Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2201/2744 Дата решения 15.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Тўйчиев Акбар Нуриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жиззах вилояти божхона бошқармаси Ответчик / Подсудимый Arnasoy Gold Tex масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1003087 Claim ID 3011571 PDF Hash b444e6ec00c40a8a... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Божхона кодексининг 26-моддаси збекистон Республикаси Божхона кодекси 26 code_article
Ушбу кодексининг 348-моддаси Ушбу кодекси 348 code_article
збекистон Республикаси Божхона кодексининг 350-моддаси збекистон Республикаси Божхона кодекси 350 code_article
збекистон Республикаси Божхона кодексининг 349-моддаси збекистон Республикаси Божхона кодекси 349 code_article
збекистон Республикаси Божхона кодексининг 349-моддаси збекистон Республикаси Божхона кодекси 349 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2022 йил 15 декабрь 4-1304-2201/2744-сонли иш раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар Жиззах вилояти божхона бошқармасининг жавобгар “ARNASOY GOLD TEX” масъулияти чекланган жамиятидан 3.105.249.351 сўм божхона тўловлари ва 335.569.832 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ф.Суюнов (ишончномага асосан) ва жавобгар вакили Н.Аминова (ишончнома асосида) иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Жиззах вилояти божхона бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ARNASOY GOLD TEX” масъулияти чекланган жамиятидан 3.105.249.351 сўм божхона тўловлари ва 335.569.832 сўм пеняни ундириб беришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили Ф.Суюнов тушунтириш бериб, даъво талабидаги важларни қувватлаб, жавобгар томонидан 2021 йил давомида ҳориждан импорт қилинган товарларини Жиззах вилояти божхона бошқармасининг “Жиззах” ТИФ божхона постида юк декларациялари билан эркин муомалага чиқарилган ҳамда мазкур товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловларни тўламаганлиги сабабли даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили Н.Аминова тушунтириш бериб, даъво талабини қисман тан олишини, жамият молиявий аҳволи қийинлигини сабабли пеняни камайтиришни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, иш юзасидан даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи ва суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, “ARNASOY GOLD TEX” масъулияти чекланган жамияти 2021 йил давомида ҳориждан импорт қилинган товарларини Жиззах вилояти божхона бошқармасининг “Жиззах” ТИФ божхона постида 39 та божхона юк декларациялари билан эркин муомалага чиқарилган ҳамда мазкур товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини тўламаганлиги, бунинг натижасида 3.105.249.351 сўм қўшимча қиймат солиғи билан қарздорлик вужудга келган. Жавобгарнинг даъвогарга 2021 йил 16 ноябрдаги 160-сонли хатига кўра, товарларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун ҳисоб рақамида пул маблағи бўлмаганлиги сабабли тўланиши лозим бўлган ушбу божхона тўловларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 сентябрдаги “Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллабқувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5243-сонли қарори асосида кечиктириб туришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 329-соддасида, божхона тўловларини кечиктириб ва бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш шартлари келтирилган бўлиб, унга кўра божхона органининг қарорига асосан тўловчига божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилиши мумкинлиги, божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш божхона деклорацияси қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан ошмаслиги лозимлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси президентининг ёҳуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг қарорига биноан ўзоқроқ муддатга кечиктириб тўлаш имконияти берилиши мумкинлиги белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини ўзайтириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2020 йил 10 февралдаги 16-сонли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ товарларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини 120 кун муддатгача ўзайтириш мумкинлиги белгиланган. Жиззах вилоят божхона бошқармасининг божхона тўловлари бўлими бошлиғи в.б божхона хизмати капитани М.Мухамматовнинг 2021 йил 17 ноябрдаги қарори билан “ARNASOY GOLD TEX” масъулияти чекланган жамияти томонидан товарларни божхона расмийлаштируви учун тўланиши лозим бўлган қўшимча қиймат солиғининг тўлов муддатини божхона юк декларацияси рўйхатга олинган кундан бошлаб 120 кунга кечиктирилган. Жавобгар “ARNASOY GOLD TEX” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланиши лозим бўлган 3.105.249.351 сўм божхона тўловларини бугунги кунга қадар тўламасдан келган. Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан божхона тўловларини ўз вақтида тўланиши юзасидан бир неча бор огохлантиришларига қарамасдан, “ARNASOY GOLD TEX” масъулияти чекланган жамияти томонидан божхона тўловлари тўланмасдан келинган. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 26-моддасида, товарларнинг божхона чегараси орқали олиб ўтилиши ваколатли шахсларнинг товарларини божхона режимларидан бирига жойлаштириш ва мазкур божхона режими талаблари ҳамда шартларига риоя этиш мажбуриятларини келтириб чиқариши, 28-моддасида божхона режими талаблари ва шартларига риоя этилиши учун жавобгарлик товарни тегишли божхона режимига жойлаштирилган шахснинг зиммасида бўлиши белгиланган. Ушбу кодексининг 348-моддасида божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабнома божхона органи томонидан тўловчига мазкур қарздорликни мажбурий тартибда ундириш чоралари кўрилгунига қадар ёзма равишда киритилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 350-моддасига асосан, тўловчи томонидан эътироз мавжуд бўлган, қўшиб ҳисобланган божхона тўловларини ундириш суднинг божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори асосида амалга оширилиши белгиланган. Бундан ташқари, божхона бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 349-моддасига мувофиқ, жавобгар “ARNASOY GOLD TEX” масъулияти чекланган жамияти томонидан божхона тўловларини ўз вақтида тўланмаганлиги учун 335.569.832 сўм миқдорида пеня ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 349-моддасида, божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги учун пеня ундирилиши ва уни тўлаш бўйича мажбурият бажарилмаган ҳар бир календарь кун учун божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик суммасининг 0,033 фоизи миқдорида ҳисобланиши белгиланган. Судда даъвогарнинг даъво аризасида кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган пеня ҳисоб-китоби асосли. Жавобгар пеняни жамият молиявий аҳволи қийин бўлганлиги сабабли камайтиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейинги матнларда ФК) 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Бироқ, ФК 2-моддасида фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатлар тартиби белгиланган бўлиб, ушбу модданинг 6-бандига кўра бир тарафнинг иккинчи тарафга маъмурий бўйсунишига асосланган мулкий муносабатларга, шу жумладан солиқ, молиявий ва бошқа маъмурий муносабатларга нисбатан фуқаролик қонун ҳужжатлари қўлланилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно эканлиги белгиланган. Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб божхона кодекси асосида ҳисобланган пеняни камайтиришга татбиқ қилинмаслиги сабабли жавобгарнинг ушбу талабини рад қилишни, даъво талабидаги 335.569.832 сўм пеня ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, ишни судда кўриш билан боғлиқ давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ARNASOY GOLD TEX” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Жиззах вилояти божхона бошқармаси фойдасига 3.105.249.351 сўм божхона тўлови, 335.569.832 сўм пеня ва 24.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Жавобгар “ARNASOY GOLD TEX” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 68.816.384 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. А.Тўйчиев