Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/435 Дата решения 06.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 384588 Claim ID 2780318 PDF Hash 2169f0205a9352a4... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 122-моддаси збекистон Республикаси ЖК 122 law
збекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 474 law
ЖКнинг 66 -моддаси ЖКнинг 66 law
ЖПКнинг 84-моддаси ЖПКнинг 84 law
Исмоиловага ЖПКнинг 583-моддаси Исмоиловага ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖК 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 122-моддаси ЖКнинг 122 law
илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ 2025 йил май ойининг 06 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд мажлиси, ўз биносида, раислик қилувчи, туман судининг судьяси С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи М.Мераманов ва унинг ҳимоячиси “SABO-HIMOYA” адвокатлик бюроси адвокати Ш.Эргашов, жабрланувчи Н.Исмоилованинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 122-моддаси 1-қисми билан айбланувчи Мераманов Муроджон Мирсаид ўғлига оид № 1-1006-2502/435-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Мераманов Муроджон Мирсаид ўғли(Meramanov Murodjon Mirsaid o’g`li), 04.08.1995 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, ажрашган, 2 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Хоп тўпи МФЙ, Дийдор 5-тор кўчаси, 35-уйда истиқомат қилувчи, 06.02.2025 йил куни “муносиб хулқ атворидаги тилхат” эхтиёт чораси кўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 122-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд, айбланувчи ва жабрланувчини кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва судда аниқланган далилларга баҳо бериб қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: М.Мераманов фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 12.10.2018 йилдаги 2-1003-1822/19348-сонли ижро варақасига асосан қарздор Мераманов Муроджон Мирсаид ўғлидан ундирувчи Исмоилова (Мераманова) Нилуфар Хуршидбек қизи фойдасига бир нафар вояга етмаган, 30.09.2017 й.т., Мирсаидова Муслимахон Муроджон қизи исмли фарзандининг моддий таъминоти учун то у вояга етгунга қадар ҳар ойдаги иш ҳақи ва барча турдаги даромадининг 1/4 қисм миқдорида 20.07.2023 йилдан бошлаб алимент ундириш белгиланган. Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 18.08.2023 йилдаги 2-1004-2306/13115-сонли суд буйруғига асосан қарздор Мераманов Муроджон Мирсаид ўғлидан ундирувчи Исмоилова (Мераманова) Нилуфар Хуршидбек қизи фойдасига бир нафар вояга етмаган, 26.02.2019 й.т., Мирсаидова Мубинахон Муроджон қизи исмли фарзандининг моддий таъминоти 1 учун то у вояга етгунга қадар ҳар ойдаги иш ҳақи ва барча турдаги даромадининг 1/4 қисм миқдорида 31.08.2023 йилдан бошлаб алимент ундириш белгиланган. Айбланувчи М.Мераманов юқоридаги кўрсатилган суд ҳужжатларига кўра вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашга мажбур эканлигини била туриб, 01.10.2023 йилдан 01.04.2024 йилга қадар ундирилиши лозим бўлган 11.409.124 сўм миқдоридаги алимент пулларини тўламаган ва ушбу ҳаракатлари учун 22.04.2024 йилда жиноят ишлар бўйича Чилонзор туман суди томонидан М.М.Мераманов Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Айбланувчи М.Мераманов жиноий жавобгарликка тортилганидан кейин ҳам ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлаш чорасини кўрмасдан, Н.Исмоилова фойдасига ундирилиши лозим бўлган маблағни 01.04.2024 йилдан 01.01.2025 йилгача жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида 18.989.455,9 сўм, жами бўлиб эса 30.398.579,9 сўмни ташкил этган. Мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи Н.Исмоилова судга аризалар билан мурожаат қилиб, айбланувчи М.Мераманов билан ярашганлиги, айбланувчи М.Мераманов унга етказилган моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қопланганлиги, унинг М.Мерамановга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, М.Мерамановни жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўрадилар. Айбланувчи М.Мераманов ҳам судга ариза билан мурожаат қилиб, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги ва жабрланувчиларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ҳамда бир-бирлари билан ярашганликларини билдириб, ўзини жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўради. Суд, жабрланувчи Н.Исмоиловани ҳамда айбланувчи М.Мерамановнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор ёрдамчиси ва ҳимоячининг айбланувчи М.Мераманов ва жабрланувчи Н.Исмоилова ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, М.Мерамановнинг етказилган моддий зарарни тўлиқ қопланганлигини, тарафлар ўртасида бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, судланувчи муқаддам судланмаганлиги, ярашув ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 122-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли, 1 ЖКнинг 66 -моддасига мувофиқ М.Мерамановни жиноий жавобгарликдан озод қилиб, юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни ҳамда жабрланувчи Н.Исмоиловага ЖПКнинг 583-моддаси 6-қисмига асосан, ярашув суд томонидан тасдиқлангач, мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд 2 Мераманов Муроджон Мирсаид ўғли(Meramanov Murodjon Mirsaid o’g`li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 122-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилсин. Ажрим қонуний кучга киргандан сўнг “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жабрланувчи Н.Исмоиловага Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилганлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: С.Мамадиев 3