Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/349 Дата решения 05.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 384307 Claim ID 2761762 PDF Hash 37c80fd557c1a85b... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 18
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
тузатиш ишлари жазоси ЖКнинг 46-моддаси тузатиш ишлари жазоси ЖК 46 law
збекистон Республикаси ЖК 189-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 189 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси 243-моддаси збекистон Республикаси 243 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 243-моддаси збекистон Республикаси ЖК 243 law
ЖПК 84-моддаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси Конституцияси 20 4 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
ЖКнинг 55-моддаси ЖКнинг 55 law
ЖКнинг 50-моддаси ЖКнинг 50 law
збекистон Республикаси ЖК 45-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖК 45 5 law
Баходировга ЖКнинг 45-моддаси Баходировга ЖК 45 law
збекистон Республикаси ЖПК 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
збекистон Республикаси ЖК 189-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 189 1 law
збекистон Республикаси ЖК 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
исми ва 61-моддаси исми ва 61 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил май ойининг 5 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди биносида, очиқ суд мажлиси бўлиб унда раислик қилувчи судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Баходиров, унинг ҳимоячиси “AZAMOVLAW” адвокатлик бюроси адвокати А.Аъзамов иштирокида, Баходиров Абдуфатто Сойибжон ўғлига оид № 1-1006-2502/349-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларга кўра: Баходиров Абдуфатто Сойибжон ўғли (BAXODIROV ABDUFATTO SOYIBJON O’G’LI), 2003 йил 23 сентябрда Фарғона вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, “Baytul Lahm” МЧЖ раҳбари, муқаддам жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2024 йил 4 апрелдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2қисми “г” банди билан 2 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2024 йил 26 июлдаги ажримига кўра қидирув эълон қилиниб, ўталмай қолган 2 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси ЖКнинг 46-моддаси тартибида шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган, 2024 йил 15 август куни қидирувдан ушланиб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Бака Чорсу кўчаси, 99уйда яшаган, 2024 йил 29 ноябрь куни ЖПКнинг 221моддаси тартибида ушланиб, иш бўйича “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 189-моддасининг 1-қисми, 243- моддаси билан айбланган. Суд судланувчи, фуқаровий даъвогар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи А.Баходиров, жиноят иши алоҳида иш юритишга ажратилган шахслар билан олдиндан тил бириктириб, 2023 йил 30 октябрь куни Чилонзор туман давлат хизматлари маркази орқали рўйхатдан ўтган “Baytul Lahm” МЧЖни ўзининг номига қайта расмийлаштириб, ушбу жамиятга раҳбарлик қилиб, жамиятнинг 2024 йилдаги фаолияти давомида жамиятни балансига кирим қилинган жуда кўп миқдорни ташкил қилувчи жами 13.964.458.700 сўмлик турли юқори ликвидли товар-моддий бойликларни Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарори билан тасдиқланган “Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом, 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо Қоидалари, “Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чоратадбирлари тўғрисида”ги 23.11.2019 йилдаги 943-сонли қарори талабларига зид равишда нақд пулга реализация қилиб, реализациядан тушган нақд пул маблағларини жамиятга хизмат кўрсатувчи банк муассасасига кирим қилмасдан, реализация бўйича ҳисоб-фактура расмийлаштирмасдан назораткасса техникасини ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартибини бузиш орқали, жуда кўп миқдорда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган. Судланувчи А.Баходиров суд мажлисида эълон қилинган айбловга қисман иқрорлик билдириб, 2023 йилнинг куз ойларини бошида уйига ўзига олдиндан таниш бўлган Э.Насимов ўзига тегишли бўлган оқ рангли Спарк русумли автомашинасида келганлигини, шундан кейин Э.Насимов унга биргаликда иш қилишларини ва унга ҳам даромад бўлиши ҳақида айтганлигини, унга қандай иш қилиши ҳақида сўраганида қандай иш қилишлари ҳақида айтмаганлигини, яна икки кундан кейин қайтиб келишини айтиб кетганлигини, орадан бир неча кун ўтиб уйига Элёр яна келганлигини у ўзи билан “А.Ваҳодиов” исмли кейинчалик исми шарифи Воҳидов Амдуманнон Абдушукур ўғли эканлиги аён бўлган шахсни ҳам олиб келганлигини ва уларни таништирганлигини, шу вақтда ушбу шахсни биринчи марта кўриб турганлигини, Элёр уларни таништирган вақтида улар ҳаммаси бирга ишлашини айтганлигини, шундан кейин А.Ваҳодиов “Ука сени номингга кредит оламиз, кредитларни зарарларни ўзим тўлаб юраман, сенга ҳеч қандай зарари тегмайди, сенга ойма-ой пул бериб тураман” деб айтганлигини, ўшанда А.Ваҳодиовга ҳеч қаерда ишламаслиги ҳақида айтганлигини, “менга кредит берармикан” деганида, у “Кредит беради, танишбилишларимиз бор” деб айтганлигини, шундан сўнг А.Ваҳодиов фуқаролик паспортини сўраганлигини, шундан кейин уйига кириб, фуқаролик паспортини олиб чиқиб А.Ваҳодиовга берганлигини, ўша ерда А.Ваҳодиов паспортини икки қўли билан кўкси тўғрисида ушлаб туришини айтиб, уни паспорти билан бир неча маротаба суратга олиб, кимгадир телеграм орқали юборганлигини, А.Ваҳодиов бир икки кунда чақиришини айтиб, Э.Носиров билан кетишганлигини, орадан бир неча кун ўтганидан сўнг унинг 94-881-0398 телефон рақамига Элёр ўзининг 90-726-04-04 телефон рақамидан қўнғироқ қилиб, тонгги соат 4 да унинг уйини ёнига боришини, ўша ердан Тошкентга чиқиб кетишларини, шундан кейин эртаси куни тонгги соат 4 да Элёрни уйини ёнига бориб турганида, Элёр ва А.Ваҳодиов уйдан чиқиб келишганликларини, шу куни ўша унинг яшаш кўп қаватли уйида Элёрни таксичилик қиладиган қўшниси ҳам сариқ рангли Нексия-1 автомашинасида чиққанлигини, улар уччаласи Тошкентга кетишганликларини, Тошкентга келаётган вақтда Элёрдан қаерга кетаётганилари, муаммо бўлиш-бўлмаслигини сўраганида, у муаммо бўлмаслигини, А.Ваҳодиов ва уни тепасидаги раҳбарлари билан А.Ваҳодиов телефонда ёзишиб келаётганлигини, хавотирга ўрин йўқлигини айтганлигини, ўша вақтда А.Ваҳодиов телеграм орқали ўзининг тепасидаги Тошкентдаги раҳбарлари билан ёзишмаларни амалга ошириб келганлигини сезганлигини, А.Ваҳодиов ва Элёрни Тошкентдаги раҳбарлари улар боришлари керак бўлган манзил локациясини ташлаб беришганлигини, Тошкент шаҳрига келганларидан кейин улар бир боғнинг олдига бориб тўҳташганликларини у қайси боғлигини ва қаерда жойлашганлигини эслай олмаслигини, таксидан А.Ваҳодиов тушиб кетганлигини ва улар Элёр билан такси мошинасида қолишганликларини, А.Ваҳодиов улар ўтирган мошинадан анча узоқда тўхтаб турган оқ рангли электромобил автомашинасига борганлигини ва автомашинадан бир киши тушиб, А.Ваҳодиов билан гаплашганлигини, уни кимлигини билмаслигини, лекин кўрса таниб олиши мумкинлигини, А.Ваҳодиов у билан ярим соатча гаплашиб туриб, ушбу шахсдан бир неча қоғозларни олиб, уларнинг олдига келганлигини, шундан кейин Элёр билан автомашинадан тушиб, А.Ваҳодиов унга 5-6 та қоғозларни имзолаб бериши ҳақида айтгани, ундан бу қоғозлар қандай ҳужжатлар деб сўраганида, у “Ука бу банкдан пул олиш ҳақидаги ҳужжатлар, имзолаб бер” деганидан кейин, автомашина орқа багаж қисмига қоғозларни қўйиб, уларни имзолаб берганлигини, ушбу ҳужжатлар кирилл алифбосида ёзилганлиги учун уларнинг мазмунини тушунмаганлигини, ҳужжатларни имзолаб берганидан сўнг, А.Ваҳодиов ҳужжатларни олиб яна оқ рангли электромобил томонга кетганлигини, у ерда яна Элёр билан автомашинага қайтиб ўтиришганликларини, А.Ваҳодиов ҳужжатларни кимдан олган бўлса, айнан шу шахсга қайтариб берганлигини, шундан кейин А.Ваҳодиов яна ёниларига қайтиб келганлигини, шу вақтда А.Ваҳодиов уларга “юринглар банкка кирамиз” деб автомашинадан тушишганликларини, шундан кейин улар ўша атрофдаги ташқи томони кўк ойнадан иборат бўлган банк биносига киришганликларини, улар банкдаги ходимлардан бири, яъни аёл ходимга учрашганликларини, А.Ваҳодиов “Baytul Laxm” МЧЖга ҳисоб рақам очмоқчи эканлиги ҳақида ўша аёлга айтганлигини, шундан кейин А.Ваҳодиов қўлидаги ҳужжатларни ушбу банк ходимасига берганлигини, банк ходимаси ҳужжатларни кўриб чиқиб, уларга ўтириб туришларини айтиб, ўзи компютерда бир нималарни ёзишни бошлаганлигини, банкка кираётган вақтларида А.Ваҳодиов унга фирмани раҳбари эканлиги ҳақида айтганлигини, ўша вақтда А.Ваҳодиов банкдан “ҳозир келаман” деб чиқиб кетганлигини, улар банкда қолишганликларини, шундан кейин А.Ваҳодиов Элёрга қўнғироқ қилиб, ўзари ишларни битириб чиқишлари ҳақида айтганлигини, бироз вақтдан сўнг банк ходимаси уни чақириб, ҳужжатларни имзолаб беришини айтганлигини, шундан кейин банк ходимаси берган ҳужжатларни имзолаб берганлигини, ҳужжатларни имзолашдан олдин Элёрдан қанақа ҳужжатлар эканлиги ҳақида сўраганида бу банк ҳисоб рақами очиш ҳақидаги ҳужжатлар эканлигини ҳақида айтганлигини, шундан сўнг Элёр иккаласи банкдан чиқиб, Тошкентга келган таксига ўтиришганида А.Ваҳодиов шу ерда уларни кутиб ўтирганлигини, шундан кейин А.Ваҳодиов уларга бошқа банкка боришлари ҳақида айтганлигини ва улар бу банкдан чиқиб бошқа банкка қараб кетишганликларини, шундан сўнг улар Тошкент шаҳридаги бошқа бир банкка боришганлигини, бироқ у қандай банк ва қаерда жойлашганлигини билмаслигини, улар банкка боришганларидан кейин А.Ваҳодиов ўзининг тепасидаги раҳбарларига қўнғироқ қилиб, улар келиб қолганликларини айтганидан сўнг, орадан 10 дақиқача вақт ўтиб, улар ўтирган автомашинадан анча орқароққа ўша оқ рангли электромобил келиб тўхтаганлигини, шундан сўнг А.Ваҳодиов яна ўша автомашина ёнига бориб, улардан ҳужжатлар олиб келганлигини, шундан кейин улар А.Ваҳодиов ва Элёрлар бирга банкка киришганликларини, ушбу банкда ҳам биринчи банкдаги сингари ишлар такрорланганлигини, улар бу банкда ҳам банк ходимига учрашганликларини, А.Ваҳодиов “Baytul Laxm” МЧЖ га ҳисоб рақами очишлари ва раҳбар сифатида таништирганлигини, шунда банк ходими ундан фамиляси исми ва отасининг исми ҳақида оғзаки сўраганлигини, шундан сўнг улар 15 дақиқача кутиб ўтириб, сўнг банк ходими уларни чақириб, ҳужжатларни имзолаб беришимни сўраганидан ҳужжатларни имзолаб берганлигини, ушбу ҳужжатлар ҳам кирилл алифбосида тузилгани учун уларнинг мазмунини билмаганлигини, шундан кейин банк ходими бир дона қора рангли флешкартани бериб, бу банк калити эканлигини, уни йўқотмаслигини, бу орқали счётлардаги ўзгаришларга қараб туришини айтганлигини, кейин улар банкдан ташқарига чиққанида А.Ваҳодиов ундан Элёрни гувоҳлигида флешкартани, яъни банк калитини олиб қўйганлигини, шундан сўнг улар бирга учинчи банкка боришганликларини, ушбу банк Алоқа банк эканлигини, улар банкка киришганларидан сўнг А.Ваҳодиов унинг номига пластик карта очишлари ҳақида айтганлигини, сўнг улар банк ходимларига учрашиб, пластик карта очиш учун келганликлари ҳақида айтишганликларини, шундан кейин банк ходимларига ўзини фуқаролик паспортини бериб, карта учун улар айтган пул маблағини банк кассасига тўлаб келганлигини ва ҳужжатларга имзо қўйиб, банк ходими уларга картани эртаси кунига тайёрлаб беришларини айтганлигини, шу орада А.Ваҳодиов ўзининг раҳбарлари билан гаплашиб, иш битмаганлигини, пластик карта ололмаганлкларини, шу сабабли Қўқонга қайтиб кетишлари ҳақида айтганлигини ва улар Қўқонга қайтиб кетишганликларини Элёр ва А.Ваҳодиов маҳалласининг бошига қадар олиб боришиб, А.Ваҳодиов унга 100 АҚШ доллари бериб, шу пулни ишлатиб туришини, қолганини кейинроқ беришини, эртаси куни яна Тошкентга боришлари ҳақида айтганлигини, ўша вақтда ҳам фуқаролик паспорти А.Ваҳодиовда қолганлигини, шу кунга қадар А.Ваҳодиовдан паспортини қайтиб олмаганлигини, эртаси куни тахминан соат 8 ларда ўзининг телефонидан Элёрнинг 90-726-04-04 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, унга “Тошкентга борамизми” деб сўраганида, Элёр кейинги куни боришларини айтганидан кейин, эртаси куни улар яна ўша Элёрни қўшниси бўлган сариқ рангли Нексия-1 такси автомашинасида А.Ваҳодиов ва Элёр Тошкентга келишганликларини ва улар пластик карта очган банкка боришганликларини ва банкдан платик картани олишганликларини, пластик картани ҳам А.Ваҳодиовга берганлигини, шундан кейин улар автомашинага ўтиришиб, А.Ваҳодиовнинг раҳбарлари унга қаерга боришлари ҳақида ташлаб берган манзил локацияси бўйича қайсидир банкка боришганликларини, бироқ ушбу банкнинг ҳам номини билмаслигини, унинг рўпарасида катта масжид бўлганлигини, ушбу банкка боришганларида ҳам ўша оқ рангли ойналари қорайтирилган электрамобил улардан нарироққа ўтиб тўҳтаганлигини, дастлаб А.Ваҳодиов автомашинадан тушиб, тўғри ўша электромобил ёнига бориб, уларнинг автомашинасига ўтирганлигини, бироз вақтдан сўнг А.Ваҳодиов яна уларнинг олдиларига қайтиб келганлигини ва банкка кириб чиқишлари ҳақида айтганлигини, Элёр автомашинада қолганлигини, у А.Ваҳодиов билан бирга банкка киришиб, банкнинг бир хонасига киришганликларини, ушбу хонада уларни руссифат бўлган эркак киши кутиб олганлигини, А.Ваҳодиов унга ҳеч нарса демасдан, ҳужжатларни бериб хаммасини олиб келдик деганлигини, ушбу ходим ҳужжатларни кўриб чиқиб, компютерда бир нималарни ёзиб, кейин ундан ўзига тегишли телефонларни беришини сўраганлигини, шунда унга онаси Эргашева Мамурахон Холдоржон қизи номида бўлган ва ўзи фойдаланиб келаётган 94-881-03-98 телефон рақамини ва онаси фойдаланиб келаётган 94-223-41-91 телефон рақамини берганлигини, банк ходими ушбу телефон рақамларни ёзиб олиб, А.Ваҳодиов ҳам банк ходимига телефон рақам берганлигини, А.Ваҳодиов банк ходимига берган рақам 99-00 ёки 00-99 телефон рақамини берганлигини, шундан кейин банк ходими қора рангли флешкартани компютерга қўйиб, ичига бир нарсалари ташлаб, шундан кейин уни компютердан олиб унга берганлигини ва уни ҳеч кимга бермаслиги ҳақида айтганлигини, кейин банкдан чиқишганларидан кейин А.Ваҳодиовга флешкартани берганлигини ва улар Қўқондан келган автомашина ёнига борганларида оқ рангли электромобилдан ўзига нотаниш бўлган шахс тушиб, тўғри ёнларига келиб “Келинг ака сиз билан ҳам кўришиб қўяйлик, кеганиздан бери кўришмадик” деганлигини ва у билан кўришганида 200 АҚШ долларини берганлигини ҳамда яна гаплашамиз деб кетганлигин, у шахснинг кўриниши бўйи 170-175 см.лар, ёши 26-28 ёшларда, қорачадан келгн гавдали, соқолли, бошига кепка кийиб олганлигини, ўша ерда А.Ваҳодиов такси ҳайдовчига 100 АҚШ доллари бериб, улар қайтиб кетиши мумкинлигини, унинг ўзи етволишини айтиб, ўша соқолли йигит билан бирга кетганлигини, улар Элёр билан бирга Қўқонга қайтиб кетишганликларини ва у ўзининг уйида тушиб қолганлигини, такси мошинасида Элёрнинг ўзи кетганлигини, шундан сўнг орадан бир хафта ўтиб, Элёр уйига келганлигини, ундан қачон Тошкентга кетишлари ҳақида сўраганлигини, А.Ваҳодиов паспортини қайтариб бериши кераклигини, ушбу ишларни ота-онаси рухсатисиз қилганини, ишга кирмоқчи эканлигини, бунинг учун паспорти кераклигини айтганида, Элёр унга тез кунда А.Ваҳодиов ва унинг раҳбарлари алоқага чиқишларини, паспортини ҳам қайтариб беришларини айтганлигини, шунда Элёр фирма кредит пулига арматура ва цемент сотиш билан шуғулланишини айтганлигини, шундан сўнг Элёр ўзининг телефон рақамларини ўзгартириб юборганлигини ва у билан қайтиб боғлана олмаганлигини, А.Ваҳодиовга қўнғироқ қилганида, у ҳам дастлаб қўнғироқларига жавоб бермаганлигини, сўнгра эса батамом рақамни блокка тиқиб қўйганлигини, шу тариқа Элёр ва А.Ваҳодиов билан учрашмаганлигини ва гаплашмаганлигини, 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси билан судланганлигини ва 2024 йил август ойида қамоққа олинганлигини, Насимов Элёр ва А.Ваҳодиовларга ўзини номига кредит олиб берса, А.Ваҳодиов кредитни ўзи ёпиб юришини, унга муаммо бўлмаслигини, қилган хизмати эвазига 8.000 АҚШ доллари беришларини ваъда қилишганлигини, лекин А.Ваҳодиов жами 300 АҚШ долларини берганлигини, Элёр А.Ваҳодиовнинг раҳбарлари деб айтган шахслардан фақатгина оқ рангли электромобилда келган юқорида қайд этиб ўтилганидек бўйи 170-175 см.лар, ёши 26-28 ёшлардаги, қорачадан келган гавдали, соқолли, бошига кепка кийиб олган шахсни бир марта кўрганлигини, у билан кўришган вақтда 200 АҚШ долларини берганлигини, унинг анкета маълумотларини билмаслигини, шунингдек ушбу шахс миниб келган оқ рангли электромобилнинг русуми, давлат рақамларини ҳам эслай олмаслигини, агар уни кўрадиган бўлса таниб олиши мумкинлигини, ушбу шахсдан бошқа ҳеч кимни кўрмаганлигини ва танимаслигини, ушбу иш бўйича асосан Насимов Элёр ва А.Ваҳодиов билан гаплашганлигини, бироқ “Baytul Lahm” МЧЖ айнан қандай фаолият тури билан шуғулланиб келганлигини билмаслигини, Элёр билан оҳирги марта кўришганида у жамият кредит пулига арматура ва цемент олиб сотишини айтганлигини, “Baytul Lahm” МЧЖ нинг собиқ таъсисчилари ва раҳбарларини танимаслигини, уларни кўрмаганманлигини, А.Ваҳодиов тақдим қилган ҳужжатларни имзолаганида, ушбу ҳужжатлар кирилл алифбосида тузилгани учун ўқий олмаганлигини, Бердиев Фахриддин Абдиғаниевич ва Ахроров Азиз Комил ўғли исмли шахсларни танимаслигини, ушбу шахслар ҳақида эшитмаганлигини, А.Ваҳодиов исмли шахснинг анкета маълумотлари, хусусан унинг тўлиқ исми ва фамилияси, туғилган йили, фойдаланиб келадиган телефон рақами, бошқарувидаги автомашинаси ҳақида маълумотга эга эмасманлигини, А.Ваҳодиов Элёр билан битта кўп қаватли уйда яшаб келишини, Элёр қўнғироқ қилган 90-726-04-04 телефон рақами А.Ваҳодиовга тегишли эканлигини, унинг рақами эканлигини айтганлигини, лекин ўзи ҳеч қачон А.Ваҳодиов билан телефонда гаплашмаганлигини, унга берилган 30.10.2023 йилдаги “Baytul Lahm” МЧЖ нинг янги таҳрирдаги устави нусхаси, 30.10.2023 йилдаги жамият иштирокчиси томонидан хиссанинг тўлиқ киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, 30.10.2023 йилдаги Ф.Бердиев ва А.Ахроровнинг улушни сотиш ҳақидаги шартномалар нусхалари, 30.10.2023 йилдаги “Baytul Lahm” МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиш баённомаси нусхаси билан танишиб чиққанлигини, улардан 30.10.2023 йилдаги жамият иштирокчиси томонидан хиссанинг тўлиқ киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасидаги ва 30.10.2023 йилдаги Ф.Бердиевнинг улушни сотиш ҳақидаги шартнома нусхасидаги имзолар унга тегишли эканлигини, ушбу ҳужжатларни Элёр ва А.Ваҳодиов билан биринчи марта Тошкентга келганда банк ёнида автомашина багаж қисмида имзолаб берганлигини, имзоланадиган ҳужжатларни унга А.Ваҳодиов тақдим қилганлигини, ушбу тақдим қилинган ҳужжатлардан 30.10.2023 йилдаги “Baytul Lahm” МЧЖ нинг янги таҳрирдаги устави нусхасидаги, 30.10.2023 йилдаги А.Ахроровнинг улушни сотиш ҳақидаги шартнома нусхасидаги ва 30.10.2023 йилдаги “Baytul Lahm” МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиш баённомаси нусхасидаги уни номидан қўйилган имзолар унга тегишли эмаслигини, уларни имзоламаганлигини, ушбу ҳужжатлардаги имзони кимдир унинг номидан қалбакилаштирганлигини, бироқ уни айнан ким қилганлигини билмаслигини, “Baytul Lahm” МЧЖ нинг молиявий хўжалик фаолияти бўйича ҳужжатли ўтказилган тафтиш натижаси бўйича тузилган далолатномалар билан танишиб чиққанлигини, ўзи кирил алифбосида ёзиш ва ўқишни билмаганлиги учун тафтиш далолатномалари мазмуни тафтишчи томонидан тўлиқ тушунтириб берилганлигини, ўша вақтда онаси касал бўлиб қолгани учун дори-дармон ва онасини даволатиш учун пулга мухтож бўлганлиги сабабли Насимов Элёрга қўнғироқ қилиб, ундан қарзга пул сўраганман, лекин у пули йўқлигини айтганлигини, ундан қандай бўлмасин пулдан ёрдам беришини сўраганида, у А.Ваҳодиов исмли таниши борлигини айтиб, шундан пул сўраб кўриши мумкинлиги ҳақида айтганлигини, шундан кейин А.Ваҳодиов билан учрашиб гаплашганлигини, А.Ваҳодиов номига 4 та фирма очса ўзини миниб юрган “Спарк” автомашинасини беришини ваъда қилганлигини, бу ҳақда онасига ҳам айтганлигини ва онасини А.Ваҳодиов билан телефон орқали гаплаштирганлигини, А.Ваҳодиов онасига ҳам унинг номига фирма очишини, унга ҳеч нарса бўлмаслигини, ўзини миниб юрган “Спарк” автомашинасини унинг номига расмийлаштириб бериши ҳақида ваъда берганлигини, улар А.Ваҳодиов билан келишув тузганида Элёр иштирок этмаганлигини, шундан кейин Элёрга А.Ваҳодиов билан ўртасида бўлган келишувни айтганида Элёр унга бу масалани ўзи мустақил ҳал қилишини айтганлигини, содир этган қилмишидан пушаймондалиги, оилада ягона боқувчи экани, бу ишларни онаси касал бўлиб, пулга муҳтожлигидан содир қилганлигини ва у томонидан жиноят иши бўйича етказилган зарарни қоплаш имконияти мавжуд эмаслигини инобатга олиб енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув берди. Гувоҳ А.Ахроров суд мажлисида, муқаддам Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги “Магнум” савдо тармоғига қарашли дўконларида ишлаб келганлигини, яъни ушбу савдо тармоғи қошида “Прайм Агро” МЧЖ ҚКси ташкил қилинган бўлиб, ушбу корхона орқали “Магнум” савдо тармоқларига қарашли дўконларга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва мол гўшти етказиб берганлигини, 2021 йилнинг куз ойларида турмуш ўртоғининг отаси Зияев Жамшид Бердиев Фахриддин исмли шахс билан шерикчиликда гўшт савдоси билан шуғулланиб келганлигини, “Магнум”да ишлагани учун қайнотаси Ж.Зияев ва Ф.Бердиевларнинг гўштларини “Магнум”га реализация қилишига ёрдам берганлигини, олий маълумотли менеджмент мутахассислигига эга бўлганлиги учун қайнотаси Ж.Зияев ундан уларнинг савдосидаги ҳисоб китобларни кўриб беришини, нима учундир жамияти зарар билан ишлаётганлигини айтганлигини, шундан сўнг Ж.Зияевнинг шериги Ф.Бердиев билан танишганлигини, барча ҳужжатларни, шунингдек мол сўйган вақтдаги оғирлиги, бир кундан кейинги оғирлиги ва сотиб олувчининг тарозидаги оғирликларни кўриб, зарар келиб чиқиш манбасини аниқлаганлигини, яъни мол гўшти сўйилган куни тарқатилмаса, бир кун ўтгандан сўнг бу гўшт қуришини ҳисобига 2 кг.гача оғирликни йўқотиши, шунинг учун мол сўйилганда тарозида ўлчанганда гўштнинг оғирлиги бошқача, эртаси куни мижозга етказиб берилганда тарозида ўлчанганда бошқача оғирлик келиб чиққанлигини, буни натижасида секин-секин зарар кўпайиб, оғирликни ҳисобига зарар кўпайиб кетганлигини, ушбу ҳолатни қайнотаси Ж.Зияев ва Ф.Бердиевларга айтганлигини, Ж.Зияев ва Ф.Бердиевлар “Абдуғани тайёрлов” номли корхонани юритишганлигини, шундан сўнг уларнинг фаолиятига аралашмаганлигини, 2022 йил ёз ойларида Магнум” савдо тармоғи билан келишолмай қолдиб, ишдан бўшаганлигини, қайнотаси Ж.Зияев унга мурожаат қилиб, улар Ф.Бердиев билан ишлатиб келаётган фирмани юрита олмаётганликларини, шу сабабли фирмани Ф.Бердиевдан олиб ўзи ишлатишини таклиф қилганлигини, бу ҳақда Ф.Бердиев билан гаплашганида, у “Baytul Lahm” МЧЖ борлигини, шу жамиятни унга беришини билдирганлигини, Ф.Бердиев ўша вақтда баъзи корхоналарда гўштнинг пули қолиб кетганлигини, шунинг учун жамиятни унга тўлиқ беришини, фақат жамиятлардан пулларини ундиргунига қадар жамиятда унинг улишини қолдиришини сўраганлигини, шундан сўнг ушбу жамиятни бухгалтерия ишларини юритувчи Миркомил исмли ҳисобчига фирманинг 80% лик улушини унга ўтказиб, 20% лик улушни Ф.Бердиевда қолдиришини айтганлигини, шундан сўнг барча ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг, “Baytul Lahm” МЧЖ да ҳам таъсисчи ва бир вақтнинг ўзида директор вазифасини бажарганлигини, Фахриддин акадан фирмани олганидан сўнг жамиятнинг “Ипотека банк” АТИБ Учтепа филиалидаги ҳисоб рақамларини ёпмасдан, биринчи имзо қўйиш ҳуқуқини олиш учун имзо намуналарини тақдим қилганлигини, Фахриддин ака қарздор жамиятлар билан судлашиб, бироқ улардан ўзининг пулларини қайтариб ололмаганлигини, 2023 йилдан гўшт етказиб берувчиларга қўлланилган солиқ имтиёзи бекор қилинганлигини, солиқ имтиёзи бекор қилинганидан сўнг фаолияти давомида деярли даромад кўрмаганликларини, сабаби қўлланилган солиқ ҳисобига фойда кўрмасдан зарарга ишлай бошлаганликларини, Чунки солиқ имтиёзи қўлланилган вақтда жамият ҳисоб рақамига кирим қилинган пулни банкдан нақд ҳолда ечиб олиб, мол сотадиган мижозлардан нақд пулга мол сотиб олиб, гўштини сўйиб, сўнг турли жамиятларга пул ўтказиш йўли билан реализация қилиб келганлигини, юқорида қайд этганидек солиқ имтиёзи бекор бўлганидан сўнг жамият ҳисоб рақамидаги пулларни нақд ҳолда еча олмаганлигини, мол сотувчилар эса молини фақатгина нақд пулга сотарди, шундан сўнг Қозоғистондан импорт қилиб гўшт сотиб олувчилардан пул кўчириш йўли билан улар олиб келган гўштларни пул кўчириш йўли билан сотиб олиб, сўнг реализация қилганлигини, бироқ, ушбу фаолиятни фойдаси бўлмаганлиги сабабли узоқ давом эттира олмаганлигини, 2023 йилнинг апрель-май ойларидан бошлаб жамиятни юритмаганлигини, ҳисобчи Миркомилга жамиятни вақтинча юритмаслигини, қайси корхоналардан ва солиқдан қанча қарзи борлигини, қайси корхоналар унинг корхонасига қарздорлигини сўраганида, Миркомил жамиятлардан ва солиқдан қарздорлик йўқлигини, Фахриддин ака давридан қолган фирмани қарздорлиги борлигини, Фахриддин ака ушбу пулни ундира олмаганлигини, шунингдек “Макро” савдо тармоғи дўконларининг қарзи борлигини айтганида, унга ҳисоботларни “ноль” қилиб топшириб туришини айтганлигини, ўша вақтда жамиятни тўлиқ ёпмоқчи бўлганлигини, бироқ Фахриддин ака қарздор жаамиятдан пулини олиш умидида бўлгани учун вақтинча ёпмасдан турганлигини, шундан сўнг Фахриддин ака фирма унга керак эмаслигини айтганлигини, 2022 йилнинг август сентябрь ойларида Миркомилга “Baytul Lahm” МЧЖ ни ёпмоқчи эканлигини айтганида, Миркомил фирмани ёпиш осон эмаслигини, ундан кўра кредит олмоқчи бўлган ёки ишлаб турган фирма излаб юрган мижозларга бериб юборишини айтганлигини, шундан сўнг ушбу фирма билан шуғулланмаганлигини, орадан бироз вақт ўтиб, Миркомил алоқага чиқиб, фирмани бошқа шахсга бериб юбораётганлигини айтганида, Миркомилга фирмани ягона дарча орқали раасмийлаштириб беришини айтганлигини, Миркомил фирмани Абдулфатто исмли шахсга тўлиқ ягона дарча орқали расмийлаштириб берганлигини ва шу билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни телеграмм орқали ташлаб берганлигини, фирмани ишлатиш жараёнида кўплаб қарздор бўлиб қолганлиги учун, ушбу қарзларни тўлаш учун ишлашга Дубайга кетганлигини, Дубайда ишлаб қарзларини ёпганлигини, “Baytul Lahm” МЧЖ Абдуфатто исмли шахсга ўтказиш жараёни билан боғлиқ барча ҳужжатларни Миркомил тайёрлаганлигини уларни тайёрламаганлигини ва биронта ҳужжатга имзо қўймаганлигини, “Абдулфатто” исмли шахсни муқаддам кўрмаганлигини ва гаплашмаганлигини, Абдулфатто ҳақида ягона дарча ҳужжатларида кўрганлигини, Миркомил Абдулфатто фирмани ўзини номига ўзи ўтказиб олишини, югур-югур қилмаслигини айтганлигини, Абдулфатто гўшт савдоси билан шуғулланишини Миркомилга айтгани учун, Миркомил санитария сертификатларини ҳам Абдулфаттога берганлигини айтганлигини, Абдулфатто исмли шахсни Чилонзор туман прокуратурасида биринчи марта кўрганлигини, бунга қадар уни кўрмаган ва танимаслигини, “Baytul Lahm” МЧЖ да қонунчилик талабларига риоя қилган ҳолда ишлаганлигини, қонунни бузмаганлигини, хуфёна иқтисодиёт билан шуғулланмаганлигини, бундан ташқари, гумон қароридаги жиноий тил бириктирди деб қайд этилган фуқаролар Насимов Элёржон Илхомжон ўғли, Вохидов Абдуманнон Абдушукур ўғли ва Баходиров Абдуфатто Сойибжон ўғлини танимаслигини, ҳеч қачон кўрмаганлигини, улар билан ишламаганлигини, улар билан тил бириктирмаганлигини, Баходиров Абдуфатто исмли шахсни биринчи марта Чилонзор туман прокуратурасида кўрганлигини, унга қадар кўрмаганлигини, жамиятни ҳисобот ишларини юритган Миркомил орқали сотиб юборганлигини, лекин ҳозир Миркомил телефон рақамларига жавоб бермасдан, телефонларини ўчириб қўйганлигини, “Baytul Lahm” МЧЖ да раҳбар бўлиб ишлаган даврида гўшт савдоси учун солиқдан имтиёзлар мавжудлигини, шу сабабли жамиятга хизмат кўрсатувчи банкдан чек дафтарчаси асосида нақд пул маблағларини ечиб, ушбу пулларга бозордан қора мол сотиб олиб, уларни сўйиб, гўштини пул кўчириш йўли билан реализация қилганлигини, иш фаолияти давомида солиқларни тўлашдан бўйин товламаганлигини, бундан ташқари, “Baytul Lahm” МЧЖ ни юритиши давомида экспорт-импорт фаолияти билан шуғулланмаганлигини, фақатгина ички бозорда ишлаб фаолият юритиб келганлигини баён қилиб кўрсатув берди. Суд мажлисида тарафларнинг роизилиги билан жиноят ишининг унга нисбатан бўлган қисми алоҳида жиноят иши юритишга ажратиб олинган гувоҳ Э.Насимовнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб эшиттирилганда А.Баходировни 7-8 йилдан бери танишини, у билан ўрталаридаги муносабатлар яхшилигини, А.Воҳидовни 2022 йилдан бери танишини, у билан умумий дўсти Э.Шавкатов орқали танишганлигини, Элбек Абдуманнон билан битта кўп қаватли уйда яшашликларини, дастлаб Абдуманнон ўзини “А.Воҳидов” деб таништирганлигини, ҳозирда Абдуманнон билан алоқалари йўқ эканлигини, у икки йил йўқ бўлиб кетганлигини, “Baytul Lahm” МЧЖ ҳақида маълумотга эгалигини, ушбу корхона ҳақида 2023 йилда хабар топганлигини, бу ҳақда А.Баходиров айтганлигини, ушбу корхона қачон ва қаерда, ким томонидан ташкил қилинганлигини, унинг юридик манзилини, қайси банкларда ҳисоб рақамлари очилганлигини билмаслигини, билгани ушбу корхона А.Вохидов орқали А.Баходировга расмийлаштирилганлиги эканлигини, 2022 йилнинг ёз ойларида Абдуфатто қўнғироқ қилиб, онаси касал эканлигини, онасига дари дармонлар олиш учун пул кераклигини, шу сабабли унга пул бериб туришини сўраганлигини, ўша вақтда ишламаётганлиги сабабли пули йўқ эканлигини, бу ҳақда Абдуфаттога айтганида, у қандай бўлмасин пул топиши кераклигини, онасини мазаси йўқлигини, ўғирлик қилса қамалиб қолиши мумкинлигини, унга пул топишда ёрдам беришини ёлвариб сўраганлигини, шунда унга А.Воҳидов исмли таниши борлигини, унинг телефон рақамини беришини, у билан телефонлашиб кўриши мумкинлигини айтганлигини, унга Абдуманноннинг 90-726-04-04 телефон рақамини берганлигини, орадан тахминан бир соат ўтиб Абдуфатто қайтиб қўнғироқ қилиб, А.Воҳидов билан гаплашиб олганлигини, номига фирма очишини айтиб, “нима қилай” деб сўраганлигини, шунда Абдуфаттога бу масалани ўзи ҳал қилишини, бунга аралашмаслигини айтганлигини, шундан сўнг орадан тахминан икки кун ўтиб Абдуфатто қўнғироқ қилиб, А.Воҳидов билан учрашмоқчи эканлигини айтиб, уни ҳам учрашувга таклиф қилганлигини, унда унга уй кийимларида юрганлиги сабабли ўзи учрашиб гаплашиб олиши ҳақида айтганлигини, сабаби ўша вақтда Абдуфаттони уйини таъмирлашга ёрдам бераётганлигини, у синглисини узатаётганлигини, орадан бироз вақт ўтиб тушлик вақтида Абдуфатто келиб, А.Воҳидов билан учрашиб гаплашиб олганлигини айтганлигини, Абдуфатто А.Воҳидов таклифи билан 4 та фирма очиб беришини, эвазига А.Воҳидов ўзи миниб юрган давлат рақам белгиси Спарк автомашинасини беришини ваъда қилганлигини айтганлигини, шунда ҳам бу масалани ўзи ҳал қилишини айтганлигини, сўнг Абдуфатто онасини ёнига кириб, онасига бировнинг номига кредит олиб беришини, унга ҳеч нарса бўлмаслигини, кредит олган одам Спарк автомашинасини беришини айтиб, онасини алдаганлигини, Абдуфаттонинг онаси ўғлига ишонганлигини, Абдуфатто А.Воҳидовга қўнғироқ қилиб, телефон динамигини ёқиб А.Воҳидов билан гаплашганлигини, ўша ерда Абдуфаттони онаси А.Воҳидов билан ҳам гаплашиб, Абдуфаттога ҳеч нарса бўлмаслигини, муаммо бўлмаслигини, Спарк автомашинасини бериб юборишини айтганлигини, онаси ҳам А.Воҳидовнинг гапларига ишонганлигини, сўнг Абдуфаттога нима сабабдан онасини алдаганлигини, аҳир кредит эмас, балки номига фирма очмоқчи эканлигини айтганида, у автомашинага қизиқаётганлигини, “жуда бўлмаса 1-2 йил ўтириб келаман” деб айтганлигини, шундан сўнг орадан тахминан икки хафта вақт ўтиб, А.Воҳидов Абдуфаттога Тошкентга бориб келиш кераклигини айтгани учун Абдуфаттога шерик бўлиб бирга келишганликларини, Тошкентга А.Воҳидовнинг Спарк автомашинасида келишганликларини, бироқ автомашинани А.Воҳидовнинг Мақсуд исмли таниши ҳайдаб келганлигини, Мақсуд ҳам А.Воҳидов билан битта кўп қаватли уйда яшаганликларини, Мақсуд ҳам фирмалар бўйича қамалиб чиққанлигини, Тошкентга келганларидан сўнг уларни оқ рангли ойналари тўлиқ қорайтирилган электромобил кутиб олганлигини, билишича автомашинада 3 киши бор бўлганлигини, улардан Умид исмли йигит уларни кутиб олганлигини, А.Воҳидов ўзини машинасидан тушиб, Умид келган электромобилга ўтириб, улардан қандайдир ҳужжатларни олиб келиб Абдуфаттога бериб, банкдан ҳисоб рақам очиш кераклигини, банк ходимлари хамма ҳужжатларни расмийлаштириб қўйганлигини, Абдуфатто кириб имзолаб чиқиши ва тўловларни қилиши кераклигини айтганлигини, шундан кейин А.Воҳидов Абдуфаттодан паспортини олганлигини, улар ҳаммаси мошинадан тушиб, банк ёнига келишганликларини, бироқ ушбу қандай банк эканлигини билмаслигини, ўйлашича ушбу банклар Чирчиқ ёки Бўка шаҳарларида жойлашганлигини, ўша вақт Абдуманнон ўзи билан бирга битта жиноят иши бўйича судланган Қўқонлик Абдувохид исмли йигитни чақирганлигини, Абдувохид келганидан сўнг А.Воҳидов унга банкка Абдуфаттони олиб кириб чиқиши кераклигини, банкда сўмда ва валютада ҳисоб рақамлари очиш кераклигини, уни хизмат ҳақини беришини айтганлигини, сўнг Абдувохид ва Абдуфатто банкка кириб кетишганликларини, Орадан анча вақт ўтиб, улар банкдан қайтиб чиқишганлигини, шунда Абдуфатто Абдувохид билан гап тортишиб, сўмда ва валютада қанча пул айланади деб сўрай бошлаганлигини, ўша вақтда Абдувохид қанчадир суммани айтганлигини, бироқ ҳозир эслай олмаслигини, шундан кейин уларнинг ҳаммаси Қўқонга қайтишганликларини, Абдувохид Қўйлиқда тушиб қолганлигини ва бир ўзи таксида кетишини айтганлигини, улар А.Воҳидовни Спаркида қайтишганликларини, йўлда Абдуфатто А.Воҳидовдан Спаркни ўтказиб беришини сўраганида, А.Воҳидов ишлар битиши билан унга расмийлаштириб беришини, фақат унинг номига эмас, балки бошқа оила аъзоларини номига расмийлаштириб беришини, Абдуфаттони номига расмийлаштирилса банк ёки МИБ машинани олиб қўйиши мумкинлигини, имкони бўлса номига ҳеч нарса олмаслигини айтганлигини, Абдуфатто уйдагилари Спарк ҳақида сўраса уларга нима деб жавоб бериши кераклигини сўраганида, А.Воҳидов бир икки кунда ўтказиб беришини айтганлигини, орадан 4-5 кун ўтиб Абдуфаттоникида ишлаб юрганида Абдуфатто А.Воҳидовга қўнғироқ қилиб, Спаркни расмийлаштириш учун Машраб исмли қариндошини топиб қўйганлигини, қачон автомашинани ўтказиб бериши ҳақида телефонни овозини баланд қилиб сўраганида. А.Воҳидов келишув 4 та фирма учун бўлганлигини, энди битта фирма расмийлаштирилганлигини, яна 3 та фирма очиш кераклигини, сўнг Спаркни расмийлаштириб беришини айтганлигини, шу билан уларнинг сухбати тугаганлигини, 31 декабрь куни Абдуфатто қўнғироқ қилиб, унга А.Воҳидов қўнғироқ қилганлигини, А.Воҳидов Абдуфаттони номига бошқа фирма очмаслигини, сотиб қўйиши мумкинлигини айтиб, унинг ўрнига пул беришни таклиф қилганлигини ва уйига келиб 2.000.000 сўм пул бериб кетганлигини айтганлигини, сўнг шу куни Абдуфатто билан кўришганликларини, у А.Воҳидовдан олган 2 млн.сўмдан 1 млн. сўмини уйга қолдирганлигини, 1 млн. сўм ўзи билан олиб келганлигини, шундан 500 минг сўмига устига кийим кечак қилишини, қолган 500 минг сўмни еб ичиб юришини айтганлигини, ўша ерда Абдуфатто кийим олгани бирга дўконга бориб келишни сўраганлигини ва улар биргаликда дўконга боришганликларини, Абдуфатто эгнига кийим ва оёғига оёқ кийим сотиб олганлигини, унинг ёнида тахминан 400-450 минг сўм пул қолганлигини, Абдуфатто энди уйига кетишини айтиб улар бирга Абдуфаттони уйига кетишганликларини ва Абдуфатто онаси билан бирга уйида қолганлигини, А.Воҳидов келиб Абдуфатто 2 млн. сўм пул берганлигини онаси ва отаси билишганлигини, шундан сўнг янги йилни ўтказиб, Абдуфаттони уйига бориб таъмирлаш ишларини тугатиб кетганлигини, шу тариқа Абдуфатто билан ушбу масалада 2 ойча гаплашмаганлигини, 2023 йилнинг февраль-март ойларида Абдуфатто билан кўришганида, у А.Воҳидовга қўнғироқ қилиб, унга “Спарк автомашинаси нима бўлди” деб сўраганида А.Воҳидов келишув бўйича номига 4 та фирма очиш керак бўлганлигини, шунда унинг номига Спарк автомашинасини ўтказиб беришини айтганлигини, шундан сўнг Абдуфатто бир неча марта А.Воҳидовга қўнғироқ қилиб, ундан фуқаролик паспортини қайтариб беришини сўраб юрганлигини, бироқ А.Воҳидов унинг паспортини қайтариб бермаганлигини, шунингдек, А.Воҳидов унинг ҳам фуқаролик паспортини олиб, қайтариб бермаганлигини, шу орада Абдуфатто ўғирлик жиноятини содир қилгани учун қамалиб қолиб, уни кўргани Охонгаронга жазони ижро этиш колонниясига борганида, Абдуфатто А.Воҳидовдан паспортини олиб қўйишини сўраганлигини, сўнг А.Воҳидовга қўнғироқ қилиб, ўзини ва Абдуфаттони паспортини сўраганида, у паспортлар Тошкентдаги катта хўжайинларида эканлигини, улардан олса бизга қайтариб беришини айтганлигини, 2024 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида А.Воҳидов билан учрашмоқчи бўлганида, у кўринмасдан қочиб юрганлигини, шундан кейин, у билан телефон орқали гаплашганида, А.Воҳидов фуқаролик паспорти йўқолганлигини, янги паспорт олишини, пулини ўзи тўлашини айтганлигини, аммо шу кунга қадар паспортини қайтариб олмаганлигини, “Baytul Lahm” МЧЖ ҳақида юқорида баён этилган ҳолатларда хабардор бўлганлигини, А.Воҳидов, Абдуфаттони номига “Baytul Lahm” МЧЖни расмийлаштиргани учун ҳеч қандай манфаатдор бўлмаганлигини, Абдувохид ҳам Абдуфатто ҳам пул бермаганлигини, ушбу ишдан умуман манфаатдор бўлмаганлигини, Умидни тўлиқ анкета маълумотларини билмаслигини, Умид билан А.Вохидов орқали 3-4 марта Тошкентга келганда кўришиб гаплашганлигини, мид 1993 йилда туғилганлигини, Тошкентнинг Кўкча даҳасида яшашини айтганлигини, А.Вохидовни Умид билан гаплашганини оҳирги марта тахминан бир йил олдин кўрганлдигини, ундан сўнг гаплашган ёки гаплашмаганлиги ҳақида билмаслигини, Умид қандай автотранспортдан фойдаланишини билмаслигини, Умидни, шунингдек А.Вохидовни тепасида турган раҳбарларини ўзини ёки расмини кўрса албатта таниб олишини, Умид узун бўйли, тахминан 185 см., буйдоғ рангли, ўрта гавдали, сочлари қора, юзи чўзинчоқ соқол қўйиб юришини, Умид ҳақида бошқа маълумотга эга эмаслигини, ҳозирда билишича ўзининг номимда биронта ҳам хўжалик юритувчи субъект йўқлигини, А.Вохидов унинг номига битта фирма ташкил қилганлигини, бироқ унинг номини эслай олмаслигини, сўнг А.Вохидов унинг номига ташкил қилинган фирмани ўзини Дилшод исмли акасини номига қайта расмийлаштириб юборганлигини айтганлигини, “Baytul Lahm” МЧЖнинг собиқ таъсисчилари ва раҳбарларини танимаслигини, уларни кўрмаганлигини, фақат А.Вохидов, А.Баходиров, Умид ва Абдувохид исмли шасхларни танишини, ушбу корхонага алоқадор бошқа ҳеч кимни танимаслигини, Бердиев Фахриддин Абдиғаниевич ва Ахроров Азиз Комил ўғли исмли шахсларни танимаслигини, ушбу шахслар ҳақида эшитмаганлигини, А.Вохидов ўзи ва А.Баходировни номига +99891-684-14-71, +99833-927-61-61, +99894-881-03-98 рақамли уяли телефонни улаган ва фойдаланиб келганлигини, утелефон рақамлардан ўзи ва Абдуфатто фойдаланмаганларини, шунингдек, А.Вохидовни ўзини номига +99890-72604-04, +99891.149-42-42 телефон рақамини улатган ва фойдаланиб келганлигини, А.Вохидов фойдаланиб келган бошқа телефон рақамларни билмаслигини баён қилиб кўрсатма берган. Суд, судланувчи А.Баходировнинг жиноят содир этишдаги айби, унинг ўз айбига қисман иқрорлик билдириб кўрсатув берган бўлса-да, суд мажлисида сўроқ қилинган ва ўқиб эшиттирилган гувлохларнинг кўрсатувлари, МЧЖда ўтказилган камерал солиқ текшируви натижалари юзасидан хулоса, МЧЖда ўтказилган тафтиш натижаларини кўриб чиқиш натижаси бўйича қарор, МЧЖ фаолияти бўйича солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан ўтказилган солиқ аудити якунига доир тузилган далолатнома, шахсни фотосуратдан таниб олиш учун тақдим қилиш баённомаси ҳамда ишдаги бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини тўлиқ топган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи А.Баходиров, фуқаровий даъвогар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, судланувчининг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Баходировнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 189-моддасининг 1-қисми, “Товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиш” билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, суд дастлабки тергов органи томонидан А.Баходиров жиноий шериклари (жиноят иши алоҳида иш юритишга ажратилган Воҳидов АмдуманнонАбдушукур ўғли ҳамда Насимов Элёржон Илхомжон ўғли) билан олдиндан тил бириктириб, 2023 йил 30 октябрь куни Чилонзор туман давлат хизматлари маркази орқали рўйхатдан ўтган “Baytul Lahm” МЧЖни ўзининг номига қайта расмийлаштириб, ушбу жамиятга раҳбарлик қилиб, 2023 йилнинг ноябрь ойидаги фаолияти давомида ноқонуний равишда пул маблағлари айланмасидан олинган даромадларнинг келиб чиқиш манбаини қонунийлаштириш мақсадида 2023 йилнинг ноябрь ойида Хитой Халқ Республикаси, Жанубий Африка Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Қозоғистон Республикаси ва Хиндистон Республикасида рўйхатдан ўтган турли хорижий компаниялар билан фиктив контрактларни тузиб, мазкур контрактларга кўра жамиятга хизмат кўрсатувчи “Алоқа банк” АТ, “Давр банк” ХАТ, “Ипотека банк” АТИБ, “Капиталбанк” АТБдаги ҳисоб рақамида мавжуд пул маблағларини банк операциялари орқали конвертация қилиб, конвертация қилинган 2.086.466,6 АҚШ доллари пул маблағларини “SWIFT” халқаро банк операциялари дастури ёрдамида Хитой Халқ Республикаси, Жанубий Африка Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Қозоғистон Республикаси ва Хиндистон Республикасидаги бенифициари номаълум ҳисоб рақамларга йўналтириб, жиноят натижасида орттирилган пул маблағларини юқоридаги контракт ва конвертация операциялари доирасида ниқоблаб, хорижий хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан жамиятнинг дебитор қарздорлиги ва хизматлар импорти орқали активларни келиб чиқиш манбаи тусини бериб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирганликда ифодаланган ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси 243-моддаси билан эълон қилинган айбловни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 243-моддаси диспозициясида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, яъни мулк (пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк) жиноий фаолият натижасида топилган бўлса, уни ўтказиш, мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан унинг келиб чиқишига қонуний тус бериш, худди шунингдек бундай пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, кўчириш усулини, пул маблағларига ёки бошқа мол-мулкка бўлган ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки унинг кимга қарашлилигини яшириш ёхуд сир сақлаш учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 11 февралдаги “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга оид ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида” 11-сонли қарорининг 4-бандида “Суднинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк келиб чиқишининг жиноийлиги ҳақидаги хулосаси, жиноят ишидаги бошқа материаллар билан бир қаторда, қуйидагиларга асосланиши мумкин: асосий жиноят бўйича чиқарилган айблов ҳукмига; ЖПК 84-моддасида назарда тутилган асосларга кўра, ишнинг асосий жиноят бўйича тугатиш тўғрисидаги дастлабки тергов органи қарори ёки суднинг ажримига, башарти жиноят иши материалларида асосий жиноят ҳодисаси ва жиноят таркиби борлиги тўғрисида далиллар мавжуд бўлса.” деб раҳбарий тушунтириш берилган. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд судланувчи А.Баходиров жиноий шериклари (жиноят иши алоҳида иш юритишга ажратилган Воҳидов АмдуманнонАбдушукур ўғли ҳамда Насимов Элёржон Илхомжон ўғли) билан олдиндан тил бириктириб, 2023 йил 30 октябрь куни Чилонзор туман давлат хизматлари маркази орқали рўйхатдан ўтган “Baytul Lahm” МЧЖни ўзининг номига қайта расмийлаштириб, ушбу жамиятга раҳбарлик қилиб, 2023 йилнинг ноябрь ойидаги фаолияти давомида ноқонуний равишда пул маблағлари айланмасидан олинган даромадларнинг келиб чиқиш манбаини қонунийлаштириш мақсадида 2023 йилнинг ноябрь ойида Хитой Халқ Республикаси, Жанубий Африка Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Қозоғистон Республикаси ва Хиндистон Республикасида рўйхатдан ўтган турли хорижий компаниялар билан фиктив контрактларни тузиб, мазкур контрактларга кўра жамиятга хизмат кўрсатувчи “Алоқа банк” АТ, “Давр банк” ХАТ, “Ипотека банк” АТИБ, “Капиталбанк” АТБдаги ҳисоб рақамида мавжуд пул маблағларини банк операциялари орқали конвертация қилиб, конвертация қилинган 2.086.466,6 АҚШ доллари пул маблағларини “SWIFT” халқаро банк операциялари дастури ёрдамида Хитой Халқ Республикаси, Жанубий Африка Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Қозоғистон Республикаси ва Хиндистон Республикасидаги бенифициари номаълум ҳисоб рақамларга йўналтириб, жиноят натижасида орттирилган пул маблағларини юқоридаги контракт ва конвертация операциялари доирасида ниқоблаб, хорижий хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан жамиятнинг дебитор қарздорлиги ва хизматлар импорти орқали активларни келиб чиқиш манбаи тусини бериб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирганликда ифодаланган айблов бўйича унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли оқлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасида, “Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади. Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасининг 4-қисмида, “Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Суд, конституциявий норма қоидаларига ва Пленум қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига амал қилиб, судланувчи А.Баходировга нисбатан жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, қилмишнинг сабаби, айбдорнинг шахсини атрофлича ўрганиб ҳамда унинг ўз айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатуви ва пушаймонлиги, оилада ягона боқувчи экани, онаси ҳаста бўлгани сабабли даволанишга муҳтож экани, ЖКнинг 55-моддасида назарда тутилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолаб, унинг ҳаракатларида ЖК 56моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмаганлигини инобатга олиб, унинг ҳаракатлари учун жавобгарлик назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси ЖК 189-моддасининг 1-қисми санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни, ЖКнинг 59моддаси 8-қисми ва 61-моддалари тартибида, жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 26.07.2024 йилдаги ажрими билан тайинланган қисман қўшиш йўли билан узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни; ЖКнинг 50-моддаси 7-қисми “а” банди тартибида жазони манзил калонияларида ўтаттиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра судланувчи А.Баходиров жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2024 йил 4 апрелдаги ҳукмига куўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан 2 йил аҳлоқ тузатиш ишлари тайинланиб, жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2024 йил 26 июлдаги ажрими билан судланувчи А.Баходировга нисбатан қидирув эълон қилиниб, ўталмай қолган 2 йил аҳлоқ тузатиш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган ва жазони ўташ муддати А.Баходиров ушланган кунидан бошлаб ҳисоблаш белгиланган. Ишда аниқланган ҳолатларга кўра судланувчи А.Баходиров Қўқон шаҳар судининг ажримига кўра 2024 йил 15 август куни қидирувдан ушланиб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 58-банди 3-хатбошисидаги “ЖК 59-моддасининг 8-қисмига мувофиқ, жиноятлар мажмуи билан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазосининг ўташ муддатининг бошланиши биринчи ҳукмга кўра қамоққа олинган кундан, ЖК 60-моддаси қоидаларига мувофиқ бир неча ҳукм юзасидан тайинланган узил-кесил жазо муддати эса охирги ҳукм бўйича қамоққа олинган кундан бошлаб ҳисобланади.” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, судланувчига нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ муддатини 2024 йил 15 август кунидан ҳисоблашни лозим топади. Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси ЖК 45-моддасининг 5-қисмида “тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинланмайди, бундан одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳоллар мустасно” деб белгиланганини инобатга олиб, судланувчи А.Баходировга ЖКнинг 45-моддасини қўлламасликни лозим топади. Суд манфаатдор томонларга жиноят натижасида етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарлар юзасидан фуқаролик иши юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлигини тушунтиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20,28-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 462, 463, 465-468, 471-473-моддаларига амал қилиб, суд, Қ И Л А Д И: Баходиров Абдуфатто Сойибжон ўғли (BAXODIROV ABDUFATTO SOYIBJON O’G’LI) унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 243-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари (жиноят таркиби) бўлмаганлиги ва жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 1 ва 2-бандларига асосан оқлансин ва реабилитация қилинсин ҳамда жиноят ишининг унга оид қисми шу қисми тугатилсин. Баходиров Абдуфатто Сойибжон ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖК 189-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга иш ҳақининг йигирма фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаси тартибида жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2024 йил 4 апрелдаги ҳукмига кўра тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан узилкесил ўташ учун 2 (икки) йил 3 (уч) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Жазо манзил-колониялари ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 15 август кунидан бошлаб ҳисоблансин. А.Баходировга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси аслича қамоқда сақлаш тарзида қолдирилсин. Манфаатдор томонларга етказилган моддий ва маънавий зарарлар юзасидан фуқаролик иши юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳукм устидан апелляция тартибида шикоят ва протест ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, судланувчи ва фуқаровий даъвогар томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида, шунингдек ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг агарда ушбу ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, кассация тартибида шикоят мазкур суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкин. Раислик қилувчи судья: С.Мамадиев