Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5117 Дата решения 15.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение NAVOIY SHINA SAVDO INVEST масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый BEREJLIVOST масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1003276 Claim ID 3016703 PDF Hash db79495b24371397... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 386-моддаси нинг 386 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b Tel: (79) 223-50-79 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори 2022 йил 15 декабрь 4-2101-2202/5117-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Н” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритилган даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Н” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Б” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 103.301.000 сўм асосий қарзни ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан маҳсулот етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан бугунги кун ҳолатига қарздорлик бартараф қилинмаганлигини билдириб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олиб қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 20 январда 15-сонли шартнома тузилган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 386-моддасига кўра, 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур шартномага мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгар тегишли товарлар етказиб берилганлиги тўғрисида далолатномлар тузилган, шунингдек, таққослаш далолатномалари тузилган. Даъвогар томонидан жами 200.000.000 сўмлик товарлар етказиб берилган. Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар, хусусан, шартнома, далолатнома, таққослаш далоланомаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топган. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг 103.301.000 сўм ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, олдиндан тўланган 1.033.010 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Н” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 103.301.000 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 1.033.010 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига белгиланган тартибда апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест киритиши мумкин. Судья Б.Джумаев