Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2201/5006 Дата решения 15.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый SUYAR MIRZO OTA BARAKASI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1003278 Claim ID 2995260 PDF Hash 5c313f556ab862c8... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 АЖРИМ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2022 йил 15 декабрь 4-2101-2202/5006-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев раислигида, М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида, Савдо саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “банк” манфаатида жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “А” масъулияти чекланган жамиятидан кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Савдо саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “банк” манфаатида судга мурожаат этиб, жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “А” масъулияти чекланган жамиятидан кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан медиатив келишув тузилганлигини билдириб, ишни кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни лозим топади. Суд ишни тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганли учун кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича тарафлар ўртасида 15.12.2022 йилда медиатив келишув тузилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 131моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29моддасига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёҳуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли. Медиатив келишув бажарилмаслигининг оқибатлари тарафлар томонидан ушбу келишувнинг ўзида белгилаб қўйилиши мумкин. Тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувга кўра, келишув тузилган кунга қадар график бўйича мавжуд қарздорлик тўлаб берилганлиги ҳамда қолган кредит қарздорлик белгиланган муддатларда бажарилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганда иш кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустаснолиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18моддаси 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши белгиланган. Суд ишни кўриш билан боғлиқ почта харажатларини даъвогар зиммасига юклашни ва 24.000 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини инобатга олиб, ишни кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси биринчи қисмининг 53-банди ва 195-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “банк” манфаатида жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “А” масъулияти чекланган жамиятидан кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ушбу ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши, прокурор протест келтириши мумкин. Судья Б.Джумаев