Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2307/1256 Дата решения 06.05.2025 Инстанция Кассация Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 380828 Claim ID 2787904 PDF Hash 3c708c16b93cb1f1... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
августда ЖПК 224-моддаси августда ЖПК 224 law
августда ЖПК 221-моддаси августда ЖПК 221 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2511 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
ЖКнинг 57-моддаси ЖКнинг 57 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖК 2511-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖК 2511 3 law
инстанция суди томонидан ЖКнинг 57-моддаси инстанция суди томонидан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Маъруза қилувчи судья: А.Икромов Биринчи инстанция судининг судья: Д.Турсунов 2025 йил 6 май куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ВКА режимида, раислик қилувчи судья З.Камолов, судлов ҳайъати судьялари М.Тургунова ва А.Икромовдан иборат таркибда, судья ёрдамчиси Н.Чориевнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шарипов, судланувчи Ф.И.Шнинг адвокати Д.Абдурауфовнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 17 январдаги ҳукмига кўра: Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оилали, тўрт нафар фарзандлари бор, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2023 йил 20 августда ЖПК 224-моддаси тартибида, 2023 йил 21 августда ЖПК 221-моддаси тартибида ушланган айблов хулосаси нусхасини 07.12.2023 йилда олган Ф.И.Ш (Ф.И.Ш)га нисбатан чиқарилган ҳукм устидан судланувчи Ф.И.Шнинг адвокати Д.Абдурауфов томонидан келтирилган кассация шикоятига асосан 1-1006-2307/1256-сонли жиноят ишини кассация тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 17 январдаги ҳукми билан Ф.И.Шга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 3-қисми билан 7 (етти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ф.И.Шга нисбатан қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чораси аслича қолдирилиб, жазони умумий тартибли колонияларида ўташ белгиланган. Жазони ўташ муддати 2023 йил 20 августдан бошлаб ҳисобланиши белгиланган. Судланувчи Ф.И.Шга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан жазони ўташ жойларида токсикомания (прегабалин)дан мажбурий даволаниш тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган. Тошкент шаҳар ИИББ молия ва иқтисод бошқармасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган 950 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг судланувчи Ф.И.Шнинг яқин қариндошларига қайтарилган. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган ва Тошкент шаҳар ИИББга қарашли автоуловлар автотураргоҳида сақланаётган “Дамас” русумли 20 M 413 GA давлат рақамли автомашина ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг судланувчи Ф.И.Шнинг яқин қариндошларига қайтарилган. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган ва Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими далилий ашёлар сақлаш хонасида сақланаётган 2973 дона “Зардекс” моддаси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг йўқ қилиниши белгиланган. Суд ҳукмига кўра, 2023 йил 19 август куни соат тахминан 13:10да Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчасида жойлашган “Бургер” номли озиқ-овқат савдо дўкони ёнида “Дамас” русумли 20 М 413 GA давлат рақам белгили автомашина ҳайдовчиси судланувчи Ф.И.Шни ёни ҳамда автомашинаси Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан холислар иштирокида кўздан кечирилган вақтда Ф.И.Ш эгнида бўлган шимининг чап олди чўнтагида 2 дона “Зардекс” номли дори воситаси ва автомашинанинг орқа полик қисмида икки дона полиэтилен пакетнинг ичида жами 2990 дона “Зардекс” номли дори воситаларини борлиги аниқланиб, судланувчи Ф.И.Ш ушбу дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг 21.08.2023 йилдаги 840-сонли эксперт хулосасига кўра, давлат рақами 20 М 413 GA бўлган “Дамас” русумли автомашинасидан олинган 2990 дона “Зардекс” номли дори воситалари таркибида прегабалин моддаси мавжудлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг 09.09.2023 йилдаги 838-сонли эксперт хулосасига кўра, Ф.И.Шдан олинган цилиндр шаклдаги умумий вазни 0.80 грамм бўлган жами 2 дона оқ-қизил рангли капсулаларнинг таркибида прегабалин моддаси мавжудлиги аниқланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг 2023 йил 09 октябрдаги 25|18-1694-сонли хулосасига кўра, 2992 та капсула “Зардекс” таркибидаги “прегабалин” моддасининг соф оғирлиги 59.7424 граммни ташкил этиши аниқланган. Адвокат Д.Абдурауфов кассация шикоятида, биринчи инстанция суди ҳукмидан норозилигини, биринчи инстанция суди Ф.И.Шга жазо тайинлашда бир мунча оғирроқ жазо тайинлаганлигини, биринчи инстанция суди Ф.И.Шнинг айбига иқрорлигини, қилмишидан чин қарамоғида тўрт нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, оиласида ягона боқувчи эканлигини инобатга олмаганлигини, ЖКнинг 57-моддасини қўллаш муҳокама қилинмаганлигини билдириб, биринчи инстанция суди ҳукмини ўзгартиришни ва Ф.И.Шга нисбатан енгиллик беришни сўраган. Кассация инстанцияси, иш бўйича судья А.Икромовнинг маърузасини, прокурор Ш.Шариповнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз, келтирилган кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўраб берган хулосасини, судланувчи Ф.И.Ш ва унинг адвокати Д.Абдурауфовнинг кассация шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, кассация шикоятидаги важларни атрофлича муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ риоя қилинган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Ф.И.Шнинг жиноят содир этишдаги айби, ИИО ходимларининг билдиргиси, ашёвий далилни олиш, юзлаштириш баённомалари, ашёвий далиллар, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарори, тарафларнинг розилиги билан суд мажлисида ўқиб эшиттирилиб, текширилган гувоҳлар Д.Хошимов ва Л.Гофуроваларнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари, тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди томонидан Ф.И.Шнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 2511-моддасининг 3-қисми билан тўғри квалификация қилган. Кассация инстанцияси суди, кассация шикоятидаги важларни атрофлича муҳокама қилиб, биринчи инстанция суди жазо тури ва миқдорини тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, Ф.И.Шнинг содир этган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, қонун санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини у ахлоқан тузалиши, янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ва етарли бўладиган миқдорда қилмишига яраша адолатли жазо тайинлаб тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. инстанция суди томонидан ЖКнинг 57-моддасини қўллаш муҳокама қилинмаганлиги ҳақидаги ва шу мазмундаги кассация шикоятидаги важларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддаларини талаби асосида баҳо бериб, иш материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси бўйича синчковлик билан тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, келтирган важларини тўла ишончга сазовор эмас деб, қонун ва ҳуқуқий онгга амал қилиб, ички ишонч бўйича далилларга баҳо бериб танқидий баҳолайди, чунки ушбу важлар ишдаги далиллар ва объектив аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ рад қилинади. Юқоридагиларга кўра, кассация инстанция суди биринчи босқич судининг ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 482-484, 5097,9-моддаларига амал қилиб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 17 январдаги Ф.И.Ш (Ф.И.Ш)га оид ҳукми ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи: (имзо) З.Камолов Ҳайъат судьялари: (имзо) М.Тургунова (имзо) А.Икромов Ажрим нусхаси аслига тўғри:__________________