Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2202/1838 Дата решения 15.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ўзагролизинг" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "DAMIR NODIRBEK AGRO" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1003832 Claim ID 3007249 PDF Hash 8377d3133130ae98... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ИПК 170-моддаси суд ИПК 170 law
нинг 382-моддаси нинг 382 law
збекистон Республикаси ФКнинг 587-моддаси збекистон Республикаси ФК 587 law
збекистон Республикаси ФКнинг 236-моддаси збекистон Республикаси ФК 236 law
Ушбу кодексининг 333-моддаси Ушбу кодекси 333 code_article
збекистон Республикаси ФКнинг 597-моддаси збекистон Республикаси ФК 597 law
збекистон Республикаси ФКнинг 384-моддаси збекистон Республикаси ФК 384 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 15 декабрь 4-1103-2202/1838-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSSSSнинг раислигида, судья ѐрдамчиси K.K.KKKKKKKKKKнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон XXXXXXXXXXXXXXXXXX Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси XXXXXXXXXXXXXXXX манфаатида жавобгар XXXXXXXXXXXXXX билан 2021 йил 22 июнда тузилган 21/11-4-217 УФ-сонли ҳамда 2021 йил 1 июнда тузилган (25.08.2016 йилдаги 16/11-4-245-сонли лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисидаги) шартномаларни муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар XXXXXXXXXXXXX Тошкент вилояти филиали бош юрисконсулти XXXXXXXXXXXX (2022 йил 22 ноябрдаги 11-06/52-сонли ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Ўзбекистон XXXXXXXXXXXXXXXXXX Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси XXXXXXXXXXXXXXXX (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида жавобгар XXXXXXXXXXXXXX (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) билан 2021 йил 22 июнда тузилган 21/11-4-217 УФ-сонли ҳамда 2021 йил 1 июнда тузилган (25.08.2016 йилдаги 16/11-4-245сонли лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисидаги) шартномаларни муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Ўзбекистон XXXXXXXXXXXXXXXXXX Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо, мазкур даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни Ўзбекистон XXXXXXXXXXXXXXXXXX Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар XXXXXXXXXXXXX вакили XXXXXXXXXXXX, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, қарздорликни тўлаш юзасидан жавобгарга бир неча бор огохлантириш хати ва келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида таклиф хатлари билан мурожаат қилганлиги бироқ, натижа бўлмаганлигини баѐн қилиб, жавобгар огохлантириш хати ва берилган кафолат хатларини оқибатсиз қолдириб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги, суд мухокамасини жавобгар иштирокини таъминлаш мақсадида қолдириш тўғрсидаги ажрими бўйича тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд. Бундай ҳолатда, суд ИПК 170-моддаси 3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, XXXXXXXXXXXXX Тошкент вилояти филиали 2021 йил 22 июнда тузилган 21/11-4-217 УФ-сонли лизинг шартномасига асосан 1 (бир) дона New Holland xxxxxxxxxx русумли (шасси:xxxxxxxxxxxxxxxxxxxx) ҳамда 2021 йил 1 июнда тузилган (25.08.2016 йилдаги 16/11-4-245-сонли лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисидаги) лизинг шартномасига асосан 1 (бир) дона New Holland TD 5-110 4WD русумли (шасси:xxxxxxxxxxxx, двигател: xxxxxxxxxxxxxxx) техникасини сотиб олиб, лизинг олувчи XXXXXXXXXXXга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинга берган. Тарафлар ўртасида тузилган 2016 йил 25 августда тузилган 16/11-4-245сонли лизинг шартномасининг 4.3-бандида лизинг тўловлари ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлган 1Б-иловада кўрсатилган тўлов графиги асосида аннуитет усулида ҳисобланади ва лизинг объекти лизинг олувчига топширилган кундан бошлаб ҳар чорак учун ҳисобланиб, чоракнинг охирги иш кунигача бўлган муддатда тўлаб берилиши белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 22 июнда тузилган 21/11-4-217 УФсонли лизинг шартномасининг 4.5-бандида лизинг тўловлари ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлган 1-иловада кўрсатилган тўлов графиги асосида аннуитет усулида ҳисобланади ва лизинг объекти лизинг олувчига топширилган кундан бошлаб ҳар чорак учун ҳисобланиб, чоракнинг охирги иш кунигача бўлган муддатда тўлаб берилиши белгиланган. Ушбу шартномаларга мувофиқ тарафлар ўртасида 2016 йил 22 сентябрь куни ҳамда 2021 йил 23 июн куни лизинг объектини қабул қилиб олиш-топшириш далолатномалари тузилиб, тарафлар ўртасида тасдиқланган ушбу ҳолат ишдаги мавжуд қабул қилиб олиш-топшириш далолатномалари билан ҳам ўз тасдиғни топган. Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятларини жиддий бузган холда, лизинг тўловларини мунтазам равишда тўламаслиги оқибатида лизинг тўловлари бўйича қарздорликлар вужудга келган ва шартнома шартларини жиддий бузилишига сабабчи бўлган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади)нинг 382-моддасида агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ѐки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ѐки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 587-моддасида лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган бўлсада, аммо жавобгарнинг шартнома шартларига риоя қилмаслиги, тўловларни амалга оширмаганлиги натижасида 2022 йилнинг 23 ноябрь ҳолатига 100.312.332 сўм қарздорлиги вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 236-238-моддаларига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Ушбу кодексининг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши назарда тутилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ѐхуд қонун ҳужжатларида ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган. Шунингдек, шартномаларнинг 12.2-бандининг тўртинчи қисмига ва 13.2 бандига мувофиқ лизинг тўловлари лизинг олувчи томонидан шартномада белгиланган график бўйича кетма-кет икки марта ва ундан ортиқ муддат мобайнида тўланмаслиги шартнома шартлари жиддий равишда бузилган ҳисобланиши ва шартномани муддатидан олдин бекор қилишга асос бўлиши назарда тутилган. 2022 йил 23 ноябрь ҳолатига кўра жавобгарнинг даъвогар олдидаги муддати ўтган қарздорлиги 100.312.332 сўмни ташкил этишини, бугунги кунга қадар жавобгар томонидан лизинг тўловлари тўланмаганлиги маълум қилинган. Шунингдек, 2022 йил 9 ноябрь куни даъвогар жавобгарга техниканинг қарз суммасини тўлаб беришни акс ҳолда, шартнома бекор қилиниши мукинлиги юзасидан огохлантириш хати юборилган, бироқ, мазкур огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 597-моддаси 1-қисмига асосан, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. Мазкур модданинг 3 ва 4-қисмларига кўра, лизинг олувчи лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятларини бажармаган тақдирда, лизинг берувчи ўзига тегиши керак бўлган тўловларни фоизи билан олиши мумкин. Лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг берувчи бўлажак лизинг тўловларини тезлаштиришни ѐки лизинг объектини қайтариб олган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиѐтида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий Хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Бундан ташқари, 2022 йил 11 ноябрда даъвогар жавобгарга лизинг шартномасини бекор қилиш юзасидан 21-05-12/423-сонли таклиф хати берилган бўлиб, ушбу таклиф хати ҳам жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 384-моддаси биринчи қисмида шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ѐки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ѐки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ѐки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ѐки таклифда кўрсатилган ѐхуд қонунда ѐинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ѐки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкинлиги назарда тутилган. Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг даъво аризасида кўрсатилган ҳолатлар фактик ҳолатларга мувофиқ келганлиги ва даъвогар томонидан даъво аризасидаги важлари исботлаб берилганлиги сабабли, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, XXXXXXXXXXXXX жавобгар XXXXXXXXXXXXXX билан 2021 йил 22 июнда тузилган 21/11-4-217 УФ-сонли ҳамда 2021 йил 1 июнда тузилган (25.08.2016 йилдаги 16/11-4-245-сонли лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисидаги) шартномаларни муддатидан олдин бекор қилишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан давлат божи, почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 236, 238, 333, 382, 384, 587, 597-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-181, 183, 184-моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Жавобгар XXXXXXXXXXXXXX билан 2021 йил 22 июнда тузилган 21/114-217 УФ-сонли ҳамда 2021 йил 1 июнда тузилган (25.08.2016 йилдаги 16/11-4245-сонли лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисидаги) шартномалар бекор қилинсин. Жавобгар XXXXXXXXXX ҳисобидан: -даъвогар XXXXXXXXX фойдасига 24 000 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 6.000 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Тошкент вилояти иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин. Судья: SSSSSSSSSSSS