Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2202/2756 Дата решения 15.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кишлоқ қурилиш банк Ответчик / Подсудимый "Сам Колор Эко" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1003190 Claim ID 2990347 PDF Hash 55b12675b82f8c22... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Ушбу кодекснинг 279-моддаси Ушбу кодекс 279 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 15 декабрь 4-1405-2202/2756-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ХХХманфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси, жавобгар ХХХХ ва қўшимча жавобгар ХХга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Л.Боборажабов (2022 йил 28 ноябрдаги 04/05-1521-сонли ишончнома асосида) ва А.Ахмедов (рахбар) иштирокида Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъво аризасидан кўринишича, ХХХСамарқанд филиали (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) ва ХХХХ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 8 октябрда 217-сонли кредит шартномаси имзоланган, шартномага асосан банк қарз олувчига айланма маблағларни тўлдириш учун 900 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган, шунингдек, даъвогар ва жавобгар ртасида 2021 йил 10 декабрда 263-сонли кредит шартномасига асосан айланма маблағларни тўлдириш учун 1000 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган, қарз олувчи эса олинган кредит маблағларини ўз муддатида фоизлари билан қайтариш мажбуриятини олган, ХХХХ томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги, кредит асосий қарзи ва фоизи белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги сабабли, даъвогар «Қишлоқ қурилиш банк» АТБи манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси судга жавобгар ХХХХга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 217-сонли кредит шартномаси бўйича жавобгардан 18 459 902 сўм фоиз қарз, 304 044 777 муддати ўтган асосий қарз жами бўлиб, 322 504 679,51 сўм кредит қарздорлик, 263сонли кредит шартномаси бўйича жавобгардан 40 000 000 сўм муддатли кредит қолдиғи, 244 948 217 сўм муддати ўтган қарз, 19 673 137,17 сўм фоиз қарз, жами бўлиб, 264 621 354,17 сўм кредит қарздорликни ундиришни, ундирувни жавобгар ва қўшича жапвобгарларнинг гаровга қўйилган мулкларига қаратишни сўраган. Палата даъвогар манфаатида судга даъво талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, унда мазкур аризани кўриб чиқиш учун қабул қилиш, жавобгардан даъвогар фойдасига жами 309 672 804,89 сўм қарздорликни ундириш сўралган. Суднинг 2022 йил 15 декабрдаги ажрими билан даъво талаблари миқдорини кўпайтириши қабул қилинган. Палата ишни унинг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Шу сабабли, суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан Палата вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили Л.Боборажабов кўрсатма бериб, жавобгар даъво ариза киритилганидан сўнг, суд мухокамасигача бўлган муддатда 217-сонли кредит шартномаси бўйича 322 504 679, 51 сўм кредит қарздорлик бартараф қилинганлиги, 2022 йил 15 декабр ҳолатига жами қарздорлик 309 672 804, 89 сўмни ташкил этишини баён қилиб, суддан ушбу 309 672 804, 89 сўм қарздорликни ундириб беришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган авобгар вакили А.Саломов кўрсатма бериб, даъво талабларини тўлиқ тан олишини, бироқ хозирги вақтда корхонанинг молиявий ахволи яхши эмаслигини маълум қилиб, суддан қонуний ёрдам сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар ва жавобгар вакиллари кўрсатмаларини таҳлил этиб, қуйидаги асослар билан даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ХХХСамарқанд филиали (кейинчалик банк) ва ХХХХ (кейинчалик қарз олувчи) ўртасида 2021 йил 8 октябрда тузилган 217-сонли кредит шартномасига асосан айланма маблағларни тўлдириш учун 12 ой муддатга 900 000 000 сўм миқдорида, 2021 йил 10 декабрда 263-сонли кредит шартномасига асосан айланма маблағларни тўлдириш учун 12 ой муддатга 1000 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратиш белгиланган. ХХХСамарқанд филиали (Ипотекага олувчи) ва ХХХХ (Гаровга қўювчи) ўртасида 2021 йил 11 декабрь куни кредитни қайтармаслик хавфини олдини олиш мақсадида ипотека шартномаси тузилган. Ипотека шартномасига кўра, «Гаровга қўювчи» - ХХХХ томонидан ўзига тегишли Ургут тумани, Камангарон маҳалласида жойлашган фойдаланиш майдони 1083,58 кв.метр, қурилиш ости майдони 253,42 кв.метрдан иборат кадастр рақами 14:14:07:02:03:1144 бўлган қурилиш тугалланмаган 5-қаватли уй–жой биноси гаровга қўйилган. Гаровга қўйилган мулк 1 250 000 000 сўмга баҳоланган. Худди шунингдек, ХХХСамарқанд филиали (Ипотекага олувчи) ва қўшимча жавобгар ХХ ўртасида 2021 йил 11 октябрь куни кредитни қайтармаслик хавфини олдини олиш мақсадида ипотека шартномаси тузилган. Ипотека шартномасига кўра, «Гаровга қўювчи» - ХХ томонидан ўзига тегишли Ургут тумани, Камардон маҳалласида жойлашган умумий майдони 509,06 кв.м, фойдаланиш майдони 388,11 кв.метрдан иборат, кадастр рақами 14:14:13:01:14:0882 бўлган савдо маиший хизмат кўрсатиш бинолари гаровга қўйилган. Гаровга қўйилган мулк 1 250 000 000 сўмга баҳоланган. Аниқланган ҳолатларга кўра, банк кредит шартномаси шартларига кўра ХХХХнинг тўлов топшириқномаларига асосан пул маблағини ўтказиб берган. ХХХХ томонидан кредит шартномасининг талаблари бажарилмасдан, кредит ва кредит фоизларини қайтариш жадвалига амал қилинмасдан тўланмаслиги оқибатида 2022 йил 15 декабрь ҳолатига 284 948 217 сўм муддати ўтган асосий қарз, 24 721 587,89 сўм фоиз қарз қарздорлик жами бўлиб, 309 672 804.89 сўм қарздорлик тўланмасдан шартнома шартлари белгиланган муддатларда бажарилмасдан келинган. Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздор ХХХХ ёзма равишда огоҳлантирилган. Лекин, қарздор ХХХХ мажбуриятни тўлиқ бажармаган, шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзини қайтармаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 744-моддасига кура кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу кодекснинг 279-моддасига асосан қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилиши мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 13/150-сонли қарорининг 5бандида қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлар олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган хажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, ушбу қарорнинг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд, иш ҳужжатлари орқали даъвогарнинг даъво талаби қисман тасдиқланиши, яъни ўзаро тузилган кредит шартномаси асосида банк томонидан ХХХХга кредит маблағи ажратилганлиги, кредит шартномаси шартлари қарз олувчи томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги, кредит қарзи график бўйича тўланмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ХХХХдан даъвогар «Қишлоқ қурилиш банк» АТБи фойдасига 284 948 217 сўм муддати ўтган асосий қарз, 24 721 587,89 сўм фоиз қарз қарздорлик жами бўлиб, 309 672 804.89 сўм қарздорликни ундиришни, ундирувни ХХХХ томонидан ўзига тегишли Ургут тумани, Камангарон маҳалласида жойлашган фойдаланиш майдони 1083,58 кв.метр, қурилиш ости майдони 253,42 кв.метрдан иборат кадастр рақами 14:14:07:02:03:1144 бўлган қурилиш тугалланмаган 5-қаватли уй–жой биносига ҳамда қўшимча жавобгар ХХга тегишли Ургут тумани, Камардон маҳалласида жойлашган умумий майдони 509,06 кв.м, фойдаланиш майдони 388,11 кв.метрдан иборат, кадастр рақами 14:14:13:01:14:0882 бўлган савдо маиший хизмат кўрсатиш биноларига қаратишни, даъво талабининг 2021 йил 8 октябрдаги 217-сонли кредит шартномаси бўйича 304 044 777 сўм қарздорлик қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ХХХХ зиммасига юклашни лозим деб топди. Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113,118,176-180,186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Жавобгар ХХХХдан даъвогар «Қишлоқ қурилиш банк» АТБи фойдасига 284 948 217 сўм муддати ўтган асосий қарз, 24 721 587,89 сўм фоиз қарз қарздорлик жами бўлиб, 309 672 804.89 сўм қарздорлик ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув жавобгар ХХХХга тегишли Ургут тумани, Камангарон маҳалласида жойлашган фойдаланиш майдони 1083,58 кв.метр, қурилиш ости майдони 253,42 кв.метрдан иборат кадастр рақами 14:14:07:02:03:1144 бўлган қурилиш тугалланмаган 5-қаватли уй–жой биносига ҳамда қўшимча жавобгар ХХга тегишли Ургут тумани, Камардон маҳалласида жойлашган умумий майдони 509,06 кв.м, фойдаланиш майдони 388,11 кв.метрдан иборат, кадастр рақами 14:14:13:01:14:0882 бўлган савдо маиший хизмат кўрсатиш биноларига қаратилсин. Даъво талабининг 2021 йил 8 октябрдаги 217-сонли кредит шартномаси бўйича 304 044 777 сўм қарздорлик ундириш қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар ХХХХдан республика бюджетига 12 643 549,68 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Ф.Юлдашев