024 йил август ойида у билан бирга А.Мусурмонқулов
ҳам тайёрлангани, уни ўша вақтдан буён таниши, А.Мусурмонқулов
билан мазкур институтнинг 1-босқич талабасилигини, лекин бир гуруҳда
таҳсил олмаслигини, уни гуруҳи бошқа эканлигини, И.Абдурашидов ва
Б.Ахматов бир гуруҳда таҳсил олаётган курсдошларини ҳам таниши, у
2024 йил 26 ноябрь куни соат 12:50 ларда Чилонзор тумани “Чилонзор”
метро бекатидан институт томон дарс борлиги учун бораётганида,
институт кириш эшиги олдида А.Мусурмонқулов, Б.Ахматов ва
И.Абдурашидовлар турганлигини кўргани, сўнг улар билан
саломлашгани олдига боргани, шунда И.Абдурашидов телефон орқали
Р.Данияров билан бақириб гаплашиб турганлигини, кўргани, сўнг
А.Мусурмонқулов, Б.Ахматов ва И.Абдурашидовлар Р.Данияров уларни
институт олдидаги автотураргоҳда кутиб турганлигини айтиб
5
кетишганлигини, у уларнинг ортидан борганлигини, сабаби уларни
ўртасида қандай келишмовчилик борлигини билмоқчи эканлигини, ўша
вақтда у Р.Данияров ва И.Абдурашидовлар ўртасида айнан қандай
келишмовчилик борлигини билмаслигини, сўнг институт автотураргоҳи
томондан И.Абдурашидовлар томонга Р.Данияров келаётганлигини
кўрганлигини, Р.Данияровнинг ортидан яна бир унга нотаниш бўлган,
суриштирув даврида анкета маълумотлари маълум бўлган Молдабаев
Дамир исмли бола ҳам келаётганлигини, Р.Данияров уларни олдига
келиши билан қўлидаги у аниқ кўра олмаган жисм билан И.Абдурашидов
танасининг дуч келган жойларига ура бошлаганлигини, уларни ўртасига
тушиб И.Абдурашидовни ажратганлигини, А.Мусурмонқулов ва
Б.Ахматовлар қочиб кетишгани, Д.Молдабаев эса улар томонга етиб
келганлигини ва у ҳам Р.Данияровни ажратмоқчи бўлганлигини, шу
вақтда И.Абдурашидовнинг юзидан қон оқаётганлигини кўрганлигини,
И.Абдурашидов унга Р.Данияров уни пичоқлаб қўйганини айтганлигини,
айни ўша дамда унинг ҳам чап елкаси ва чап қўли кафти устки қисми
кесилганлигини билгани, унгача жанжал вақтида Р.Данияров ва
И.Абдурашидовларни ажратиб қўйишга ҳаракат қилганида Р.Данияров
унга ҳам ўткир тиғли ашё билан тан жароҳати етказгани, айнан пичқ
эканини кўрмагани, устида бўлган джемпер ва футболкаси қон бўлиб
кетганлигини билгани, И.Абдурашидовнинг эса усти-боши қон бўлиб
кетганлигини, шунда институт автотураргоҳига яқин жойда бўлган
институтнинг 2-курс талабалари уни ва И.Абдурашидовларни РШТЁИМга
олиб кетишганини айтиб, ҳозирда Р.Данияровнинг яқин қариндошлари
томонидан унга етказилган моддий зарар қоплангани, судланувчига
нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилиб, унга нисбатан озодликдан
маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш ҳақидаги
кўрсатуви билан;
гувоҳ Б.Ахматов суд мажлисида, у Сингапур менежмент
ривожланиш институтида ўқиши, у ушбу гуруҳда И.Абдурашидов,
А.Мусурмонқулов ва З.Саттаровалар билан бир гуруҳда ўқиши, 2024 йил
26 ноябрь куни соат 09:30да институтда И.Абдурашидов,
А.Мусурмонқуловлар билан кўришгани ва соат 12:30гача бирга бўлгани,
шунингдек, соат 11:00ларда таниши И.Абдурашидов унинг олдига келиб,
унга “Телеграм” месенжирида унга нотаниш бўлган Рамис Данияров ва
унинг унга нотаниш бўлган оғайниси билан гап талашиб қолганлигини,
таниши И.Абдурашидов уларни ҳақорат қилганини маълум қилгани,
сўнг соат 12:30ларда дарси тугаганидан сўнг, таниши А.Мусурмонқулов
билан биргаликда, уйга кетиш мақсадида ўқишдан чиқиб, “Чилонзор”
метро бекати томонга пиёда кетаётган вақтида, А.Мусурмонқуловнинг
телефони чақириб қолгани ва телефонда гаплашгани, сўнг у таниши
А.Мусурмонқуловга ким билан гаплашганлигини сўраган вақтида
И.Абдурашидов билан гаплашганини ва уларни олдига келаётганлигини
6
келишини, “Чилонзор” метро бекатининг олдида кутиб тургани, орадан
тахминан 3 дақиқа оралиғида И.Абдурашидов уларнинг олдига келгани,
сўнгра И.Абдурашидов билан нима сабабдан уларнинг олдига
келганлигини сўраган вақтида, “Чилонзор” метро бекатидан таниши
Д.Бахритдинов чиққанлигини ва улар билан бирга сўрашиб гаплашиб
қолганлигини, шу вақтда И.Абдурашидов Данияров Рамис исмли шахс
келаётганлигини, шу сабабли унинг ёнида туриб туришини сўрагани,
сўнг улар таниши И.Абдурашидовнинг таклифига рози бўлганлигини ва
ўқишининг
автотураргоҳига
қайтиб
борганлигини,
сўнгра
И.Абдурашидов билан автотураргоҳда турган вақтида, уларга нотаниш
бўлган Р.Данияров ва Д.Молдабаевларни кўргани, Р.Данияров уларга
"ким мени ҳақорат қилган ва ким ман билан гаплашган эди" деб
сўраганида И. Абдурашидов "ман сан билан гаплашган эдим” деб жавоб
қайтаргани, шунда Р.Данияров бирдан уларга чўнтагидан темир жисмни
чиқариб, таниши И.Абдурашидов танасининг турли қисмларига тан
жароҳати етказгани, безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини
кўрган Д.Бахритдиновга ҳам тан жароҳати етказгани, Р.Данияровнинг
қўлидаги нарса айнан пичоқ эканини айтолмаслиги, чунки аниқ
кўрмагани ҳақидаги кўрсатуви билан;
гувоҳ З.Саттарова суд мажлисида, “Сингапур менежментини
ривожлантириш институти талабаси экани, 2005 йилда туғилган
Данияров Рамис Ильдарович билан 2022 йилнинг март ойида ўзи тахсил
олган Янгийўл шаҳаридаги 10-сонли мактабда танишгани, шу вақтдан
бошлаб у билан ўзаро ишқий муносабатда бўлиб келгани, 2024 йил
октябрь ойидан бошлаб у билан ўрталаридаги муносабатлари ёмонлаша
бошлагани, Р.Данияров билан гаплашмай қўйгани, 2024 йил 19 ноябрь
куни соат 14:00ларда таниши Р.Данияров у ўқийдиган олийгоҳга
келганлигини, у ўқишни тугатиб ташқарига чиққан вақтида у чиқиш
эшиги ёнида уни кутиб турган эканлигини, сўнг у билан одатдагидек
саломлашиб ўзаро гаплашиб кетаётган вақтида у билан бирга ушбу
олийгоҳда ўқувчи курсдошлари Мусурмонқулов Абдулазиз ва
Абдурашидов Исломжон ҳамда бошқа курсдошлари ёнига келиб таниши
Р.Данияровни ўзларини ёнига чақириб олишгани, шу вақтда
курсдошлари Р.Данияровдан “Сиз кимсиз, курсдошимиз билан нима
қилиб юрибсиз” деб сўрашганида Р.Данияров уларга “Мен бу қиз билан
бир неча йилдан буён танишман, мен курсдошларингни яхши кўраман”
деб айтгани, сўнг у ва Р.Данияров йўловчи ташувчи такси орқали яшаш
манзилига кетганлигини, шу куни Р.Данияров билан яхши кайфиятда
хайрлашиб уйига кириб кетганлигини, 2024 йил 26 ноябрь куни соат
11:00ларда ўқиш жойига келиб дарсга кириб кетганлигини, дарс
тугагандан сўнг дугонаси билан биргаликда соат 14:00ларда “Чилонзор”
метро бекатига айлангани борганлигини, шу вақтда курсдоши
7
манзилини сўраганлигини, ундан “нима гап, тинчиликми” деб сўраганида
А.Мусурмонқулов таниши Р.Данияров олийгоҳга ўткир тиғли жисм
кўтариб келиб, курсдоши Абдурашидов Ислом ва яна бошқа бир
курсдошига қўлида бўлган жисм билан тан жароҳати етказиб
кетганлигини маълум қилгани, сўнг унга Р.Данияровни яшаш манзилини
айтганлигини, институтга қайтиб борганлигини, шу жойга борган
вақтида бир нечта ИИО ходимлари бор эканлигини, улар ундан таниши
Р.Данияров ҳақида ва у билан ўртасида бўлиб ўтган ҳолатлар юзасидан
тушунтириш хати ёзиб берлиги хақидаги кўрсатуви билан;
гувоҳ Д.Молдабаев суд мажлисида, 2024 йил 26 ноябрь куни соат
11:00 дан 11:30 гача бўлган вақт оралиғида Р.Данияров унга қўнғироқ
қилиб қаердалигини сўраганлигини, у ўша вақтда Янгийўл шаҳридаги
“Ватанпарвар”
ташкилотида
ўқув
машғулотида
эканлигини
айтганлигини, у эса “Зилолани курсдошлари билан муаммо бор” деб
айтганлигини, муаммо бўлса жанжал билан эмас, ўзаро тинч йўл билан
гаплашиб ҳал қилиб олиш керак”лигини айтганлигини, шунда у Янгийўл
шаҳридаги “Нефрит” номли компьютер ўйинлари ўйналадиган бино
олдига келишини, кўришиб гаплашиб олишини, унга кўрсатадиган
нарсалари борлигини айтганлигини, сўнг у соат 11:50ларда Р.Данияров
билан “Нефрит” номли копмьютер ўйинлари ўйналадиган бино олдида
кўришгани, у “Зилола”ни курсдошларидан бири унга ҳақоратли смслар
юборганини айтгани, улар билан гаплашиб олишини, улардан “сўраб”
олишини, телеграмдан локация ташлаб берганида улар узоқ деб
келмаганлигини, унга эса телеграмдан ўқиш жойини локациясини
ташлаб беришганлигини, шу ерга бориб ҳақорат қилгани учун уриб бўлса
ҳам “сўраб” олишини, уни ёнида туришини, жанжал катталашиб кетса
ажратиб уни олиб кетишини, З.Саттаровани курсдошлари кўпчилик
бўлиши мумкинлигини айтганлигини, у Р.Данияров қариндоши бўлгани,
З.Саттарова билан муносабатлари бир ҳафтача олдин институт олдида
унга нотаниш бўлган З.Саттарованинг курсдошлари Р.Данияров билан
гаплашишганлиги ҳолатларидан хабардор бўлгани учун, уни кўпчилик
бўлиб уришларига йўл қўймасликни ўйлаб, Р.Данияров билан бирга
боришга розилик бергани, сўнг улар Чилонзор туманида жойлашган
“Сингапур менеджментни ривожлантириш институти”га шу куни соат
12:45 ларда келганлигини ва автотураргоҳда телеграмдан сўкинган ва
Р.Данияров билан гаплашиб олмоқчи бўлган З.Саттарованинг
курсдошлари чиқишини кутиб турганлигини, соат 13:10ларда унга
нотаниш бўлган тўрт нафар шахс улар томонга келаётганлигини
кўрганлигини, Р.Данияров эса айнан шу тўрт нафар шахс
З.Саттарованинг курсдошлари эканлигини, шулардан бири уни ҳақорат
қилганлигини айтиб, улар томонга юра бошлагани, Р.Данияров тўрт
нафар унга нотаниш бўлган шахслар олдига бораётганида эгнида бўлган
8
шахслардан бирини бел ёки қорин аралаш бел қисмига бирдан тиқиб
олганлигини кўргани ва улар томон югургани, сабаби Р.Данияровни
ажратиб олмоқчи эканлигини, шунда Р.Данияров 2,3 бор темир жисмни
ўша шахсга тиқмоқчи бўлганида қўлидан ушламоқчи бўлиб ҳаракат
қилгани, шу вақтда яна бир унга нотаниш шахсни бели ёки елкасига
Р.Данияров темир жисмни тиқиб олганлигини, воқеалар ривожи жуда тез
бўлиб кетганига у довдираб қолганлигини, тўрт нафар унга нотаниш
шахслардан икки нафари жароҳатлангани, яна икки нафари ажратмоқчи
бўлишгани, у ўша вақтда Р.Данияров ортидан югурганлигини ва унга
етиб олиб қўлидан маҳкам ушлаб олиб, йўл четига тортиб, ажратиб
олгани, сўнг нотаниш таксист автомашинасига ўтқазганлигини ва
Янгийўлга кетганлигини, Янгийўлга етиб келганида ҳам Р.Данияровни
қилган иши оқибати яхшилик билан тугамаслигини айтиб, уйга
кетганлигини, Р.Данияровнинг қўлида айнан пичоқ эканини билмаслиги,
аммо ингичка темир жисм борлигини сезгани хақидаги кўрсатуви билан;
бундан ташқари, судланувчи Р.Данияровнинг айби жиноят ишида
тўпланган ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва
унга илова қилинган фотосуръатлар, тушунтириш хатлари, суд-тиббиёт
экспертизаси хулосаси, Р.Данияровнинг кўрсатувларини ҳодиса содир
бўлган жойда текшириш баённомаси ва унга илова қилинган
фотосуръатлар, бзлаштириш баённомалари, И.Абдурашидов ва
Р.Данияровлар ўртасидаги смс ёзишмалар ҳамда иш материалларида
мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз
тасдиғини топади.
Суд,
дастлабки
тергов
органи
томонидан
судланувчи
Р.Данияровнинг “безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини
қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш,
безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа
фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этиш”да ифодаланган жиноий
ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г”
банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Бироқ, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
Р.Данияровнинг “безорилик оқибатида, совуқ қурол сифатида
фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб, қасддан баданга
оғир шикаст етказиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “е,л” банди билан тўғри
квалификация қилинган бўлса-да, унинг ҳаракати “ўта шафқатсизлик
билан” квалификация белгиси билан нотўғри малакаланган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 27.06.2007
йилдаги «Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд
9
амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарорининг 9-бандида қасддан баданга
оғир даражадаги тан жароҳати етказиш жиноятини ЖК 104-моддаси
иккинчи қисмининг «в» банди билан квалификация қилишда, ўта
шафқатсизлик, жумладан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст
етказишга сабаб бўлган азоблаш ва қийнашда намоён бўлади. Бунда
азоблаш деганда, узоқ вақт овқат, сув ёки иссиқликдан маҳрум қилиш
каби хўрловчи ҳаракатлар, ёхуд инсонни соғлиқ учун зиён етказувчи
шароитга солиш ёки унда қолдириш ва ҳ.к. тушунилиши лозим. Қийнаш
деганда, кўп марта ёки узоқ вақт давомида оғриқ етказувчи, жумладан,
муттасил дўппослаш, чимчилаш, кесиш, ўтмас ёки ўткир-санчилувчи
(кесувчи) предметлар билан кўп сонли, бироқ чуқур бўлмаган
жароҳатлар етказиш, электр ёки термик омиллар орқали таъсир
кўрсатиш ва ҳ.к. билан боғлиқ ҳаракатлар тушунилиши лозимлиги
ҳақида тушунтиришлар берилган.
Жиноят ишида тўпланган ҳужжатлар ва судда аниқланган
ҳолатларга кўра, Р.Данияров жабрланувчи И.Абдурашидов билан
ўрталарида келиб чиққан олдиндан келишмовчилик сабабли институт
олдида учрашиб келишмовчиликни ҳал қилишга келишиб, бунинг
натижасида Р.Данияров ўзи билан бирга олиб келган ўткир тиғли жисм
ёрдамида И.Абдурашидовни танасига зарба бериб, унга қасддан баданга
оғир даражадаги тан жароҳати етказганлиги аниқланди.
Бироқ Р.Данияров И.Абдурашидовни қийноққа солганлиги ёки унга
қаттиқ азоб етказиш билан боғлиқ ҳаракатлар содир этганлиги мавжуд
эмаслиги аниқланди.
Юқоридагиларга асосан суд,
Р.Данияровнинг
айбловидан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “в” бандини,
яъни “ўта шафқатсизлик билан” зарурий белгисини чиқаришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасига
мувофиқ,
давлат
органлари
томонидан
инсонга
нисбатан
қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига
асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун
етарли бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 16-сонли қарори 6-бандига биноан, судлар
конституциянинг 20-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шахсга
нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик
принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга
эришиш учун етарли бўлиши кераклигини инобатга олишлари зарур.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
10
тўғрисида” 1-сонли қарори 3-бандида, жиноят кодексининг 8,54моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
кераклиги ва 4-бандида, қонун тайинланадиган жазо тури ва меъёрини
айбдорнинг шахсини тавсифловчи объектив омилларга, хусусан,
айбдорнинг ёши, жинси, ҳомиладорлик ҳолати киришлиги қайд этилган.
Суд, судланувчи Р.Данияровга нисбатан жазо тайинлашда
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55, 56-моддалари талаблари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февраль кунги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг талабларига риоя қилиб,
унинг ёшини, муқаддам судланмаганини, айбига қисман иқрорлигини,
қилмишидан пушаймонлигини, жабрланувчи И.Абдурашидов ва
Д.Бахритдиновларнинг даъвоси йўқлигини ЖКнинг 55-моддасида
назарда тутилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида эътироф
этиб, жиноят ғараз мақсадларда содир этилганлиги Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи
ҳолатлар сифатида инобатга олиб, унга нисбатан модда санкциясида
назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни, шу
билан бирга, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражаси,
юқорида кўрсатилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни эътиборга
олиб, Р.Данияровга тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам уни
хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин деган қатъий фикрга
келиб, унга нисбатан ЖКнинг 72-моддасини қўллаб, тайинланган
озодликдан маҳрум қилиш жазосини шартли деб ҳисоблаб, синов
муддати белгилашни лозим топади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси
211-моддасига асосан ашёвий далил тариқасида олинган Чилонзор
тумани ИИО ФМБ АТБ ашёвий далилларни сақлаш хонасида сақланаётган
бир дона қора рангли куртка, бир дона тўқ кўк рангли кўйлак, бир дона
тўқ қўқ рангли шим, бир дона қора рангли женфер, бир дона оқ рангли
футболка Р.Данияровга қайтарилни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468,
471-474-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Данияров Рамис Ильдарович (DANIYAROV RAMIS ILDAROVICH)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди ва
104-моддаси 2-қисми “е,л” бандларида назарда тутилган жиноятларни
содир қилганликда айбли деб топилсин.
11
277-моддаси 3-қисми “г” банди билан 3 (уч) йил муддатга озодликни
чеклаш жазоси тайинлансин.
Данияров Рамис Ильдаровичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
104-моддаси 2-қисми “е,л” бандлари билан 5 (беш) йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Данияров Рамис Ильдаровичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
59,61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли
билан узил-кесил 5 (беш) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинлансин.
Данияров Рамис Ильдаровичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
62-моддаси тартибида унинг 2024 йил 26 ноябрдан 2025 йил 06 майга
қадар қамоқда сақланган вақти (161 кун) тайинланган жазо муддатидан
чегириб ташланиб, ўташ учун 5 (беш) йил 19 (ўн тўққиз) кун озодликдан
маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин.
Судланувчи Р.Данияровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 72-моддаси қўлланилиб, тайинланган озодликдан маҳрум
қилиш жазоси шартли деб ҳисобланиб, 1 (бир) йил синов муддати
белгилансин.
Синов муддати 2025 йил 06 май кунидан бошлаб ҳисоблансин.
Р.Данияровга яшаш жойи ўзгарса, бу ҳақида унинг хулқи устидан
назорат олиб борувчи органларга хабар бериб туриш ва вақти-вақти
билан келиб, назорат олиб борувчи органларда рўйхатдан ўтиб туриш
мажбурияти юклатилсин, унга синов муддати давомида ҳукм
шартларини бузган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
72-моддаси 6,8-бандида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши
мумкинлиги тушунтирилсин.
Р.Данияровнинг хулқи устидан назорат олиб бориш Тошкент
вилояти Чиноз тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими бошлиғи зиммасига
юклатилсин.
Р.Данияровга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт
чорасига ўзгартирилиб, дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин.
Р.Данияровга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
Жабрланувчи
И.Абдурашидов
ва
Д.Бахритдиновларнинг
судланувчи Р.Данияровга нисбатан даъвоси йўқлиги инобатга олинсин.
Ашёвий далил деб эътироф этиб, Чилонзор тумани ИИО ФМБ АТБ
ашёвий далилларни сақлаш хонасида сақланаётган бир дона қора рангли
куртка, бир дона тўқ кўк рангли кўйлак, бир дона тўқ қўқ рангли шим, бир
дона қора рангли женфер, бир дона оқ рангли футболка Р.Данияровга
қайтарилсин.
12
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
А.А.Мухиддинов
13