← Назад
Решение #705729 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 3 | — | law | |
| онунни | 71 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуни | 70 | — | law | |
| онуннинг | 69 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
NAVOIY VILOYAT
SUDI
НАВОИЙСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
210100, Navoiy sh, Navoiy ko`chasi, 11а uy
210100, г.Навои, ул.Навои, дом 11а
Tel:(+99879) 220-50-61 Fax: (79) 220-50-59 e.mail: j.navoiy@sud.uz
ҚАРОР
2022 йил 15
декабрь
4-2101-2202/634-сонли
иш
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Т.Абдрамановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Х.Турсунов ва Т.Қаҳҳоровлардан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси А.Яркуловнинг суд мажлиси котиблигида, Кармана
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 ноябрдаги
ажрими
устидан
“EKO
HELP”
МЧЖ
тугатиш
(суд)
бошқарувчиси томонидан келтирилган апелляция шикоятини,
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“EKO HELP” МЧЖ тугатиш (суд) бошқарувчиси Кармана
туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб,
унда “EKO HELP” МЧЖнинг ундирилмаган қарздорликларини
субсидиар тартибда жамият раҳбари Нурмурдов Улуғбек
Убайдуллаевичнинг шахсий мулкидан ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 3 ноябрдаги ажрими билан аризачининг
аризаси рад этилган.
Бундан норози бўлган тугатиш (суд) бошқарувчиси
апелляция шикояти бериб, унда суднинг 2022 йил 3 ноябрдаги
ажримини кўриб чиқиб, қонуний баҳо бериш сўралган.
Суд мажлисини ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида лозим
даражада хабардор этилган ишда иштирок этувчи шахслар суд
муҳокамасига
келмади.
Шунга
кўра,
судлов
ҳайъати
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг
тўртинчи қисмига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб ва шикоят
важларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи
инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни,
Ишдаги
материаллардан
ва
суд
муҳокамасида
аниқланишича, Кармана туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 12 апрелдаги ҳал қилув қарори билан “EKO HELP”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён қарздор деб
юритилади) банкрот деб топилган ҳамда тугатишга доир иш
юритиш бошланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан тугатиш ишлари олиб
борилган, тугатиш реестри шакллантирилган. Унга кўра,
қарздорнинг қопланмаган мажбуриятлари, солиқ ва бошқа
мажбурий тўловлардан 3.922.559 сўм, давлат божидан 810.000
сўм ва почта харажатидан 21.600 сўм қарздорлиги мавжуд.
Шунга кўра, тугатиш бошқарувчиси судга ариза билан
мурожаат қилиб, унда қарздор раҳбари Нурмурдов Улуғбек
Убайдуллаевич жамият ишларини лозим даражада ташкил
қилмаганлиги оқибатида давлатга тўланиши лозим бўлган
солиқ
қарзи
тўланмаганлигини
кўрсатиб,
Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб
номланади) 48-моддаси, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
қонуни
74-,76-моддалари,
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулияти чекланган
жамиятлар тўғрисида”ги қонуни 3-моддасига асосланиб,
жамиятнинг давлат бюджетига тўланмаган солиқ ва бошқа
мажбурий тўловлардан 3.922.559 сўм, давлат божидан 810.000
сўм ва почта харажатидан 21.600 сўм қарздорли субсидиар
тартибда
қарздор
раҳбари
Нурмурдов
Улуғбек
Убайдуллаевичнинг шахсий мулкидан ундиришни сўраган.
Қарздор 2017 йилда ташкил этилган, қарздорнинг
таъсисчиси Болтаев Ғолибжон Шавкатович, унинг раҳбари
Нурмуродов Улуғбек Убайдуллаевич ҳисобланади.
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси қонунни 71-моддасига кўра, қарздор банкрот деб
топилган ва тугатишга доир иш юритиш жараёни бошланган
кундан эътиборан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда
иштирок этувчи шахслар, шунингдек суд бошқарувчиси ўз
ташаббусига кўра ёки кредиторлар йиғилишининг ёхуд
кредиторлар қўмитасининг қарорига мувофиқ ёки ваколатли
давлат органининг кўрсатмасига асосан судга субсидиар
жавобгарликка тортиш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилиш
ҳуқуқига эга.
ФК 48-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, агар юридик
шахснинг ночорлиги (банкротлиги) шу юридик шахс учун
мажбурий кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис
(иштирокчи) сифатидаги шахснинг ёки юридик шахс мол-мулки
бўлмаган
тақдирда
бундай
шахс
зиммасига
унинг
мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши
мумкин.
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли
жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 3моддасига кўра, бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис
этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари
билан белгиланган миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик
жамияти масъулияти чекланган жамият деб ҳисобланади.
Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг
мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият
фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар
қиймати доирасида жавобгар бўладилар.
Мазкур қонуннинг 5-моддаси ўн биринчи қисмига кўра
жамиятнинг банкротлиги иштирокчи сифатидаги шахснинг
айби туфайли вужудга келган бўлса, жамиятнинг мол-мулки
етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига унинг
мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши
мумкин.
Юқоридаги
қонун
ҳужжатларида
иштирокчи
(муассис)нинг субсидиар жавобгарликка тортиш асослари
белгиланган бўлиб, юридик шахс раҳбарини юридик шахс
мажбуриятлари учун субсидиар жавобгарликка тортиш
назарда тутилмаган.
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 70-моддасида агар юридик шахснинг
тўловга қобилиятсизлиги шу юридик шахс учун мажбурий
кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи)
сифатидаги шахснинг ёки юридик шахс мол-мулки эгасининг
ёхуд
қарздорнинг
ишларини
бошқарувчи
шахснинг
ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли юзага келган бўлса,
юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай
шахс зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар
жавобгарлик юклатилиши мумкин.
Мазкур қонуннинг 69-моддасида қарздорнинг ижроия
органи
раҳбари
қарздорнинг
ишларини
бошқарувчи
шахслардан бири сифатида бегиланган бўлсада, аризачи
томонидан қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги шу юридик
шахс учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган
қарздорнинг
ишларини
бошқарувчи
яъни
раҳбарининг
ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли юзага келганлик фактини
тасдиқловчи ҳолатларни исботлаб бермаган.
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Шу боисдан биринчи инстанция суди асосли равишда
аризани қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида хулосага
келган.
Юқоридагиларга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция
суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ
аниқланганлиги, ушбу ҳолатлар исботланганлиги, суднинг
ажримида баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ
келиши ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари
бузилмаганлигини инобатга олиб, суднинг ажримини бекор
қилиш ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи
инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида
хулосага келди.
Суд, амалдаги қонунчиликда мазкур ажрим устидан
берилган шикоятлар юзасидан давлат божи тўланиши назарда
тутилмаганлиги
инобатга
олиб,
суд
харажатларини
ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагиларга
кўра,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 276, 278, 280-281моддаларини ҳамда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонуни 60-, 73-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайьати
қарор
қ и л а д и:
Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3
ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
Тугатиш (суд) бошқарувчисининг апелляция шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга
киради.
Қарордан норози тараф белгиланган тартибда Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) келтириши
мумкин.
Раислик этувчи:
Т.Абдраманов
Х.Турсунов
Т.Қаҳҳоров