Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2202/3949 Дата решения 15.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Мухиддинов Абдурасул Рахимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Namangan viloyat davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый Chust Export VS Import масъулияти чекланган жамияти
Source ID 969953 Claim ID 2981230 PDF Hash 42b8a874f424da55... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
зР ИПК 220-моддаси зР ИПК 220 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тel: (0 369) 423-37-57 Fax: (0 369) 423-37-57 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 15 декабрь 4-1603-2202/3949-сонли иш Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Р.Мухиддинов раислигида, судья ёрдамчиси Д.А.Тиллабоевнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар – “CHUST VS IMPORT” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 3 183 186,89 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни аризачи вакили З.Юсупов (2022 йил 31 майдаги 22-28644сонли ишончнома асосида) (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: аризада баён этилишича, “CHUST VS IMPORT” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнда - жавобгар деб юритилади) томонидан Қозоғистон давлатининг “IP Osimbetova X.T.” номли хорижий ҳамкори билан 2021 йил 4 октябрда тузилган 01/UZ-сонли, ИДН рақамли 200067568307092063210100002 бўлган экспорт шартномаси бўйича 2022 йил 17 апрель ҳолатига 2 858,36 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорликка йўл қўйилган. Дебитор қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Бунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида» Низомга (кейинги матнда Низом деб юритилади) асосан 3 183 186,89 сўм миқдорида молиявий жарима ҳисобланган. Шу асосда Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси (кейинги матнда аризачи деб юритилади) судга мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан 3 183 186,89 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Суд муҳокамасида аризачи вакили жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар ташқи савдо операциялари бўйича дебитор қарздорлик бартараф этилмаганлигини билдириб, аризани қонуний ҳал этишни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ЎзР ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шунингдек, ЎзР ИПК 220-моддасининг биринчи қисмида суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилиши, бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли эканлиги, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топди. Низом 23-бандининг биринчи хатбошисида товарларни республикага олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги кераклиги белгиланган. Жавобгарнинг 2022 йил 1 октябрь куни ҳолатига ташқи савдо операциялари бўйича 2 858,36 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарзи вужудга келган. Бугунги кунга келиб жавобгар томонидан товарларни «эркин муомалага чиқариш (экспорт)» бўйича унинг маблағларини республикага олиб кириш ва расмийлаштириш 545 кунгача бўлган муддатга кечиктирилган. Бу ҳолат Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими маълумотлари билан тасдиқланади. Низомнинг 27-бандига кўра, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Низом 28-бандининг бешинчи қисмида талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши, саккизинчи қисмида эса ариза киритиш санасида хорижий валюта курси ўзгарган тақдирда, талабномада кўрсатилган сумма қайта ҳисоб-китоб қилинмаслиги назарда тутилган. Жавобгарнинг шахсий кабинетига 2022 йил 21 октябрь куни 2265935-сонли талабнома юборилган бўлсада ушбу талабномаларга у томонидан эътироз билдирилмаган ёки қарздорлик ихтиёрий бартараф этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2022 йил 21 октябрь ҳолатига 1 АҚШ долларининг расмий курси 11 136,41 сўмни ташкил этган. Бунда 2 858,36 АҚШ долларини сўмдаги эквивалентининг 10 фоизи 3 183 186,89 сўмни ташкил қилади. Бундан кўринадики, аризачининг жавобгарга нисбатан 3 183 186,89 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш талаби асосли ва суд аризани жами 3 183 186,89 сўм, яъни ((285,84*11 136,41)*10) сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (кейинги матнда – Қонун деб юритилади) 5-моддасининг 2-бандида ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши бўйича давлат божи ундирилиши, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Бироқ, Қонун 9моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шу сабабли суд жавобгардан давлат божи ундирмасликни, тўланган почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 165, 176, 177, 221, 222-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. “CHUST VS IMPORT” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларига кўра 3 183 186,89 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. “CHUST VS IMPORT” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, почта харажатларини ундириш тўғрисида ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан норози тараф қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиши (прокурор протест келтириши) мумкин. А.Р. Мухиддинов