Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2885 Дата решения 15.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый ARNASOY PAXTA G`ALLA KLASTERI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 969587 Claim ID 3026439 PDF Hash 35f6ceaf7f64f35b... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
Кодексининг 138-моддаси Кодекси 138 code_article
Ушбу Кодекснинг 111-моддаси Ушбу Кодекс 111 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 15 декабрь Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/2885-сонли иш Судья О.Эргашев, аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар ARNASOY PAXTA G`ALLA KLASTERI масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи вакили А.Содиқов (ишончномага асосан)нинг иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ARNASOY PAXTA G`ALLA KLASTERI масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни Жиззах вилоят Давлат содиқ бошқармасининг 2022 йил 02 ноябрдаги 20/137025-сонли сўровномада кўрсатилган ҳужжатлар тақдим қилинмаганлиги сабабли тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили А.Содиқов кўрсатма бериб, ариза талабини қувватлаб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига асосан, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз, тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасида аниқланишича, ARNASOY PAXTA G`ALLA KLASTERI масъулияти чекланган жамияти томонидан Жиззах вилоят Давлат содиқ бошқармасининг 2022 йил 02 ноябрдаги 20/137025-сонли сўровномада кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги аниқланган. Шу сабабли, Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг қарори билан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган ҳамда банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига хабарнома, қарор эса ижро этишлик учун хизмат кўрсатувчи банкка юборилган. Шунга қарамай жавобгар томонидан сўралган ҳужжатлар топширилмагач, аризачи судга солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 138-моддасига кўра, камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини, молиявий ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказилади. Камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ органи солиқ тўловчидан (солиқ агентидан, учинчи шахсдан) ҳисобга олиш ҳужжатларини, тақдим этилган солиқ ҳисоботига ва ҳисобга олиш ҳужжатларига доир тушунтиришларни, шунингдек солиқ ҳамда йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотни ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда сўраб олиши мумкин. Ушбу Кодекснинг 111-моддаси кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисоб варақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Жавобгар томонидан солиққа оид ҳужжатлари тақдим этилмаганлиги ҳолати ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топганлигини инобатга олиб, суд аризани қаноатлантиришни ва ишни судда кўриш билан боғлиқ харажатларни жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111, 273-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан жавобгар ARNASOY PAXTA G`ALLA KLASTERI масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисоб варақлари бўйича операциялар солиқ тўловчи сўралган ҳужжатлар тақдим этилгунга қадар тўхтатиб турилсин. Жавобгар ARNASOY PAXTA G`ALLA KLASTERI масъулияти чекланган жамияти томонидан солиқ тўловчига оид ҳужжатлар топширилгач, банк томонидан солиқ органининг қарорига (маълумотига) асосан банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялари тиклансин. Жавобгар ARNASOY PAXTA G`ALLA KLASTERI масъулияти чекланган жамиятидан аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддат ичида Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. О.Эргашев