Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/147 Дата решения 06.05.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 380832 Claim ID 2778628 PDF Hash 6a5b5792b866b29d... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 1261-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖК 1261 3 law
збекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 44-моддаси збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 44 code_article
збекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖПК 83 2 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанцияси судида маърузачи: судья – А.Икромов Биринчи инстанция судининг судьяси – И.Сабиров 2025 йил май ойининг 6 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ВКА режимида, Раислик қилувчи судья: З.Камолов, Ҳайъат судьялари: М.Тургунова ва А.Икромовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Чориевнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шарипов, судланувчи Ф.И.Ш ва унинг ҳимоячиси адвокат У.Мамасолиевнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 13.03.2025 йилдаги ҳукмига кўра: Тожикистон Республикасида туғилган, миллати тожик, Тожикистон Республикаси ва Россия Федерацияси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, беш нафар фарзандлари бор, муқаддам судланмаган, эҳтиёт чораси сифатида “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган Ф.И.Шга нисбатан чиқарилган ҳукмга нисбатан судланувчи Ф.И.Шнинг ҳимоячиси адвокат У.Мамасолиев томонидан келтирилган апелляция шикоятига асосан 1-1006-2501/147-сонли жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 13.03.2025 йилдаги ҳукмига кўра, Ф.И.Ш Ўзбекистон Республикаси ЖК 1261-моддасининг 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ушбу модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баравари миқдорида, яъни 18.750.000 (ўн саккиз миллион етти юз эллик минг) сўм жарима жазоси тайинланган. Судланувчи Ф.И.Шга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 44-моддаси талабига кўра жиноий жаримани тўламаганлик оқибатлари тушунтирилган. Ф.И.Ш Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилиши, уни чиқариб юборишни амалга ошириш Чилонзор туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ХЧК ва Фуқаролик бўлими зиммасига юклатилган. Жабрланувчи Ф.Хасанова соғлиғига етказилган моддий ва маънавий зарарлар юзасидан аниқ маълумот тақдим қилмаганини эътиборга олиб, унга ушбу масалада асослантирувчи ҳужжатлар билан фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган. Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Ф.И.Ш, 2024 йил 28 октябрь куни, ўзи яшаб келган Чилонзор тумани, 18-мавзеси, 3-уй, 19-хонадонда бўла туриб, шаръий никоҳидаги турмуш ўртоғи Ф.Хасанова билан ўрталарида келиб чиққан жанжал натижасида оёқ-қўллари билан унинг танасининг турли қисмларига уриб-дўппослаб, енгил тан жароҳати етказган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 8078-сонли хулосасига кўра Ф.Хасанованинг танасида бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бошнинг энса соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши каби жароҳатлар аниқланиб, мазкур тан жароҳатлари қаттиқ тўмтоқ жисм таъсирида етказилганлиги ва оғирлик даражасига кўра соғлиқни қисқа вақт, яъни олти кундан кўп, аммо йигирма бир кундан ортиқ бўлмаган муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлари туркумига кириши аниқланган. Адвокат У.Мамасолиев апелляция шикоятида, туман судининг ҳукмидан норозилигини, Ф.И.Ш Ф.Хасановага нисбатан тан жароҳати етказмаганлигини, аслида ушбу ҳолатни содир бўлганлигини кўрган бевосита гувоҳлар мавжуд эмаслигини, Ф.И.Ш ўз қариндоши, яъни жияни номига сотиб олган янги квартирани Ф.Хасанова ўз номига расмийлаштириб беришни талаб қилиб келганлигини, Ф.И.Ш бунга рози бўлмагандан сўнг улар ўртасида келишмовчилик пайдо бўлганлигини, Ф.И.Ш Ф.Хасановани уриб унга тан жароҳатини етказганлигини тасдиқловчи ишончли далиллар мавжуд эмаслигини, дастлабки тергов ҳаракатлари ва суд мажлиси жараёнида бир ёқлама айблов нуқтаи назардан ёндашилганлигини, ҳақиқий ҳолат ўрганиб таҳлил қилинмаганлигини, натижада одил судлов амалга ошмаганлигини, Ф.И.Ш Тожикистон ва Россия Федерацияси фуқароси эканлигини, муқаддам судланмаган, оилали, қармоғида вояга етмаган тўрт нафар фарзандлари борлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини инобатга олиб, унга нисбатан қўйилган айбловда кўрсатилган жиноят аломатлари тасдиғини топмаганлиги сабабли, Ф.И.Шга оид жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 2-қисмига асосан тугатишни сўраган. Апелляция инстанция судида судланувчи Ф.И.Ш ВКА режими қуйидагиларни, яъни у дастлаб берган кўрсатувларини тасдиқлаб, шикоятда келтирилган важларни қўллаб қувватлаб, 2024 йил 28 октябрь куни турмуш ўртоғи Ф.Хасанова билан ўрталарида ҳеч қандай жанжал бўлмаганлигини, унга тан жароҳати етказмаганлигини, Ф.Хасанова билан яшашни хоҳлашлигини, уни асоссиз Ўзбекистон давлатидан чиқариб юборишганлигини, аслида у ва турмуш ўртоғи ўртасидаги келишмовчилик уй масаласида чиққанлигини, суддан унга нисбатан бўлган ишни ва Ўзбекистон Республикасидан чиқариш қисмини бекор қилишни сўраб, кўрсатув берди. Апелляция инстанция судида жабрланувчи Ф.Хасанова, дастлаб берган кўрсатувларини тасдиқлаб, шикоятда келтирилган важларни рад қилиб, 2024 йил 28 октябрь куни шаръий турмуш ўртоғи Ф.И.Ш уни уриб, унга тан жароҳати етказганлигини, бу ҳолат илгари ҳам бўлганлигини, уни Ф.И.Ш ҳар доим уриб, тан жароҳати етказиб келганлигини, судлов ҳайъатидан аксинча жазони кучайтириб, Ф.И.Шни Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқини узоқ муддатга чеклаб қўйишни сўраб, кўрсатув берди. Апелляция инстанцияси иш бўйича судья А.Икромовнинг маърузасини, давлат айбловчиси Ш.Шариповнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз, келтирилган апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи Ф.И.Ш ва адвокат У.Мамасолиевнинг ҳукмни ўзгартириб, апелляция шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятдаги важларга тегишли баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи босқич суди ҳукмини ўзгаришсиз қолдирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юбориш қисмига аниқлик киритишни, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судлов ҳайъати Ф.И.Шнинг содир қилинган жиноятдаги айби, терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва тушунтириш хатлари, юзлаштириш баённомалари, судга оид тиббиёт экспертизаси хулосаси ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Биринчи босқич суди томонидан Ф.И.Шнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 1261-моддасининг 3-қисми билан тўғри квалификация қилинган. Биринчи босқич суди судланувчи Ф.И.Шга нисбатан жазо тайинлашда шахсини, яъни муқаддам судланмаганлигини, ёшини, оилавий шароитини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жабрланувчи Ф.Хасанованинг унга нисбатан даъвоси борлигини, жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни қоплаш чораларини кўрмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан модда санкциясида назарда тутилган жарима жазосини тайинлашни лозим деб ҳисоблаб, тўғри хулосага келган. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан судланувчи Ф.И.Шнинг чет эл фуқароси эканлигини эътиборга олиб, унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида унча оғир бўлмаган жиноят содир қилганлигини сабабли Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан мажбурий чиқариб юборишни (депортация) ва ушбу ҳаракатларни амалга оширишни Чилонзор туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ХЧК ва Фуқаролик бўлими зиммасига юклатиб, барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.1996 йилдаги 408-сонли “Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўзбекистон республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, “Чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган жиноят учун суд томонидан белгиланган жазони ижро этиб бўлган ёки ўтаб бўлганидан кейин ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинганидан кейин Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқариб юборилиб, бундан кейин унинг Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи: катта ижтимоий хавф туғдирмайдиган ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этганлик учун-беш йилга; оғир жиноятларни содир этганлик учун - ўн йилга; ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун умрбод чекланади. Чет эл фуқаросининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатини қисқартириш ва уни Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан қабул қилинади. Чет эл фуқароси ушбу қарорда кўрсатилган муддатда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиши шарт. Бундай ҳолларда чиқиб кетишдан бўйин товлайдиганлар қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий тартибда чиқариб юборилиши лозим. Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқароларини таклиф қилган қабул қилувчи ташкилотлар ва хусусий шахслар ички ишлар органларига чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатларини қисқартириш ҳамда уларни чиқариб юборишни илтимос қилишлари мумкин” деб белгиланган. Шу боис судлов ҳайъати, мазкур ВМ қарори талабидан келиб чиқиб, ҳукмнинг тавсиф ва қарор қисмидан “судланувчи Ф.И.Шнинг чет эл фуқароси эканлигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан мажбурий чиқариб юбориш (депортация)” ҳақидаги жумлани чиқаришни, “судланувчи Ф.И.Шнинг чет эл фуқароси эканлигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан мажбурий чиқариб юбориш (депортация) қилиш ҳақидаги қисмини Чилонзор туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ХЧК ва Фуқаролик бўлими ихтиёрида қолдириш” ҳақидаги жумла билан ўзгартиришни лозим деб топади. 5 Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати суд ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилишга асослар мавжуд эмаслиги сабабли, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирилган ҳолда ҳукмнинг тавсиф ва қарор қисмларига аниқлик киритишни, келтирилган апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49716, 49718, 49726, 49731моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 13.03.2025 йилдаги Ф.И.Шга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган ҳолда ҳукмнинг тавсиф ва қарор қисмларига аниқлик киритилсин. Ҳукмнинг тавсиф ва қарор қисмларидан “Судланувчи Ф.И.Шнинг чет эл фуқароси эканлигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан мажбурий чиқариб юбориш (депортация)” ҳақидаги жумла чиқарилсин. Ҳукмнинг тавсиф ва қарор қисмлари “Судланувчи Ф.И.Шнинг чет эл фуқароси эканлигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан мажбурий чиқариб юбориш (депортация) Чилонзор туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ХЧК ва Фуқаролик бўлими ихтиёрида қолдирилсин” деган жумла билан тўлдирилсин. Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест билдиришга ҳақли. Раислик қилувчи: (имзо) З.Камолов Ҳайъат судьялари: (имзо) М.Тургунова (имзо) А.Икромов