Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/451 Дата решения 06.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 379557 Claim ID 2784438 PDF Hash 8849b43f34d2e7c6... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 14-моддаси онуннинг 14 law
нинг 23-моддаси нинг 23 law
збекистон Республикаси ЖК 257-моддаси збекистон Республикаси ЖК 257 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон РеспубликасиЖиноят кодекси 15-моддаси збекистон РеспубликасиЖиноят кодекси 15 code_article
онуннинг 23-моддаси онуннинг 23 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 257-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 257 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 257-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 257 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил май ойининг 06 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг суд мажлиси баённомаси юритувида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Х.Олимжонов, жабрланувчи Ж.Хасановнинг қонуний вакиласи Н.Эшбоева, судланувчи С.Муталипов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Yustlend” адвокатлик бюроси адвокати Ш.Убайдуллаевларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 257моддаси 2-қисмининг «а» банди билан айбланган Муталипов Санжар Хошимовичга нисбатан №1-1006-2501/451-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Муталипов Санжар Хошимович (Mutalipov Sanjar Xoshimovich), 1996 йил 13 ноябрь куни Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, “Аликлар Алуминиум” МЧЖ раҳбари, оилали, бир нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Мумтоз М.Ф.Й., Фарғона йўли кўчаси, 505-уй, 83-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи, жабрланувчининг қонуний вакиласи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи С.Муталипов, “Аликлар Алуминиум” МЧЖ раҳбари бўла туриб, Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддаси ва МЧЖнинг ички буйруқларига кўра жамиятда меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши устидан масъул шахс ҳисобланиб, 2023 йил 01 июнда жамият томонидан имзоланган №28 ва №9-сонли шартномаларга асосан эркин ёлланган ишчи сифатида ишга қабул қилинган Хасанов Жасурбек Зарифжон ўғлига меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши юзасидан ўқитиш ва йўриқнома ўтказмасдан, тегишли тартибда синов олиш ва кунлик иш жараёнларида ушбу талабларга риоя қилиши юзасидан расман огоҳлантирмасдан, ҳеч қандай техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиши юзасидан йўриқнома ўтмасдан, махсус ишчи кийим ҳамда ҳимоя воситалари билан таъминламасдан 2024 йил 13 июнда Ж.Хасановни ишга қўйиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1996 йил 14 август куни 272-сон билан рўйхатдан “Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитишни ташкиллаштириш ва билимларини текшириш тўғрисида”ги Намунавий низомнинг 9, 10 ва 14-бандлари талабларини қўпол равишда бузиб, 2024 йил 13 июнь куни соат тахминан 17:00да марҳум Ж.Хасанов “Аликлар Алуминиум” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилаётган Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бешёғоч МФЙ Сеул кўчаси 4уйда жойлашган бинонинг саккизинчи қавати балкон қисмида қурилиш ишларини бажараётган вақтида махсус ҳимоя воситалари билан жиҳозланмагани сабабли қулаб тушиб, олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. РСТЭИАМ Тошкент шахар филиалининг 2024 йил 13 июндаги №555сонли хулосасига кўра, фуқаро Ж.Хасановнинг танасида “Бош, кўкрак кафаси ва тананинг ёпиқ қўшма тўмтоқ жароҳати, бош мия тўқимасига ва пардалари остига қон қуйилиши, ўпка ва юрак лат ейишлари, пастки жағ, иккала оёқ болдир суяклари синишлари, ияк ва чап оёқ болдир пастки учлиги эзилибйиртилган яралари, танасининг қонталаши ва шилинмалари” каби жароҳатлар мавжуд бўлиб, ушбу жароҳатлар ҳаётлигида ўлимидан бир оз олдин қаттиқ ўтмас жисм таъсирида хосил бўлган бўлиб, одатда тирик шахсларда оғирлик даражасига кўра биргаликда ҳаёт учун хавфли оғир тан жароҳати деб баҳоланади. Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат назорати инспексияси томонидан “Аликлар Алуминиум” МЧЖ ишчиси Ж.Хасанов билан 2024 йил 13 июнь куни “Аликлар Алуминиум” МЧЖ худудидаги юз берган баҳтсиз ҳодисани махсус текшириш далолатномасига кўра, “Аликлар Алуминиум” МЧЖ директори С.Муталипов Ж.Хасановни корхона худудига ишлаш учун келган вақтида меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича кириш ва иш жойидаги йўриқномалардан ўтказилмасдан, мустақил иш бошлашдан аввал билим савияларини текширмаганлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1996 йил 14 август куни 272-сон билан рўйхатдан “Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитишни ташкиллаштириш ва билимларини текшириш тўғрисида”ги Намунавий низомнинг 9,10 ва 14-бандлари хамда Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонун”нинг 23-моддаси 2-қисми талабларини бажармаганлиги аниқланган. Суд мажлисида судланувчи С.Муталипов ўзига эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб, “Аликлар Алуминиум” МЧЖ директори лавозимида ишлаб келиши, мазкур жамият алюминий қонструқцияларини ишлаб чиқариш ва ўрнатиш билан шуғулланиши, фирмада тахминан 10 нафар шахслар расман ишлаб келишлари, қолган тахминан 20 нафар шахслар ёлланма ишчи сифатида фаолият юритишлари, 2023 йилда Ж.Хасанов жамиятга ёлланма ишчи сифатида келганлиги, уни ўзи суҳбатдан ўтказиб ишга қабул қилганлиги ва техника хавфсизлиги бўйича йўриқномани ўтганлиги, 2024 йил 13 июнь куни иш жойига келиб ва объектни айланиб чиққанлиги, сўнгра 2 та иш бошқарувчидан ишчиларни ишга тақсимлагани ва меҳнат муҳофазасига риоя қилиш шартлиги бўйича йўриқнома ўтказилгани хақида сўраганлиги, барча ишчилар билан йўриқнома ўтказилиб, сўнгра ишга тақсимланганлигини маьлум бўлганлиги, шунингдек, Ж.Хасановга ҳам оғзаки 2 йўриқнома ўтилганлиги, Ж.Хасанов ва А.Марқабоев объектнинг 8 қаватига силикон суртиш учун юборилганлиги, корхонанинг офис қисмида ўз ишлари билан шуғулланганлиги, шу куни соат 17:00 ларда иш бошқарувчи унга қўнғироқ қилиб Ж.Хасанов билан бахтсиз ҳодиса юз берганлиги, яъни бинонинг 8-қаватидан тушиб кетганини маълум қилганлиги, сўнгра Ж.Хасановга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб кетилганлиги, касалхонага етиб борганида, Ж.Хасанов вафот этганини билганлиги, Ж.Хасанов 2023 йил 01 июнь куни ишга қабул қилинганда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқиши таъминлангани ва унинг билимини текшириш бўйича комиссия тузилганлиги, аммо Ж.Хасановга имзо қўйдирилмаганлиги, Ж.Хасанов масъулиятли ишларни бажармасдан, балки усталарга ёрдамчи сифатида фаолият юритиб келганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва пушаймонлигини, Ж.Хасановнинг оила аъзоларига моддий томондан ёрдам берилганлигини билдириб, суддан унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи С.Муталипов айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг айби қуйидаги далиллар билан ҳам тўлиқ тасдиқланади. Суд мажлисида жабрланувчи Ж.Хасановнинг қонуний вакиласи Н.Эшбоева, марҳум Ж.Хасанов унинг ўғли бўлганлиги, 2024 йил 13 июнь куни Россия Федерацисида бўлган пайтида унга Ж.Хасанов ишлаб келган жамият ишчисидан бири қўнғироқ қилиб, Ж.Хасанов 8-қаватдан йиқииб тушиб вафот этганини айтиб берганлиги, шундан сўнг 2024 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикасига қайтиб келиб, Ж.Хасановнинг дафн маросимлари билан шуғулланганлиги, судланувчи С.Муталипов жамият раҳбари сифатида Ж.Хасановнинг дафн маросимлари ва маъракаларига моддий ёрдам бериб келганлиги, ҳозирда судланувчи С.Муталиповга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Ш.Абдуллаев суд мажлисида, марҳум Ж.Хасанов билан бирга ишлаб келганлиги, 2024 йил 13 июнь куни соат 08:00да иш жойига чиқишганида корхонада бригадир лавозимида ишловчи М.Абдушукуров Ж.Хасановни бинонинг 8-қаватининг балкон қисмига ўрнатилган алюкобондларнинг улоқларини силикон билан ёпиш ҳақидаги кўрсатмасига кўра А.Марқабоев билан саккизинчи қаватига чиқиб ишлай бошлаганлиги, ҳавозага уста А.Марқабоев чиққанлиги ва ишларни бошлаганлиги, Ж.Хасанов А.Марқабоевга ишда керак бўлган маҳсулотларни етказиб бериб турганлиги, А.Марқабоев соат тахминан 16:30ларда Ж.Хасановга ҳожатхонага тушишини айтиб, уни шу жойда кутиб туришини айтганлиги, Ж.Хасанов иш жойида ёлғиз ўзи қолганлиги, шу куни соат тахминан 16:52 ларда Ж.Хасанов бир ўзи қолган бинонинг 8-қавати балкон қисмидан номаълум сабабларга кўра ерга тушиб кетганлиги ва вафот этганлиги, “Аликлар Алуминиум” МЧЖ директори С.Муталипов Ж.Хасановни корхона худудига ишлаш учун келган вақтида меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича иш 3 жойидаги йўриқномалардан ўтказмаганлиги ва мустақил иш бошлашидан аввал унинг билим савиясини текширмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчининг айби жабрланувчининг қонуний вакиласи ва иш бўйича гувоҳнинг дастлабки тергов ва суддаги кўрсатувлари, шунингдек ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва фотоиловалар, Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармасининг 25/00-05/05-5369-сонли далолатномаси, судга оид тиббиёт экспертизасининг хулосаси ҳамда жиноят ишидаги бошқа тўпланган далиллар билан ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи С.Муталиповнинг одам ўлимига сабаб бўлган меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, яъни техника хавфсизлиги, саноат санитарияси, меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларини шу қоидаларга риоя этилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 257-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисобалйди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан унинг аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий 4 қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон РеспубликасиЖиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи С.Муталиповга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, мазкур жиноят Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1996 йил 14 август куни 272-сон билан рўйхатдан ўтган “Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисида”ги Намунавий низомнинг 9,10 ва 14 бандлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Мехнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги Қонуннинг 23-моддаси 2-қисми талабларини бажармаганлиги оқибатида содир булганлигини қайд қилиб, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қоплангани ва жабрланувчининг қонуний вакиласи С.Мулталиповга нисбатан даъвоси йўқлигини ва уни жавобгарликдан озод қилиш ҳақида қатъий талаб қўйганини жазосини енгиллаштирувчи ҳолат деб топиб, унга нисбатан айбли деб топилаётган модда санкциясида назарда тутилган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади. Суд, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганини ва жабрланувчининг қонуний вакиласи шу мазмунда судга ариза тақдим қилганлигини эътироф этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд Ҳ У К М Қ И Л А Д И: Муталипов Санжар Хошимович (Mutalipov Sanjar Xoshimovich) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 257-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Муталипов Санжар Хошимовичга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 257-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан 1 (бир) йил муддатга раҳбарлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. С.Муталиповга озодликни чеклаш жазосини Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Мумтоз М.Ф.Й., Фарғона йўли кўчаси, 505-уй, 83-хонадонда ўташ белгиланиб: -ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй-жойидан чиқиш; 5 -назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Тошкент шаҳар ҳудудидан ташқарига чиқмаслик; -оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик; -жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик каби тақиқлар (чеклашлар) юклатилсин. С.Муталиповнинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати жазони ижро этиш инспекциясига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукм ижросини назорат қилиш С.Муталиповнинг яшаш жойидаги туман ИИО ФМБга юклатилсин. С.Муталипов озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан унинг зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг С.Муталиповга нисбатан танланган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жабрланувчининг қонуний вакиласига етказилган моддий зарар ўрни қопланганлиги эътиборга олинсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 497 4-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи Аслига тўғри: имзо 6 И.Сабиров