← Назад
Решение #707891 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2022 йил 15 декабрь
4-2101-2202/5114-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев
раислигида, М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида, Савдо саноат
палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Х” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида жавобгар ХХХдан қарздорликни ундириш тўғрисидаги
ишни суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Савдо саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Х”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга мурожаат этиб, жавобгар
ХХХдан қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида тарафлар вакиллари иштирок этмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда-ИПК)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни тарафлар вакиллари
иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни лозим
топади.
Суд ишни тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганли учун
кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича тарафлар ўртасида 15.12.2022 йилда
медиатив келишув тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 131моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив
келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив
келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин.
Медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар
тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29моддасига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари
бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёҳуд мажбуриятларни бажариш
шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда,
тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Медиатив
келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув
унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан
ихтиёрий равишда бажарилади. Медиатив келишув бажарилмаган тақдирда
тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга
ҳақли. Медиатив келишув бажарилмаслигининг оқибатлари тарафлар
томонидан ушбу келишувнинг ўзида белгилаб қўйилиши мумкин.
тузилган кунга қадар график бўйича мавжуд қарздорлик тўлаб берилганлиги
ҳамда қолган кредит қарздорлик белгиланган муддатларда бажарилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганда
иш кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал
қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида
медиатив келишув тузилган ҳоллар мустаснолиги белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18моддаси 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши
белгиланган.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ почта харажатларини даъвогар
зиммасига юклашни ва 24.000 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини инобатга
олиб, ишни кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107-моддаси биринчи қисмининг 53-банди ва 195-моддаларини
қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Савдо саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Х”
масъулияти
чекланган
жамияти
манфаатида
жавобгар
ХХХдан
қарздорлигини
ундириш
тўғрисидаги
даъво
аризаси
кўрмасдан
қолдирилсин.
Ушбу ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида Навоий вилоят
судига апелляция тартибида шикоят қилиши, прокурор протест келтириши
мумкин.
Судья
Б.Джумаев