Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2201/2743 Дата решения 15.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Тўйчиев Акбар Нуриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ERGASHXO’JA ZIYODA масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Мирзачўл ТИФУК
Source ID 976313 Claim ID 3012133 PDF Hash 92204cb3a6307b5b... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2022 йил 15 декабрь 4-1304-2201/2743-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Тўйчиев, даъвогар “ERGASHXO`JA ZIYODA” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар “Мирзачўл туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига нисбатан қарздорликни ундириш ҳақида киритган даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни (кейинги матнларда даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Мирзачўл туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасидан 2.170.000 сўм асосий қарз ва 199.640 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Мазкур холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича, “ERGASHXO`JA ZIYODA” масъулияти чекланган жамияти (Ижрочи) ва “Мирзачўл туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси (Буюртмачи) ўртасида 2022 йил 30 августь куни №17-сонли автотранспорт воситасини таъмирлашга техник хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган. мувофиқ “Ижрочи” ўз ҳисобидан “Буюртмачи”нинг бўлган автотранспорт воситаларига эҳтиёт қисмларни ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш, “Буюртмачи” эса бажарилган ишларни қабул қилиш, ўрнатилган эҳтиёт қисмлар ва кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома талаблари асосида ҳисобланган ҳисоб-фактурага кўра жами 2.170.000 сўмлик хизмат кўрсатилган. Бироқ, жавобгар ушбу кўрсатилган техник хизмати учун 2.170.000 сўм қарздорликни тўлаб бермаган, натижада даъвогар ушбу қарздорликни ундириб бериш бўйича судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК) 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. 705-моддасида Буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Даъвогарнинг жавобгарга кўрсатган хизмати иш ҳужжатларидаги тарафлар ўртасидаги шартнома, ҳисоб-фактура ва бошқа ҳужжатларда ўз тасдиғини топган. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Шу боис суд, жавобгардан даъвогарга тўланмаган 2.170.000 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топди. Даъвогар даъво талабида 199.640 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. ФК 263-моддасига кўра неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб белгиланган. Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятини лозим даражада бажармаган, яъни кўрсатилган хизмат учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаган, шу билан бирга даъвогар мавжуд қарздорликни суд тартибида ундириш чораларини кўрмаган, шу сабабли қарздорлик ва пеня суммасининг ошиб кетишига йўл қўйилган. Даъвогар томонидан пеня тўғри ҳисобланган. Бинобарин, суд иш ҳужжатларини текшириб, даъво талабининг 199.640 сўм пеня ундириш қисмини қарздорнинг мулкий аҳволини ҳамда кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, пеня ундириш талабини 99.820 сўм миқдорида қаноатлантиришни, қолган қисмини рад этишни лозим топди. ФК 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 179, 186-188, 192-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар “Мирзачўл туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасидан даъвогар “ERGASHXO`JA ZIYODA” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 2.170.000 сўм асосий қарз, 99.820 сўм пеня, олдиндан тўланган 150.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддатда шу суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья А.Тўйчиев