← Назад
Решение #703350 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
15.12.2022 йил
Дўстлик шаҳри
4-1304-2201/2791-сонли иш
Судья А.Тўйчиев, аризачи Арнасой туман давлат солиқ инспекциясининг
жавобгар MUXAMMAD AMIN GOLDEN масъулияти чекланган жамиятининг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризаси бўйича ишни судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, аризачи
вакили Қ.Бастамов (ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакили
иштирокисиз, Дўстлик туман Далват солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Арнасой туман давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар MUXAMMAD AMIN GOLDEN масъулияти чекланган
жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 2022 йил
сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ хисоботини
тақдим этгунига қадар бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Қ.Бастамов кўрсатма
бериб, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар 2022 йил сентябрь ойи
учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ хисоботини тақдим
этилганлигини билдириб, аризани қонуний кўришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
220-моддасига асосан, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз, тўпланган
ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни
лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасида аниқланишича, MUXAMMAD
AMIN GOLDEN масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022 йил сентябрь
ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ хисоботини тақдим
этилмаганлиги аниқланган. Шу сабабли, Арнасой туман давлат солиқ
инспекцияси бошлиғи ўринбосарининг 2022 йил 09 ноябрдаги қарори билан
жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари
10 кун муддатга тўхтатилган ҳамда банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига
хабарнома, қарор эса ижро этишлик учун хизмат кўрсатувчи банкка юборилган.
Шунга қарамай жавобгар томонидан ҳисобот топширилмагач, аризачи судга
солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини
тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ
ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган
шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига
илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади,
273-моддасига кўра эса, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида
назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган
жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи
кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт.
Мазкур Кодекснинг 111-моддасида солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан
ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга
қадар тўхтатиб турилиши белгиланган.
Бироқ, аризачи томонидан судга тақдим қилинган маълумотномадан
кўринишича жавобгар 2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган
солиқ бўйича хисоботларини суд мажлиси кунига қадар тақдим этган.
Жавобгар томонидан қайд этилган камчиликлар бартараф этилганлигини
инобатга олиб, суд аризани қаноатлантиришни рад қилишни, ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат
божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи
ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг 82, 111, 273-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 220, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза талаби қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддат ичида Жиззах вилоят
судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши
мумкин.
Судья
А.Тўйчиев