← Назад
Решение #702931 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 132 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 132 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 370 202 56 08.
АЖРИМ
(Келишув битимини тасдиқлаш ҳамда иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Қуйичирчиқ тумани 2022 йил 15 декабрь 4-1103-2202/1839-сонли иш
иқтисодий
судининг
судьяси
SSSSSSSSSSSSSнинг раислигида, судья ёрдамчиси R.R.RRRRRRRRRRRRнинг
котиблигида, даьвогар XXXXXXXXXXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXXXXXXX
ҳисобидан 10 274 193,55 сўм асосий қарз, 4 500 000 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар ишончли вакили
XXXXXXXXXXXXX (2022 йил 26 сентябрдаги ФБ-2/3430-сонли ишончнома
асосида) жавобгар раҳбари XXXXXXXXXXXXлар иштирокида иш
ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, ВКА режимида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXX жавобгар XXXXXXXXXXXXXX ҳисобидан
10 274 193,55 сўм асосий қарз, 4 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар ишончли вакили
XXXXXXXXXXXXX даъво аризадаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида
2022 йил 14 декабрда келишув битими тузилганлиги сабабли мазкур
иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни сўради.
Шунингдек, судда сўралган жавобгар раҳбари XXXXXXXXXXXX
даъвони тан олиб ҳақиқатдан ҳам жавобгарнинг даъвогар олдида
қарздорлиги мавжудлиги, мазкур низо юзасидан тарафлар ўртасида
келишув битими тузилганлигини билдириб, тарафлар ўртасида 2022 йил
14 декабрда тузилган келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳолатларига баҳо бериб, тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини
ўрганиб чиқиб, унинг шартлари қонун хужжатларига зид бўлмаганлигини,
учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига даҳилдор эмаслиги, шартли
асосида тузилмаганлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 14
декабрда тузилган келишув битимини тасдиқлашни, ушбу иқтисодий иш
юзасидан иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXX ва
жавобгар XXXXXXXXXXXXXX ўртасида 2019 йил 19 мартда 451-сонли
“Уюшма аъзолигига кириш тўғрисида” шартнома имзоланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандида уюшмага
аъзо бўлиш иҳтиёрий эканлиги белгиланган.
Шунингдек, шартноманинг 4-бобида корхона бадаллари бир
марталик уюшма аъзолигига кириш бадали ва ҳар ойда тўлаб бориладига
аъзолик бадалларидан иборат бўлиши, уюшма аъзолигига кириш бадали
баравари миқдорида белгиланиши ва 5 иш куни муддатида корхона
томонидан уюшманинг ҳисоб рақамига ўтказилиши назарда тутилган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартномада белгиланган мажбуриятлар
ўз вақтида бажарилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар
олдидаги қарздорлиги 10 274 193,55 сўмни ташкил қилган.
XXXXXXXXXXXXXXXX
томонидан
XXXXXXXXXXXXXXга
мазкур
қарздорликларни бартараф қилиш юзасидан 2022 йил 22 апрелда ФБ2/1330-сонли ҳамда 2022 йил 15 сентябрда ФБ-2/3113-сонли
талабномалар юборилган бўлиб, ушбу талабномаларнинг жавоблари
жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Натижада, даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXX судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар XXXXXXXXXXXXXX ҳисобидан 10 274 193,55 сўм
асосий қарз, 4 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Аниқланишича, тарафлар вакиллари суд мажлисида низо келишув
йўли билан ҳал этилганлиги муносабати билан, судга келишув битимини
тақдим этиб, 2022 йил 14 декабрда томонлар ўртасида тузилган келишув
битимини тасдиқлашни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган келишув битимининг:
1-бандига мувофиқ: даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXX тарафлар ўртасида
2019 йил 19 мартда тузилган 451-сонли шартнома бўйича аъзолик
бадалини тўлаш муддатлари кечиктириб юборилганлиги учун жавобгар
XXXXXXXXXXXXXXга нисбатан ҳисобланган 4 500 000 сўмлик пеняни
ундириш тўғрисидаги даъво талабидан воз кечиши;
2-бандига
мувофиқ:
жавобгар
XXXXXXXXXXXXXX
даъвогар
XXXXXXXXXXXXXXXXга аъзолик бадалидан ҳосил бўлган 10 274 193,55 сўм
асосий қарз, 300 000 сўм давлат божи ҳамда 24 000 сўм почта ҳаражатлари
жами 10 598 193,55 сўм маблағни икки ой муддатда, яъни 2023 йил 14
февралгача тўлаши, шунингдек суд муҳокамасини видиоконференция
алоқа режимида кўриш учун ҳисобланган 75 000 сўмни 2022 йил 15
декабрь кунига қадар Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
ҳисоб рақамига ўтказиш юзасидан ўзаро келишган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 131-моддасига биноан, тарафлар низони
келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими даъво
тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими
иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд
ҳужжатини ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган
ҳисобланади.
ИПКнинг 110-моддаси 7-бандига кўра, келишув битими тузилиб, у
суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Аниқланишича, мазкур иқтисодий иш бўйича тарафлар ўртасида
2022 йил 14 декабрда тузилган келишув битими, ИПКнинг 132-моддаси
талабига мос ҳолда расмийлаштирилган, қонун ҳужжатларига хилоф эмас
ҳамда у бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини бузмайди.
Бундан ҳолатда суд, тақдим этилган келишув битими ҳамда ишдаги
мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб, тарафлар ўртасида
2022 йил 14 декабрда тузилган келишув битими қонун хужжатларига зид
эмаслигини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 132-моддаси талабларига мос ҳолда расмийлаштирилганлигини
инобатга олган ҳолда, келишув битимини тасдиқлашни, Ўзбекистон
Республикаси ИПКнинг 118-моддасига асосан суд ҳаражатлари (давлат
божи ва почта ҳаражатлари) даъвогар томонидан тўланганлигини
инобатга олишни, ВКА ҳаражатларини жавобгардан ундиришни ҳамда
мазкур иқтисодий иши бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб
топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси 7-банди, 118, 131, 132,
133-моддаларига асосланиб, суд
10 274 193,55 сўм асосий қарз, 4 500 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан:
Тарафлар ўртасида 2022 йил 14 декабрда тузилган келишув
битимининг 1-бандига мувофиқ: даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXX тарафлар
ўртасида 2019 йил 19 мартда тузилган 451-сонли шартнома бўйича
аъзолик бадалини тўлаш муддатлари кечиктириб юборилганлиги учун
жавобгар XXXXXXXXXXXXXXга нисбатан ҳисобланган 4 500 000 сўмлик
пеняни ундириш тўғрисидаги даъво талабидан воз кечиши;
2-бандига
мувофиқ:
жавобгар
XXXXXXXXXXXXXX
даъвогар
XXXXXXXXXXXXXXXXга аъзолик бадалидан ҳосил бўлган 10 274 193,55 сўм
асосий қарз, 300 000 сўм давлат божи ҳамда 24 000 сўм почта ҳаражатлари
жами 10 598 193,55 сўм маблағни икки ой муддатда, яъни 2023 йил 14
февралгача тўлаши, шунингдек суд муҳокамасини видиоконференция
алоқа режимида кўриш учун ҳисобланган 75 000 сўмни 2022 йил 15
декабрь кунига қадар Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
ҳисоб рақамига ўтказиш юзасидан ўзаро келишган.
Шунингдек, мазкур келишув битими Қуйичирчиқ туманлараро
иқтисодий суди томонидан ажрим асосида тасдиқланиши муносабати
билан 4-1103-2202/1839-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш
тугатилиши юзасидан тузилган келишув битими тасдиқлансин.
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида бўлган
4-1103-2202/1839-сонли иши бўйича иш юритиш тугатилсин.
Жавобгар XXXXXXXXXXXXXX ҳисобидан Олий суд депозитига 75 000
сўм ВКА ҳаражатлари ундирилсин.
Ажрим устидан шикоят (протест) келтирилиши мумкин.