Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2201/4049 Дата решения 15.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Шокиров Акмалжон Абдувалижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк АТБ Ответчик / Подсудимый Ўзагросуғурта АЖ
Source ID 969586 Claim ID 2997245 PDF Hash 0513574257e96924... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тeл: (+99869) 421-00-43 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 15 декабрь № 4-1603-2201/4049 Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Шокиров, даъвогар – «Микрокредитбанк» АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар – «Ўзагросуғурта» АЖ ҳисобидан 4.395.519 сўм суғурта тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «Микрокредитбанк» АТБ (кейинги матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Ўзагросуғурта» АЖ (кейинги матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 4.935.519 сўм суғурта тўлови ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур ҳолатда жавобгар юридик шахс эканлиги ҳамда даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан (судга мурожаат этилган кунга ҳолатига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари – 6.000.000 сўм) кам эканлигини инобатга олиб, суд ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим топган. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, «Микрокредитбанк» АТБ Поп туман филиали ҳамда Эркаева Фазилат Соаталиевна ўртасида 2019 йил 10 июнда кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар фуқаро Ф.Эркаевага чорвачилик ташкил этиш мақсадида курка ва ғоз сотиб олиш учун 36 ой муддатга (6 ой имтиёзли даври билан) йиллик 8 фоиз устама тўлаш шарти билан 28.300.000 сўм миқдорида кредит маблағларини ажратиш, Ф.Эркаева эса кредит тўловларини тўлаб бориш ажратилган. Бироқ, шартнома шартлари Ф.Эркаева томонидан лозим даражада бажарилмасдан 25.624.728 сўм кредит тўловлари, хусусан 25.212.728 сўм асосий қарз ва 412.000 сўм кредит фоизи қайтарилмаган. Бунга кўра, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судига мурожаат қилиб, Эркаева Фазилат Соаталиевнадан кредит тўловлари бўйича 25.624.728 сўм асосий қарз ва 412.000 сўм кредит фоизи жами 25.624.728 сўмни ундиришни сўраган. Суднинг 2021 йил 5 январдаги 2-1603-2003/5153-сонли ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилиб, М.Ф.Эркаевадан даъвогар фойдасига жами 23.638.519 сўм кредит қарзи ундирилиши белгиланган. Шундан сўнг Мажбурий ижро бюросининг Чуст туман бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг 2-16032003/5153-сонли ижро варақаси асосида 2021 йил 27 январда ижро иши юритиш қўзғатилган. Бироқ, МИБ Чуст туман бўлими томонидан ижро ҳужжатини М.Ф.Эркаеванинг ижрога қаратилиши мумкин бўлган молмулки бўлмаганлиги сабабли 2021 йил 13 июлда ижро иши юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинган. Юқоридаги кредит шартномаси бўйича даъвогар ва «Ўзагросуғурта» АЖ (кейинги матнда – жавобгар деб юритилади) Чуст туман бўлинмаси ўртасида тузилган суғурта шартномасига асосан 2019 йил 17 сентябрда 0335044-сонли суғурта полиси берилган. Шунга кўра, даъвогар жавобгарга 2022 йил 7 сентябрда 02-05/169-сонли талабнома юбориб, унда М.Ф.Эркаевага кредит шартномаси доирасида ажратилган кредит маблағларини ундиришнинг имкони бўлмаганлиги, МИБ Чуст туман бўлими томонидан ижрони амалга ошириш мумкин эмаслиги сабабли ижро варақаси қайтарилганлиги, суғурта шартномасида мазкур ҳолат суғурталовчининг суғурта пули доирасида жавобгарлигининг юзага келиши суғурта ҳодисаси деб тан олиниши белгиланганлигини кўрсатиб, жавобгардан суғурта пулини тўлаб беришни сўраган. Бироқ, жавобгар мазкур талабномани оқибатсиз қолдириб, қисман бўлсада тўловларни амалга оширмаган. Бунга кўра, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 4.395.519 сўм суғурта тўлови ундиришни сўраган. Мазкур қарздорлик ишдаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан кредит шартномаси, суғурта полиси, фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг ҳал қилув қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мажбурий ижро бюроси Поп туман бўлими давлат ижрочисининг қарори асосида ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФК 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. ФК 915-моддасининг биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, жавобгар қонунда белгиланган муддатларда ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этмаган. Юқоридагилардан кўринадики, даъвогарнинг даъво талаби қонунчиликка ва шартнома шартларига мувофиқ асосли ва у қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 300.000 сўм давлат божи жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118,165,176,177,2032,2034-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг «Микрокредитбанк» АТБ манфаатида киритган даъво талаби қаноатлантирилсин. «Ўзагросуғурта» АЖ ҳисобидан «Микрокредитбанк» АТБ фойдасига 4.395.519 сўм суғурта тўлови ҳамда тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. «Ўзагросуғурта» АЖ ҳисобидан Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши мумкин. А. Шокиров