Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5014 Дата решения 15.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ Халқ банки Ответчик / Подсудимый Дилшода Дилноза Ҳамидулла келажаги оилавий корхонаси
Source ID 1003623 Claim ID 2995266 PDF Hash 79798e3a3ff00753... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
онунининг 36-моддаси онуни 36 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
онуннинг 36-моддаси онуннинг 36 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 15 декабрь 4-2101-2202/5014-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамилов котиблигида, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси “банк” манфаатида жавобгар “Х” оилавий корхонаси ва қўшимча жавобгарлар “Т” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “О” фермер хўжалиги нисбатан кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси “банк” манфаатида (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) “Х” оилавий корхонаси (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ва қўшимча жавобгар “Т” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “О” фермер хўжалигига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, кредит шартномаси бўйича жами 592.250.259 сўм кредит қарздорлиги шундан 566.338.259 сўм асосий қарз, 25.806.000 сўм фоиз, 106.000 сўм пеня ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратишни сўраган. Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, тўловлар қисман амалга оширилганлигини билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари суд мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўирнларда ИПК деб юритилади) 128, 170моддасига асосан ишни унинг вакиллари иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган ёзма далилларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, “банк” ҳамда “Х” оилавий корхонаси ўртасида 2020 йил 25 декабрь куни 36 ой муддатга йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 1.000.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш тўғрисида 77-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, банк томонидан жавобгарга шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериши, жавобгар эса шартноманинг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги асосида олинган пул суммасини (кредит)ни қайтариш ва унинг учун фоизларни тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.3.3-бандига кўра, банк қарздор томонидан 30 кундан ортиқ муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар тўланмаганда кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундириш, шунингдек ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига ҳақли эканлиги кўрсатилган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Банкнинг 15.12.2022 йилдаги маълумотига кўра жавобгарнинг шу кунги банк олдида жами 569.436.675 сўм кредит қарздорлиги шундан 524.174.140 сўм асосий қарз, 17.869.000 сўм фоиз қарздорлиги, 7.228 сўм пеня, 27.386.301 сўм жамғарма томонидан қоплаб берилиши керак бўлган фоиз қарздорлик мавжудлиги, қисман қарздорлик тўлаб берилганлиги аниқланган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу боис суд, даъво 2022 йил 9 ноябрь ҳолатига киритилганлигини инобатга олиб, даъво талабидан келиб чиқиб, талабни қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига жами 503.654.250 сўм кредит қарздорлиги шундан 490.840.806 сўм асосий қарз, 12.813.444 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни лозим топди. Даъвогар даъво талабида 106.000 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Даъвогарнинг талаби асосли. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Шу боис суд, мажбуриятни бажарилиш даражасини, неустойкани мутаносиблигини таҳлил қилиб, шартнома шартларига кўра, қарздорликни ундириш чоралари ўз вақтида кўрилмаганлигини, бу ҳолатда даъвогарнинг ҳам айби борлигини, шунингдек даъвогар ҳамда жавобгарнинг манфаатларини инобатга олиб, даъвогарнинг асосли деб топилган пеня ундириш тўғрисидаги талабини 50.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Даъвогар ундирувни гаров мулкига қаратишни ҳам сўраган. Ажратилган кредит маблағининг қайтарилиши таъминоти сифатида “О” фермер хўжалигига тегишли бўлган AAF 0376763-сонли гувоҳномага асосан тегишли бўлган, давлат рақам белгиси 85 558QAA 2018 йилда ишлаб чиқарилган ранги оқ, двигатель рақами 180657100797 кузов рақами рақамсиз, шасси рақами LZZ5BXSD5JW417587 бўлган HOWO SINOTRUK русумли транспорт воситаси ҳамда “Т” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаров мулкига қаратишни сўраган. Ипотека шартномаларининг 5-бандига кўра, кредит шартномасида кўрсатиб ўтилган мажбуриятлар бажарилмаса ва олинган қарз ўз вақтида Банкка қайтарилмаса, кредит фоизлари ва асосий қарз тўланиши бир ёки ундан ортиқ маротаба кечиктирилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 277, 279, 280, 281-моддаларига ва “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 36-моддасига мувофиқ равишда ундирув гаровга қўйилган мулкка қаратилади. ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 36-моддасига кўра, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли. Даъво аризасидаги ушбу талаблар қонун ҳужжатларига мувофиқ асослантирилган бўлиб, уларни қаноатлантиришни рад қилиш учун судда далиллар мавжуд эмас. Шунга кўра, суд ундирувни гаров таъминотига қаратишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Мазкур ҳолатда суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар “Х” оилавий корхонасидан республика бюджетига 11.845.005 сўм давлат божи ҳамда даъвогар “банк” фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексиниг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Х” оилавий корхонасидан жами 503.704.250 сўм кредит қарздорлиги шундан 490.840.806 сўм асосий қарз, 12.813.444 сўм фоиз қарздорлиги, 50.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ундирув “О” фермер хўжалигига тегишли бўлган гаров мулкига қаратилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Х” оилавий корхонасидан республика бюджетига 11.845.005 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар Навоий вилоят судига бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. Б.Джумаев