Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2889 Дата решения 15.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Дўстлик тумани давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый TURSUN BARNOYEV масъулияти чекланган жамияти
Source ID 970252 Claim ID 3021758 PDF Hash 3054cb9467553493... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
Мазкур Кодекснинг 111-моддаси Мазкур Кодекс 111 code_article
тисодий процессуал кодексининг 222-моддаси тисодий процессуал кодекси 222 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 15 декабрь Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/2889-сонли иш Судья О.Эргашев, аризачи Дўстлик тумани Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар TURSUN BARNOYEV масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи вакили А.Содиқов (ишончномага асосан)нинг иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Дўстлик тумани Давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар TURSUN BARNOYEV масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этгунига қадар бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили А.Содиқов кўрсатма бериб, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига асосан, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз, тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасида аниқланишича, TURSUN BARNOYEV масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлиги аниқланган. Шу сабабли, Дўстлик тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг қарори билан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган ҳамда банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига хабарнома, қарор эса ижро этишлик учун хизмат кўрсатувчи банкка юборилган. Шунга қарамай жавобгар томонидан ҳисобот топширилмагач, аризачи судга солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади, 273-моддасига кўра эса, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт. Мазкур Кодекснинг 111-моддасида солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши белгиланган. Жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги ҳолати ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топганлигини инобатга олиб, суд аризани қаноатлантиришни, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни олдиндан тўланган 24.000 сўм почта ҳаражатини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 222-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисида билдирилган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82, 111, 273-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 220, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ариза талаби қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан жавобгар TURSUN BARNOYEV масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақларининг чиқим қисми (фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловлар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақлар бундан мустасно) бўйича операциялари жавобгар томонидан 2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботлари топширилгунга қадар тўхтатиб турилсин. Жавобгар томонидан қайд этилган камчиликлар бартараф этилгач банк томонидан солиқ органининг қарорига (маълумотига) асосан хўжаликнинг ҳисобварақлар бўйича операциялари тиклансин. Жавобгар TURSUN BARNOYEV масъулияти чекланган жамиятидан аризачи Дўстлик туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 24.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддат ичида Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. О.Эргашев