← Назад
Решение #707898 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 36 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 228 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| ариши ва у ИПК | 108 | — | law | |
| ИПКнинг | 109 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500,Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
АЖРИМ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Дўстлик шаҳри
4-1304-2102/3202-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Сайёд
сархати” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгашининг, жавобгар
“Иброхим асл пахта” фермер хўжалигидан 198.674.246 сўм зарарни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар
“Сайёд сархати” фермер хўжалиги вакили Б.Очилов (ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ
суд мажлиси муҳокамасида, иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Сайёд сархати” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгаши
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Иброхим асл пахта”
фермер хўжалигидан 198.674.246 сўм зарарни ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан Пахтакор туман ҳокимлиги ва “SILVERLEAFE”
масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “Сайёд сархати” фермер
хўжалиги вакили Б.Очилов тушунтириш бериб, даъво аризаси асоссиз
киритилганлигини, даъво ариза Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгаши раҳбари томонидан
имзоланмаганлигини инобатга олиб, даъвони рад қилишни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгаши, даъвогар ва учинчи шахслар
вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан ишни ушбу шахслар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Аниқланишича, Пахтакор туман ИИБ томонидан фуқаро И.Очиловнинг
мурожаати юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида
2021 йил 8 октябрь кунги 106-сонли даъво аризаси Ўзбекистон фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгаши раиси И.Якубов
томонидан имзоланмаганлиги, даъво аризаси унинг номидан Кенгаш
ҳуқуқшуноси А.Артиков томонидан имзоланиб, сохталаштирилганлиги, бироқ
А.Артиковнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
36-моддасида кўрсатилган кам аҳамиятли қилмиш ҳаракатининг мавжудлиги
сабабли ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатишликнинг имкони мавжуд
эмаслиги тўғрисида хулоса қилинган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг 83-модддаси 2-бандига асосан жиноят ишини қўзғатиш рад
этилган.
ИПКнинг 107-моддаси 3-бандига кўра, даъво аризаси имзоланмаган бўлса
ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи
ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан
имзоланган бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги 13-сонли
“Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг
21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича
ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш
шаклларидан бири ҳисобланиши, даъво аризасни кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқариши ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига
мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шунингдек, ИПКнинг 109-моддасига мувофиқ даъво аризасини
кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф
этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда
янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Бундай ҳолатда суд, суд ушбу иқтисодий иш бўйича даъво аризаси
имзоланмаганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига
асосан даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб,
даъвогардан давлат божи ундирмасликни, олдиндан ихтиёрий тўланган почта
харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107-моддаси 3-банди ва 108-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъвогар “Сайёд сархати” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман
кенгашининг, жавобгар “Иброхим асл пахта ” фермер хўжалигидан 198.674.246
сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ихтиёрий тўлаб чиқилган 21.600 сўм почта харажатлари даъвогар “Сайёд
сархати” фермер хўжалиги зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши)
бериши мумкин.
О.Эргашев