Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2202/1834 Дата решения 15.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Пенсия жамғармаси Чиноз туман бўлими Ответчик / Подсудимый Уй жой мулкдорлар уюшмаси
Source ID 1003835 Claim ID 2995158 PDF Hash 9830425aaa324dd4... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 12-моддаси онуни 12 law
онунининг 66-моддаси онуни 66 law
Низомнинг 12-моддаси Низом 12 law
онунинг 7-моддаси онунинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
жавобгар мазкур низомнинг 12-моддаси жавобгар мазкур низом 12 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
аролик кодексининг 1001-моддаси аролик кодекси 1001 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 15 декабрь 4-1103-2202/1834-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSSнинг раислигида, судья ѐрдамчиси XXXXXXXXXXXXXXнинг котиблигида, даъвогар XXXXXXXXXXXXX Тошкент вилояти бошқармаси XXXXXXXXXXXX бўлимининг жавобгар Тошкент вилояти XXXXXXXXXXXXидаги XXXXXXXXXXX ҳисобидан 30.149.332 сўм асосий қарз, 21.843.171 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар XXXXXXXXXXXXX Тошкент вилояти бошқармаси XXXXXXXXXXXX бўлими ишончли вакили XXXXXXXXXX (2022 йил 6 майдаги 01/3027-07-38-718-сонли ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: XXXXXXXXXXXXX Тошкент вилояти бошқармаси XXXXXXXXXXXX бўлими (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Тошкент вилояти XXXXXXXXXXXXидаги XXXXXXXXXXX (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 30.149.332 сўм асосий қарз, 21.843.171 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ишончли вакили XXXXXXXXXX даъво аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар томонидан тақдим этилган маълумотномаларга асосан 1 нафар фуқарога “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси “б” бандига биноан меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимларга нисбатан имтиѐзли пенсия тайинланганлигини, ушбу фуқароларга жами бўлиб 30.149.332 сўм пенсия тўлаб берилганлигини, жавобгар ушбу пенсия пулларини тўлаб бермаганлиги боис жавобгардан қарздорликни регресс тартибда ундиришни сўраганлигини, жавобгарнинг маълумотномаларига асосан фуқароларга пенсия тайинланиб тўлаб берилишини, ушбу қарздорликларни тўлаб бериш бўйича жавобгарга талабномалар юборилганлигини бироқ, талабномаларга жавоб берилмаганлигини билдириб, ушбу даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Бироқ иш ҳужжатларида жавобгарнинг тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд. Бундай ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларинини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 66-моддасида нафақалар Ўзбекистон Республикаси XXXXXXXXXXXXX маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, 17.03.2012 йилда фуқаро XXXXXXXXXга имтиѐзли пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқни аниқлаштирувчи маълумотномага асосан имтиѐзли пенсия тайинланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон қарорининг 1-иловасига асосан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида” Низомнинг 12-моддаси б-бандига асосан тайинланган пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартибига биноан: ташкилотлар Пенсия жамғармасининг харажатларини қоплашга зарур бўлган суммаларнинг минимал миқдорини ҳар йили 15 январгача ўтказилиши; ташкилотлар томонидан ходим Қонунинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ѐшига етгунга қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б” бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлашга кетган олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг ҳақиқий харажатларини тўлиқ тўлаш, Пенсия жамғармасига ўтказилган қоплашга зарур бўлган суммаларнинг минимал миқдорини чегириб қолган холда, ҳисобот йилининг 1 февралигача амалга оширилиши белгиланган. Бироқ, жавобгар мазкур низомнинг 12-моддасининг “б” бандига амал қилмаган натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 30.149.332 сўм пенсия қарздорилиги вужудга келган. Даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликни қоплаш тўғрисида талабнома юборган. Мазкур талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган ва тарафлар ўртасида ушбу низо келиб чиққан. Шунга кўра даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 30.149.332 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 66-моддаси 2-қисмига асосан мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ѐшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси XXXXXXXXXXXXXга ўтказиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1001-моддасида бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараѐтган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Юқорида қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгардан 30.149.332 сўм миқдоридаги пенсия пулини ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда мазкур даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар судга мурожаат қилиб имтиѐзли пенсия маблағлари жавобгар томонидан ўз вақтида тўланмаганлиги туфайли жавобгардан 21.843.171 сўм пеня ундиришни сўраган. Бироқ, суд муҳокамасида даъвогар вакили томонидан ѐзма ариза тақдим этилиб, сўралган пенядан воз кечишини маълум қилган. Даъвогар ишончли вакилига 2022 йил 6 май куни берилган 01/3027-07/38-718-сонли ишончномада даъвони тўлиқ ва қисман рад этиш ваколати берилган. ИПКнинг 110-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, иш юритиш тугатилиши белгиланган. Шу сабабли, суд даъвогарнинг даъво талабининг пеня ундириш қисми бўйича иш юритишни тугатишни, ИПКнинг 118-моддаси талабларига асосан суд харажатларини даъво талабларининг қаноатлантирилган ва рад қилинган қисмиларига нисбатан тақсимлашни даъвогар Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 1-қисмининг 5-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси XXXXXXXXXXXXXнинг ҳудудий бўлинмалари — "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган маблағларни ташкилотлардан ундириб олиш бўйича даъволар, шу жумладан регресс даъволар юзасидан давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, даъвлат божини унга нисбатан қисмини ундирувсиз қолдиришни, почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 170, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар Тошкент вилояти XXXXXXXXXXXXидаги XXXXXXXXXXX ҳисобидан: Даъвогар XXXXXXXX Тошкент вилояти XXXXXXXXXXXX бўлими фойдасига 30.149.332 сўм тўлаб берилган пенсия пули (регреес тартибда), 24.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 1.039.850,06 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби бўйича иш юритиш тугатилсин. Давлат божининг қолган қисми ундирувсиз қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: SSSSSSSSSS