Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2201/3017 Дата решения 15.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ангрен-люкс масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Ангрен тиббиёт бирлашмаси
Source ID 1008477 Claim ID 3017155 PDF Hash f28492fb30351bd2... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 666-моддаси ФКнинг 666 law
Бюджет кодексининг 122-моддаси Бюджет кодекси 122 code_article
бандида бюджет кодексининг 122-моддаси бандида бюджет кодекси 122 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ра ИПКнинг 118-моддаси ра ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1107-2201/--------сонли иш Оҳангарон шаҳри Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судьяси ------ раислигида, судья ёрдамчиси ------- котиблигида, даъвогар “--------------” МЧЖнинг жавобгар --------------дан 309 766 475 сўм бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили ------- (2022 йил 01 декабрдаги 5-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили ---------(2022 йил 15 декабрдаги 2070-сонли ишончнома асосида), (учинчи шахс вакили иштирокисиз) иштирокида очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Тарафлар ўртасида шартнома тузиш тўғрисида оғзаки келишувга асосан даъвогар жавобгар буюртмаси асосида -------------- ҳудудини ободонлаштириш ва тиббиёт бирлашмаси таъмирлаш ишларини бажарган. Даъвогар томонидан бажарилган ишлар жавобгарга топширилган. Жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 309 766 475 сўм бажарилган ишлар қиймати ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 30 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Молия вазирлиги ғазначилиги Тошкент вилоят бошқармаси жалб қилинган. Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, суддан уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъвогарнинг даъво талабларини қисман тан олиб, даъвогар томонидан ишлар бажарилганлигини, бажарилган ишлар буюртмачи томонидан қабул қилиб олинганлиги, бажарилган ишлар қайта ўлчовдан ўтказилишини, қайта ўлчов хулосасига кўра даъвогар билан шартнома тузиб, тўлов амалга оширилишини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисида почта хабарномаси мавжуд. Шунингдек судга маълумотнома тақдим қилиб, унга кўра “--------------” МЧЖ ва -------------- ўртасида 309 766 475 сўмлик шартнома рўйхатга олинмаганлиги ва тўловлар амалга оширилмаганлиги маълум қилинган. Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан кредитор қарздордан ўзининг мажбуриятини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 666-моддасига кўра қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зурар шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича -------------- (буюртмачи) ва “--------------” МЧЖ (пудратчи) ўртасида пудрат шартномаси тузиш тўғрисида оғзаки келишувга келинган бўлиб, унга кўра даъвогар томонидан бажарилган ишлар қиймати 309 766 475 сўмни ташкил қилган. Жавобгар томонидан 309 766 475 сўмлик бажарилган ишлар тегишли тартибда қабул қилиб олиниб, бажарилган ишлар ҳақи пудратчига тўлаб берилмаган. Ушбу ҳолатлар бажарилган ишларни топшириш қабул қилиш далолатномаси, ҳисобварақ-фактура, тарафлар ўртасида тузилган ўзаро солиштириш таққослаш далолатномаси ва тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан тасдиқланган. Бюджет кодексининг 122-моддаси 1–3-қисмларига кўра юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. ҳисобидан ижро этилиши лозим бўлган юридик мажбуриятлар ғазначилик бўлинмалари томонидан ҳисобга олинади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Бироқ, аниқланишича пудратчи ва буюртмачи тиббиёт бирлашмаси ўртасида шартнома тузилмаган, шартнома ғазначиликда рўйхатга олинмаган. Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 3-бандида бюджет кодексининг 122-моддаси 3-қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Шунга кўра, агар ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиққан низони ҳал этишда, шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3-бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Қарорнинг 2.3-бандига кўра қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмайди, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилади. Пудратчи томонидан таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилгани ва бажарилган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари тиббиёт бирлашмаси томонидан қабул қилиб олингани, бу ҳақда тегишли ҳисоб-фактуралар ва бажарилган ишларни топшириш қабул қилиш, ўзаро солиштириш-таққослаш далолатномалари тузилгани, бажарилган таъмирлаш ишларининг ҳажми ва сифати юзасидан тиббиёт бирлашмасининг пудратчига эътирози бўлмаганлиги сабабли қийматини ундириб беришни лозим деб топади. Шу билан бирга суд буюртмачи -------------- томонидан -------------биносидаги пудрат ишлари бўйича пудрат шартномасини танлов (тендер) савдоларини ўтказмасдан туриб пудратчи билан муносабатга киришганлик, шартнома ғазначилик бўлимида рўйхатдан ўтказмасдан ижрога қаратганлик ҳолати юзасидан хусусий ажрим чиқаради. ИПК 118-моддаси 1-қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан даъво ариза олдиндан 6 195 330 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати тўланган ҳолда судга тақдим қилинган. Шунга кўра ИПКнинг 118-моддасига асосан жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 6 195 330 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилиши лозим. Бинобарин, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186-моддаларига амал қилиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар -------------- ҳисобидан даъвогар “--------------” МЧЖ фойдасига 309 766 475 сўм бажарилган ишлар қиймати, 6 195 330 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар -------------- мансабдор шахсларига нисбатан хусусий ажрим чиқарилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья -------------